«Кроссворд» дегани касофат экан. Илгари, у-бу журналда кичкина кроссворд ёки чайнворд босиларди.
Ҳозир бўлса, ҳамма газеталарда, журналларда, саҳифалар тўла кроссворд! Сканворд, дегани ундан ҳам баттар. Японча катакчаларни сонлар билан тўлдириш, яна аллақанча бошқотирмалар пайдо бўлдики, одамларнинг бошини қотириб юборди. Ўнлаб, ҳа, рости билан, ўнлаб бошқотирма газета ва журналлар пайдо бўлди.
Кроссворд тузувчиларнинг омади келди, деяверинг. Демак, шунга яраша уларга талаб бор-да.
...Иш вақтида бошлиқ котибасини чақиради:
— Иқболхон, тезлик билан режа бўлими бошлиғини чақиринг!
Бўлим бошлиғи бир даста папкаларни қўлтиқлаб, ҳовлиқиб киради.
— Мумкинми? Чақирган экансиз...
— Узоқ муддатга мўлжалланган режа нима деб аталади?
— «Дастур». Биз дастурни ўтган йили ноябрь ойида тасдиқлатиб олганмиз. Ҳозир иш шу дастурга тўла риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда. Таъминотчилар бироз бизга ҳалал беришяпти, аммо талабни қаттиқ қўйганимиз туфайли...
— «Дастур» дедингизми? Тўғри. Раҳмат! Бораверинг.
Ходим ҳайрон. Ҳозир роса сўкиш эшитишга шай бўлиб келганди. Раҳмат эшитди.
— Иқболхон, Статистика бўлимидан сўранг, ҳисобот, харажат ва даромадлар якуни нима деб аталади?
Бечора қизча, бирор соат ичида сўралган саволга жавоб топиб келади.
— Сўраган нарсангиз «Баланс» экан. Ўтган йил молиявий ҳисобот баланси февраль ойида тасдиқланиб, рентабеллик даражаси қирқ тўрт фоиз қилиб белгиланган. Умумий даромад ўтган йилга нисбатан, эллик беш фоизга, соф фойда қирқ етти фоизга ошган....
— Раҳмат. Топдим! Мени сўрашса, мен йўқман! Юқорига кетганман! Юқоридан сўрашса, мен корхона цехларидаман. Ким қўнғироқ қилганини аниқ билиб олинг.
— Фармон Бардорович, сизга юқоридан қўнғироқ қилишди. Йил баланси ва жорий йил учун аниқлаштирилган йил дастури бўйича маълумотларни зудлик билан етказар экансиз.
— А? Қўнғироқ қилишдими? Қачон? Нега дарҳол менга айтмадингиз?
— Сиз зарур иш билан банд эдингиз, безовта қилолмадим...
— Қани, ким бор? Ҳаммани чақиринг! Шошилинч маълумотнома тайёрлашсин! Янги режалар... йўғ-э, дастурлар қани, тез топинг... Ўтган йилги ҳисобот қани?
Ҳаммаёқ ағдар-тўнтар, барча кроссворд... кечирасиз, маълумотнома тайёрлаш билан банд.
Анвар ТОЖИЕВ
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔949
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔886
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔970
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил