Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ВУЖУДИНГИЗ КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИНИ КЎТАРИШГА ҚОДИРМИ?

Бу масъулиятни  ҳар бир аёл билиши шарт 

...Бир маҳалладошим дабдабали тўй қилиб, қиз чиқарди. Сарполарининг ками йўқ. Санъаткорларни-ку, айтмаса ҳам бўлаверади.

ВУЖУДИНГИЗ КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИНИ КЎТАРИШГА ҚОДИРМИ?

Орадан уч ой ўтмай, маҳалладошимнинг оёғи шифохонадан узилмай қолди. У қизининг буйрагидаги кучли шамоллаши ҳомилага таъсир қилиши мумкинлигидан куюнарди. Тўйдан аввал келиннинг тиббий кўригини ҳам «амаллашган» экан...

Ҳа, ота-она қизининг бахтли бўлиши учун ҳамма нарсани муҳайё қилишади-ю, лекин соғлиғи билан кўп ҳам қизиқишмайди. Ана шу биргина хато ўтказилган дабдали тўйни ҳам, қўша-қўша сарполарни ҳам чиппакка чиқаради. Улардан кўзланган бахт ҳам бир зумда ҳавога учади. 

Аслида фарзандларимизда тиббий маданият кўникмасини қачондан бошлаш керак? Саломатлик билан боғлиқ муаммоларга тўғри ёндашув қачондан пайдо бўлади? Айниқса, соғлом наслнинг давомчилари бўлган қизларимизнинг тиббий саводхонлигини оила даврасида ошириш қай тарзда кечиши зарур?   

Тан олиш керак, кўпинча андиша устунлик қилиб, қизимиз билан унинг саломатлигига оид нозик масалаларда очиқ-ойдин гаплашишга истиҳола қиламиз. Она сўраб-суриштирмагач, қиз ҳам гап очишга ийманади. Ўсмир қизини гинеколог қабулига олиб боришни эса она ўзига эп кўрмайди...

Шифокорларнинг таъкидлашича, болада тиббий маданиятни шакллантиришни она қорнидалигидан бошлаш зарур. Аёлнинг ўз вужудида ўсаётган зурриёдига муносабати ҳомилага бевосита таъсир қилади. Онанинг тиббий маданият ва кўникмага эгалиги кейинчалик фарзандининг соғлиғи билан қизиқиши, улғайгани сари шифокор маслаҳатига амал қилишига замин яратади.

17-18 ёшли қизларга «Соғлиғингиз билан боғлиқ муаммоларни кимга айтасиз?» деган савол билан мурожаат қилганимизда, уларнинг 40 фоизи соғлиғидаги арзимаган ўзгаришларга аҳамият бермаслигини, шифокор ёки онаси билан бу мавзуда гаплашишга истиҳола қилишини билдирди. Қизларнинг 30 фоизи эса бу борада кўпроқ опа ёки келинойилари билан маслаҳатлашиши маълум бўлди. Саноқли қизларгина онаси бу борада энг яқин сирдоши эканини қайд этишди.

Кўриниб турибдики, ҳали оилада қиз ва онанинг ўзаро ҳамфикрлиги анча паст кўрсаткичда. Тўғри, қизларнинг ўзи шифокорга мурожаат қилиши ёки тажрибали инсонлардан маслаҳат олиши яхши, албатта. Лекин қандайдир касаллик аломатларига бепарво қарашни қандай изоҳлаш мумкин? Бу муаммонинг чуқур илдиз отиб кетмаслигига кимлар масъул? Қандай жиҳатлар бизнинг эътиборимиздан четда қоляпти?

Яширин дард эртага бўй чўзади

— Қизлар 12 — 14 ёшдан бир йилда бир марта гинеколог кўригидан ўтиб туриши жуда муҳим,— дейди Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонаси акушер-гинекологи Шаҳноза РАҲМАТОВА. — Уларни бирор хасталик безовта қилмаса-да, ўтиш даврининг турли ўзгаришлари доимий назорат қилиб борилади. Юзага келиши мумкин бўлган турли касалликларнинг олди олиниб, вақтида даволаб борилса, келажакда унинг соғлом фарзанд дунёга келтиришига замин яратади.

Лекин афсуски, қизидаги бирор безовталикка «ўзи шундай бўлиб туради», деб бепарволарча ёндашадиган оналар ҳам анчагина. Мактаб ва бошқа ўқув юртларида балоғат ёшидаги қизларга репродуктив саломатлик борасида тушунтириш ишлари муайян натижа бериши учун таълим даргоҳи ва оила ҳамкорлиги керак. Ёш қиз олган билимларини ўзига татбиқ этишда онанинг кўмагига муҳтож.

Сабаб нима? Оқибат қандай?

— Ўтган йилларда мамлакатимизда оналар ўлимини учдан бир қисмга ва болалар ўлими ҳолатлари бир неча баробарга камайди, — дейди Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси Нилуфар РЎЗИЕВА. — Шунга қарамай, болаларнинг туғма нуқсон билан ­дунё­га келиши она ва бола ўлимига тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмаслик, эрта турмуш, сурункали жисмоний (соматик) касалликлар, салбий одатлар каби омиллар сабаб бўлмоқда.

Ўсмир қизларимизнинг тиббий саводхонлиги етарли эмаслиги оқибатидаги эрта никоҳлар сонининг юқорилиги оналар ўлимининг 34 фоиз, болалар ўлимининг 35 фоиздан ортишига сабаб бўлади. Оналар ўлими 15 фоиз ҳолатда ёш оналар туғуриғига тўғри келади. Сўнгги ҳомиладорликдан кейин 3-4 йил ўтмасдан ҳомиладор бўлиш оқибатида болалар ўлими 2,5 мартага ортади.

Руҳий тайёргарлик зарур!

Шифокор кўригига борганимда чақалоқ кўтарганча навбат кутиб турган ёш келинчак эътиборимни тортди. Ранги докадек оқариб кетган. Ҳол-аҳвол сўраб билсам, қўлида етти ойлик чақалоғи билан яна иккинчи фарзандни дунёга келтириш арафасида турган экан. Қайнонаси ёшлигингизда туғиб олинг, деб сира қўймабди. Шифокорлар унда камқонликнинг оғир кўриниши бўлгани боис мунтазам даволаниш зарурлигини айтгандан кейингина кўрикка келибди... 

— Бўлажак оналар ўзидаги жисмоний ва руҳий ўзгаришларни онгли равишда англаб, ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туриши, мутахассис маслаҳатини олиши, керак бўлса, бу ҳақда махсус адабиётлар билан танишиши, муттасил ўқиб-ўрганиши шарт, — дейди психолог Венера ЭРМЕТОВА. — Шунда ўзида бирор ўзгариш сезса, тезда шифокорга мурожаат этиш кераклигини тушуниб етади. Афсуски, бугун қизларимиз ўз соғлиғи, руҳияти, келажакдаги ҳаёти ва оналик бахти учун масъулиятни тўла ҳис қилишмаяпти.

Айрим аёллар фарзанд кўришни шунчаки, оддий биологик ҳолат, деб билади. Ҳар бир қизда «Мен турмушга чиқиб, ўзим ва шу мамлакат келажаги учун зарур бўлган соғлом фарзандни дунёга келтираман», деган масъулиятли туйғуни шакллантириш керак.   

Тўғри, ўзи ва фарзандининг соғлиғи учун қайғурадиган аёлларимиз ҳам кўп. Улар бугунги бепарволик эртага нафақат ўзига, балки кўпчиликка жабр бўлишини яхши билишади. Юрагининг остида — вужудида кўтариб юрган гўдаги мамлакатнинг эртанги куни эканини тушуниб етишган. Аммо юқоридаги фикр ва ҳолатлар ҳали бу борада қилинадиган ишларнинг кўплигини кўрсатмоқда. Агар ҳар бир аёл ўзини ҳурмат қилса, туғилажак фарзанди олдидаги масъулиятни унутмайди. Шундагина улар соғлом авлодни ­дунёга келтиришга ўз ҳиссасини қўшган бўлади.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар