Халқ билан      Бош саҳифа

1391 ОИЛА АЖРАШИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН ЭДИ...

Қорақалпоғистон Республикасининг маҳалла тизимида 2016 йилнинг 9 ойи давомида жами 370 мингга яқин оиладан 257 минг 469 таси (яъни, 70 фоизи) маҳалла оқсоқоли, маслаҳатчи ҳамда маҳалла фаоллари ёрдамида ўрганиб чиқилган.

1391 ОИЛА АЖРАШИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН ЭДИ...

Бугунги жараёнлар маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган «Ота-оналар университети» ҳамда Яраштириш комиссиясига алоҳида янгидан-янги муҳим ва долзарб вазифалар юклаяпти. Ҳар бир оиланинг мустаҳкам ва барқарор бўлиши учун оила барпо қилинишидан олдин иш бошлаш, уни доимий ҳимоя ва муҳофазага олиш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир.

Ҳеч кимга сир эмаски, турли қўйди-чиқдилар кўпроқ ёш оилалар ҳиссасига тўғри келади. Келин-куёвнинг бир-бири билан характери тўғри келмаслиги ёки оиланинг бошқа аъзолари билан муросасизлик охир-оқибатда турмушнинг бузилишига сабаб бўлади. Ўтган йиллар давомида тўпланган тажриба ва кузатишлардан маълум бўлдики, ҳали турмуш қурмаган, никоҳ остонасида турган йигит-қизларни оилага пухта тайёрлаш оилавий ажримларнинг олдини олишда муҳим омил экан. Ана шуни кўзда тутиб, фуқаролар йиғинлари ҳузурида фаолият юритаётган «Ота-оналар университетлари»да ота-оналарнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва физиологик йўналишлардаги билимини бойитиш бўйича жами 2 минг 665 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шунингдек, эрта никоҳнинг салбий оқибатлари бўйича 1 минг 840 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларга 87 мингдан ортиқ аҳоли қамраб олинди. 

Хўш, бундай тадбирларнинг халқ учун самараси қандай бўлди?

Оилаларни тизимли ўрганиб чиқиш орқали улардаги мавжуд ҳолат, муаммо ва ечимини кутаётган масалалар аниқлаб олинди. Яъни, оилалардаги эҳтиёж ўрганилди ва шунга кўра, ҳар бир оилага алоҳида ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилинди. Жумладан, ўрганилган оилалардан 68 минг 194 таси ёш оила экани аниқланди. Биласизки, ёш оиладаги эр-хотин оила мустаҳкамлиги, оилавий қадриятлар, бир-бировни авайлаб-асраш, муроса каби турмушнинг ўзига хос тутумларидан анча-мунча бехабар бўлади. Биз ана шу ҳаётий эҳтиёжни таъминлашни мақсад қилган эдик. Тарғиботларимиз яхши самара берди. Масалан, олиб борилган тадбирлар натижасида 1 минг 140 та оиладаги низоларнинг олди олинди. Бу — шунча оиладаги носоғлом муҳит ўнгланиб, у ерда тарбияланаётган фарзандлар уриш-жанжаллар шовқин-суронисиз тинч-осуда яшай бошлади, дегани.

Ахир, оила муҳитидаги биргина келишмовчилик у ерда ўсиб келаётган мурғак болалар руҳиятига қанчалик салбий таъсир кўрсатиши ҳаммага аён-ку! Бундай ҳолат боланинг саломатлигига, ўқишига, хулқ-атворига ҳам сезиларли соя солади. Оқибатда, биргина оиладаги носоғлом муҳит ўша хонадондаги барча фарзандларнинг маънан мажруҳ бўлиб ўсишига, шу туфайли эрта-бир кун жамиятда яна янгидан-янги муаммолар юзага келишига сабаб бўлади. Ўрганиш давомида ана шундай муаммоли оилалардан 285 таси — уларга моддий-маънавий кўмак бериш учун — фуқаролар йиғини назоратига олинди. 

Қизларни эрта турмушга узатиш оқибатида пайдо бўладиган можаролар бугун ҳаммамиз учун таассуфли ҳолатга айланган. Буни, аввало, ота-оналар тўғри тушуниб етиши керак. Маҳалла-кўй, фидойи инсонлар саъй-ҳаракати билан шундай кўнгилсиз вазиятдан лоақал бирортасининг олдини ололсак, шунинг ўзи ҳам катта ютуқ аслида. Бу йил жойларда олиб борган ишларимиз натижасида эрта никоҳ асосида турмуш қурмоқчи бўлганларга бундай ҳолатнинг салбий оқибатларини тушунтириш натижасида 59 та эрта никоҳнинг олдини олишга эришдик.

Фуқаролар йиғинларида ташкил этилган Яраштириш комиссияларига ўтган 9 ойда 1 минг 841 мурожаат бўлган. Улардан 1 минг 391 таси айнан оила-турмуш доирасидаги можароли масалалардир. Мурожаатлардан 1 минг 346 таси комиссияларда муҳокама қилинди. Маҳалла фаоллари, имом-хатиблар, тажрибали кайвониларнинг ўз ҳаётий мисоллари билан тушунтиришлари оқибатида жами 1004 та оила ажрашиб кетишдан сақлаб қолинди. Бу жуда қувонарли ҳолат, албатта. Ажрашган оилалардаги вояга етмаган фарзандларга ўз вақтида алимент тўлаб, моддий жиҳатдан етарлича таъминлаб турилар, лекин уларга ота меҳрини ким бера олади? Масаланинг мана шу нуқтаси жуда оғриқли.

Афсуски, ҳеч бир панд-насиҳатга қулоқ осмай, фақат ўз ҳою-ҳаваси билан бошқаларни назар-писандга илмай қўйганлар ҳам йўқ эмас. Ана шундайларнинг касрига бу йил оилавий можаролар билан боғлиқ 342 та ҳолат ҳал қилиш учун судларга юборилди... 

Оилалардаги турли можароли ҳолатларнинг юзага келишида аҳоли ўртасидаги ижтимоий масалалар, жумладан, ишсизлик ҳам сезиларли даражада таъсир кўрсатяпти. Шу маънода аҳолининг турли қатламлари орасида доимий ёки мавсумий иш билан таъминланмаган кишиларни аниқлаб, уларнинг рўйхати тузиб чиқилди. Туманлардаги бандликка кўмаклашиш марказлари билан боғланиб, оилаларни ўрганиш жараёнида аниқланган 4 минг 680 нафар фуқародан 1 минг 847 нафари ўзига муносиб иш билан таъминланди. Лекин жойлардаги айрим мутасаддиларнинг эътиборсизлиги туфайли ишсизларнинг учдан икки қисмини иш билан таъминлашга панжа ортидан қараб келинган...

...Бу каби оғриқли нуқталаримиз оз эмас...

Маҳалла идораси ҳақиқий маънода виждонан ишлайдиган чинакам инсонлар манзилига айланиши зарур. Бу ерда лоқайдлик, ўзибўларчиликка йўл қўйилиши минг-минглаб инсонлар тақдирига дахл қилиш билан баробар эканини унутмаслигимиз керак.           

Арухан КЕЛИМБЕТОВА,

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔378

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 378    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 295    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 474    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар