Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
Батафсил— Сайловчи сайловчилар рўйхати билан сайлов бошлангунга қадар танишиб чиқиш имкониятига эгами? Бу жараёнда сайловчи ўзи учун яна нималарни билиши зарур?
Баҳром ТЎЙЧИЕВ, Гулистон тумани
— «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ, сайловчилар участка сайлов комиссияси биносида сайловчилар рўйхати билан олдиндан танишиб чиқиши мумкин. Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилади.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, сайловчилар рўйхати сайловдан ўн беш кун аввал, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарида ташкил этилган сайлов участкаларида, санаториялар ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган туманларда, қамоқда сақлаш жойларида эса сайловдан икки кун аввал ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилади.
Фуқароларга участка сайлов комиссияси хонасида сайловчилар рўйхати билан танишиб чиқиш ва унинг тўғрилигини текшириш имконияти берилади.
Ҳар бир фуқарога рўйхатга киритилмаганлик, нотўғри киритилганлик ёки рўйхатдан чиқарилганлик юзасидан, шунингдек, рўйхатда сайловчи тўғрисидаги маълумотларни кўрсатишда ноаниқликка йўл қўйилганлик хусусида шикоят қилиш ҳуқуқи берилади. Бу масалага доир ариза участка сайлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади, аризани участка сайлов комиссияси кечи билан йигирма тўрт соат ичида, сайлов арафасида ва сайлов куни эса дарҳол кўриб чиқиб, рўйхатга зарур тузатишлар киритиши ёки аризачига унинг талаби инобатга олинмагани тўғрисидаги далил-исботли қарорнинг бир нусхасини бериши шарт. Комиссия қарори устидан туман (шаҳар) судига сайловдан кечи билан уч кун олдин шикоят қилиниши мумкин, туман (шаҳар) суди шикоятни йигирма тўрт соат ичида кўриб чиқишга мажбур. Туман (шаҳар) судининг қарори қатъийдир. Участка сайлов комиссияси суд қарорига мувофиқ сайловчиларнинг рўйхатига дарҳол тузатиш киритади.
— Муддатидан олдин овоз бериш мумкинми? Қандай қилиб? Бу тарзда овоз бериш қачондан бошланиши мумкин?
Тиллохон СОТИБОЛДИЕВА, Қўқон шаҳри
— Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга бир кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг эътиборига етказилади.
Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслиги сабаблари (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида ўз яшаш жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини олади. Сайловчи сайлов варақасини олгани ҳақида участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.
Сайлов варақаси махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади. Сайловчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган сайлов варақасини ёпиқ конвертда участка сайлов комиссиясида қолдиради. Конвертнинг елимланган жойига участка сайлов комиссияси икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри ва сайловчининг имзоси билан тасдиқланади.
Сайлов куни овоз бериш тугагач, сайлов қутиларини очишдан олдин участка комиссиясининг барча аъзолари ҳозирлигида сайлов варақалари солинган ёпиқ конвертлар қутиларга ташланади.
— Шахсимни тасдиқловчи ҳужжатни алмаштираётганим учун айни пайтда паспортим ўзим билан эмас. Сайлов куни унинг ўрнини яна қандай ҳужжат боса олади?
Фарида ШАМШИРОВА, Оққўрғон тумани
— Ҳар бир сайловчи шахсан ўзи овоз беради, бошқа шахслар учун овоз беришга йўл қўйилмайди. Сайлов бюллетенлари шахсни ёки яшаш жойини тасдиқловчи паспорт ёки бошқа ҳужжат, яъни ҳарбий гувоҳнома ёки ИИВ бошқармасининг фуқаро бирор-бир сабабга (паспортни йўқотиш, алмаштириш) кўра паспортини алмаштираётгани ёки янги паспорт олаётгани ҳақида маълумотномаси кўрсатилса, тегишли сайлов комиссияси томонидан сайлов участкаси сайловчилари рўйхати асосида берилади.
— Жисмоний имкониятим чеклангани сабабли, сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдира олмайман. Шундай пайтда кимнинг ёрдамига таянсам бўлади?
Саидаъзам СУЮНОВ, Асака тумани
— Бюллетенни тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа бирон кишининг ҳозир бўлиши тақиқланади. Аммо уни мустақил равишда тўлдириш имконига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра, сайлов комиссиясининг аъзоларидан, кузатувчилардан ва номзодларнинг ишончли вакилларидан бошқа бирон кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳаққи бор.
— Сайлов кунида одамлардан олинган сўров натижаларини оммавий ахборот воситаларида берса бўладими?
Иқбол МИРЗАКАЛОНОВ, Қамаши тумани
— Овоз бериш кунига қадар қолган беш кун ичида, шунингдек, овоз бериш куни жамоат фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр этиш, уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан, интернетга) жойлаштириш тақиқланади. Бундай хатти-ҳаракат учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 519-моддасига мувофиқ, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солинади.
— Президентликка номзодлар сайлов куни сайловолди ташвиқотини ўтказиши мумкинми?
Абубакр МЕНГЛИЕВ, Олтинсой тумани
— Сайловолди ташвиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.
— Сайлов ўтган, деб ҳисобланиши учун унда қанча сайловчи иштирок этган бўлиши керак?
Маҳлиё МУЗАФФАРОВА, Косонсой тумани
— Сайлов, агар унда сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг 33 (ўттиз уч) фоиздан ортиғи иштирок этган бўлса, ўтган, деб топилади.
— Сайловда Президентликка тўртта номзод кўрсатилган. Шуни инобатга олсак, Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари қандай аниқланади? Номзод ғолиб деб топилиши учун қанча овоз тўплаши керак?
Ўғилой ХОЛЛИЕВА, Питнак тумани
— Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иккита номзод иштирок этган тақдирда, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг нисбатан кўпчилик овозини олган номзод сайланган, деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иккитадан ортиқ номзод иштирок этган тақдирда, агар номзодларнинг ҳеч бири овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини ололмаган бўлса, сайловчиларнинг овозини энг кўп олган икки номзод иштирокида такрорий овоз бериш ўтказилади.
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилБухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.
БатафсилСўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.
Батафсил