Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ЭРКАК ҲАМИЯТИНИ ЙЎҚОТСА...

Тўйларда барча уй жиҳозларини олиш харажатлари келин томонга юклангани барчамизга маълум. Ҳозирги йигитчалар номардларча келин тарафдан ҳамма жиҳозларни, сарф-харажатларни талаб қилаётгани ачинарли. Асосан, аёлларимизнинг тизгинсиз орзу-ҳаваси деб чегарадан чиқиш ҳолатлари кўпайгандан кўпайиб боряпти. Биз, эркаклар эса бундай гап-сўзларга ҳеч қандай муносабат билдира олмаяпмиз, буларнинг ноўринлигини билиб туриб ҳам қаршилик кўрсатмаяпмиз.

ЭРКАК ҲАМИЯТИНИ ЙЎҚОТСА...

Мебель сотадиган дўкончи танишларимиздан бири шикоят қилиб қолди:

«Яқиндан бери янги бир одат пайдо бўлди: мебель танлашга келин, унинг онасига қўшилиб, энди куёв ва унинг онаси ҳам келадиган бўлишди. Куёв билан унинг онаси мебель дўконида айланиб, ҳар хил мамлакатлардан келтирилган, турли қийматга эга мебелларни кўриб чиқади. Шуларнинг ичидан келин билан онаси бир мебелни кўрсатиб: «Мана бу мебел бўладими?» деб танласа,  куёв билан онаси: «Йўқ, бу бўлмайди, бизга ёқмади, бошқасини танлаймиз», дейди. Келин билан она бошқасини танлаб: «Мана буни кўринглар-чи, буниси бизга ёқди», деса, улар яна: «Йўқ, бу ҳам бўлмайди, уйимизнинг ҳажмига тўғри келмайди. Бу кичкина бўлиб қолади, хонамиз ниҳоятда катта, уйимизнинг ҳайбатига, савлатига ярашадиган мебель бўлиши керак», дейишади. Ахийри келин билан онаси: «Майли, ўзларингга маъқул бўлганини танланглар, кейин гаплашармиз», дейишади. Куёв билан онаси эса ўзлари айтгандек, уйининг савлатига, ҳажмига тўғри келадиган ўта қимматбаҳо, хориждан келтирилган мебелни танлайди. Келин билан онаси мажбур бўлиб, қуввати етса, ўша ерда тўлаяпти, агар етмаса, насия қилиб: «Шуни банд қилиб қўйинглар, биз эрта-индин пулини тўлиқ тўлаб олиб кетамиз», деб кетишяпти. Биз-ку, мебель сотганимизга хурсандмиз. Лекин янги пайдо бўлаётган бу одат бориб-бориб юртимиз, миллатимиз, айниқса, эркакларнинг номига доғ бўлиб тушади-ку! Шу кетишда келажак авлодимизни нималар кутяпти экан?! Беш-ўн йилдан кейин қандай ҳолат юзага чиқар экан, деб ҳайрон бўляпмиз. Шу муаммони яна ва яна кўтариб чиқсангиз. Куёвларимиз ўз йигитлик ғурурини, оталар эркаклик ғурурини, оналар эса ўзларининг аёллик, қайноналик мақом-мартабасини билса, ҳурмати, обрў-эътиборини сақласа бўлмайдими? Арзимас молу дунё, уйнинг арзимас жиҳози учун бундай қилиш одамгарчиликка ҳам тўғри келмайдиган иш-ку?» деб мулоҳаза билдирди.

Кези келганда, янгиланиб, тобора маддалаб бораётган яна бир эски дардимиз ҳақида тўхталиб ўтсам.

Бир куни қабулимга бир йигит ҳаяжон билан кириб, мулоҳазали мавзуни кўтариб қолди. У: «Қизларнинг тарбияси тўғрисида кўпроқ гапирмасангиз бўлмайди...», деб ўз эътирозини билдирди. Унинг бу сўзида яқин вақт ичида қандайдир ҳодиса рўй бергани ва қаттиқ таъсир қилгани сезилиб турарди. Ундан: «Нима бўлди?» деб сўрадим. Йигит: «Кўчада бир машинани тўхтатдим. Ҳайдовчи ёнидаги олд ўриндиқда бир қиз ҳам ўтирганди. Мен айтган манзилга қараб кетарканмиз, беихтиёр олд ўриндиқдаги қизга кўзим тушди. Унинг кийимлари бир аҳволда экан. Шу вақт қиз машина магнитофони тугмаларини боса бошлади. Анча уринса-да, ўзи истаган нарсани тополмагач, ёнидаги ҳайдовчига қараб: «Ада, ўзи­нгиз қаранг буни, фалон нарсага қўйинг, мен тополмаяпман», деб қолди. Эътибор берсам, унинг тугмаларни боса олмаётганига тирноқларини ниҳоятда ўстириб олгани ҳалал бераётган экан.

Энг ажабланарлиси, автомобилни бошқариб кетаётган ота қизининг кийинишига мутлақо бепарво эди. Шу ҳолат менга қаттиқ таъсир қилди. Наҳотки, ота қизини шу ҳолатда кўчага чиқишига, уни ўз ёнида олиб юришга қўйиб берса?! Эҳтимол, ўзини замонавий оталардан ҳисоблаб, қизининг истаганича кийинишига қўйиб беришидан фахрланар ҳам!» деди.

Ҳақиқатан ҳам, ҳозирги кунда бу каби ҳолатларга кўп дуч келиш мумкин. Баъзан сотувчилар ҳам худди шундай гапларни тез-тез тилга олмоқда. Айрим ота-оналар қизларини кийим-кечак дўконига олиб кириб, бир-биридан тор, елкаси, орқаси очиқ ажнабий либосларни кийдириб кўраётганини, ҳатто, отаси буларни кийдириб кўриб: «Йўқ, бу ярашмади, бу унчалик одамни жалб қилиб, ўзига тортадиган  эмас экан, беўхшов бўлиб қолдинг, яна ҳам торроғини, калтароғини кийгин», деб тавсия қилаётганига ҳам гувоҳ бўляпмиз-ку!

Инсон замон талаби шу экан-да, деб нима бўлса қабул қилиб кетавермаслиги керак. Аввало, ота-оналар болалар учун масъул. Фарзандлар соф фитратда дунёга келишини, ота-оналар уларни ўзларидан келиб чиқиб ё бузишлари ёки тузатишлари мумкинлигини унутмаслиги лозим.

Ҳақиқий йигитлар, ҳақиқий эркаклар ўзларининг эркаклик ғурури, шаъни, обрў-эътиборини арзимас молу дунёга ёки хориждан келтирилган бирор-бир жиҳозга алмаштириб юбормаслиги керак. Булар келажакда қанчадан-қанча мол-дунё сарф қилиб бўлса ҳам топилмайдиган обрў, маънавий тарбия, қолаверса, имон-эътиқод шартидир.

Исҳоқжон БЕГМАТОВ,

«Олтин қалам» ХI миллий мукофоти соҳиби




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔218

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔256

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔430

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 218    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 256    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 430    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 537    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 808    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар