Даромад манбаи      Бош саҳифа

ҲУНАР ЗАВҚИ — ҲАЛОЛ МЕҲНАТДАН

Торгина хона. Бир томонда рубоб, танбур, ғижжак, бошқа томонда доира осиб қўйилган. Мусиқа шинавандалари борки, бу хонадан кетгиси келмайди. Чолғу асбобларини бир чалиб кўришни истайди.

ҲУНАР ЗАВҚИ — ҲАЛОЛ МЕҲНАТДАН

Мустафо Жабборов — шу хонанинг эгаси.  У киши ўттиз етти ёшидан шу ҳунарни давом эттириб келяпти. Устозларидан олган таълимни шогирдлари билан баҳам кўраётган устанинг устахонасини Қарши шаҳридаги «Ҳунарманд»  уюшмасининг ҳовлисидан излаб топдим.

Мустафо Жабборовнинг ёшлиги соз устаси Иноят бобонинг уйида ўтган. Устанинг хонадонига машҳур, эл севган  созандалар кўп келар, тонггача у киши ясаган рубоб, танбурни «синовдан» ўтказишарди. Ёш Мустафонинг мусиқага ошнолиги ҳам ана шу кечалардан бошланган. Соз чалишни шу мактабдан ўрганган. У пайтлар рубоблар кам топилар эди. Бир куни дўсти Зайниддин билан устадан ясаган рубобларидан бирини сўраб олади-ю, асбобнинг торларини узиб қўйишади. Икки шогирд туни билан созлашга минг уриниб, рубобни тузата олмайди. Аммо жараён уларга завқ бағишлайди.

— Яхши соз ясаш учун яхши хомашё керак, — дейди Мустафо Жабборов. — Тут дарахти тўғри келади. Сабаби, ундан ясалган создан ёқимли товуш чиқади. Тут дарахти яхши силлиқланади. Қолаверса, рубобларга лаққа балиқнинг териси қопланади. Чунки балиқ териси иссиқда ҳам, совуқда ҳам тусини ўзгартирмайди. Тор рубобга нисбатан қалинроқ ясалиши эвазига унга молнинг юрак пардаси қопланади. Молнинг юрак пардаси балиқникига қараганда иссиқ, совуққа чидамсизроқ бўлади. Шунинг учун кўпроқ балиқнинг терисидан фойдаланган маъқул.

Бир куни кўча муюлишидан кетаётсам, ариқчада бир ғўла билан сувни бошқа қулоққа бошлаш учун банд қилиб қўйишган экан. Ғўланинг тўғри бўй-басти эътиборимни тортди. Ундан рубоб ясадим. Буни қаранг, ўша топилмадан шундай куй янградики, бу оҳангни ҳатто, йўниб қўйилган энг қиммат дея ҳисоблаган хом­ашё ҳам бермаслиги мумкин. Ҳа, назаримиздан четда қолган баъзи оддий нарсалар ҳам кун келиб ўзининг буюклигини кўрсатади.

Биласизми, олимлар компьютер графикаси ёрдамида итальян мусиқа устаси Страдеварининг ясаган скрипкасининг ўлчовини ҳижжалаб ўрганишди. Сўнг худди шу ўлчовда унинг нусхасини яратишмоқчи бўлишди. Буни қаранг, улар ясаган асбоб Страдевари асбобининг куйини, ўша овозни бермади. Бу мўъжиза. Бу табиатнинг сири. «Қариликда кун ўтиши қийин», дейди баъзилар нолиб. Бу бекорчиликда ўйлаб топилган гап.

Ҳунар, хоҳ у ёши катта, хоҳ кичик бўлсин, инсоннинг умрини узайтиради. Кундузи асбобларнинг асосини, кечалари унинг нозик пардаларини, безакларини ишлайман. Мана, умримизга умр қўшиляпти. Энг муҳими, неча юз йиллардан кейин ҳам яхши асбоб эгаси ҳақида хуш овози билан эслатиб туради.

Бугун Мустафо Жабборов ясаган мусиқа асбоблари Қашқадарёнинг ёш, таниқли хонандаларининг қўлидан тушмайди. Вилоятда ўтказилган кўргазма, танловларда ҳам у кишининг рубоблари кўпчиликнинг диққатини тортади. Самарқандда ўтказиладиган нуфузли анъанавий «Шарқ тароналари» мусиқа фестивалида ҳам уста шогирдлари билан қатнашиб туради.

— Бир шифокор дўстимиз ҳам фарзандлари учун рубоб ясаб беришимни сўради, — дейди уста. — Бундан қувондим. Ўзи чалишни билмаса ҳам, «фарзандларимнинг бирортаси шуғуллансин», дейди. Бу ташаббус оилада мусиқий маданиятнинг ривожидан далолат беради. 

…Шу пайт бир аёл ўн тўрт ёшлар чамаси ўғли билан устани сўраб келиб қолди. Йигитча деворда осиғлиқ рубобларнинг бирини кўрсатиб, унга худди шунақаси кераклигини айтди. Бироқ харидорнинг уста айтган нархга маблағи етмади, шекилли, устахона олдида узоқ туриб қолди. Буни уста тезда пайқади.

— Фарзандингизнинг ёниб турган кўзларидаги шижоатни кўриб, тўғриси, ёшлигим ёдимга тушди, —  деди Мустафо Жабборов. — Бир вақтлар ўн етти сўмлик рубобни сотиб олишга ҳам қурбимиз етмай: «Қанийди, отамнинг пули кўп бўлса-ю, шундан биттасини сотиб олсам», деб орзу қилардик.

Уста рубобни йигитчага берди: «Мана, олинг ўғлим, камини худо тўлдиради. Катта санъаткор бўлганингизда, бизни эсласангиз, шунинг ўзи кифоя». 

— Мусиқа созини ясаб, бой бўламан, деган одам янглишади. Соз ясаб сотиш бизнес эмас. Бу инсонларга яхшилик улашишдай гап, — деди уста менинг лол қараб турганимни кўриб.

Тутдан ясалган косаларга мустаҳкам сопни бирлаштириб:

— Мана, энди тайёр бўлдинг, — дея рубоби билан гаплашади уста.

— Чалиб кўрай-чи?

Хонада ёқимли куй янграйди.

— Яхши иш дегани мана бундай бўлибди-да!..

Ҳа, уста ҳар бир дарахтга, ҳар бир ёғочга меҳрини бериб, шундай мулоқот қилади. Мустафо Жабборовнинг ҳаракатларини кузатиб, шарқнинг етук алломаси Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳикматли сўзлари ёдимга тушди: «Агар киши ҳунарли бўлса, у билимини ҳақиқатга бағишлайди, ўз меҳнати билан кун кечиради. Борди-ю, касби бўлмаса, у билимини кун кечиришга сарфлайди. Ҳалол меҳнатни унутади».

Ҳулкар ФАРМОН қизи 




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔366

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 366    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар