Саломатлик      Бош саҳифа

БОЛА КЎП ТЕРЛАСА

бу қандай касаллик аломати?

Баъзан хонанинг ҳарорати меъёрида бўлса ҳам айрим болалар кўп терлайди. Бу ҳол ота-онани жиддий ташвишга солади. Болалардаги терлаш ва уни келтириб чиқарувчи сабаблар нима ўзи? Унинг олдини олиш мумкинми? Бу бола саломатлиги учун қанчалик хатарли?

БОЛА КЎП ТЕРЛАСА

Пойтахтимиздаги 4-сон шаҳар клиник шифохонаси болалар бўлимининг 1-тоифали шифокори ­Нилуфар НАЗАРОВА бу ҳақда қуйидагиларни сўзлаб берди.

— Тер ажралиб чиқиши асаб тизимининг ривожланиши, нафас олиш, овқатланиш, тана ҳарорати каби омиллар билан боғлиқ. Болаларда ҳали ўсиш жараёни давом этаётгани ва тер безларининг тўлиқ шаклланиб улгурмагани кучли терлашга сабаб бўлиши мумкин. Тер безлари бола туғилгандан кейин уч-тўрт ҳафталикдан фаол ишлай бошлайди. Тўрт-беш ёшда эса тўлиқ шаклланиб бўлади. Бола меъёрдан ортиқ терлашининг асосий сабаблари иммунитет пастлиги, оғир хасталикдан кейинги ҳолсизлик, D3 витаминининг етишмаслигидир. Катта ёшдаги болаларнинг терлашига эса жисмоний толиқиш ҳам сабаб бўлади.

— Болалар нима учун ухлаганда кўпроқ терлайди?

— Бундай ҳолатларда хона ҳароратини меъёрида сақлаш зарур. У 20 даражадан юқори бўлмаслиги, намлиги эса 50-60 фоизни ташкил этиши бола учун жуда қулай. Уларнинг чойшаб, кўрпа ҳамда кийимлари табиий матодан тикилганини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик зарур. Агар шундан кейин ҳам терлаш тўхтамаса, шифокорга мурожаат этиш лозим. Бу рахит аломати бўлиши мумкин.

— Рахитни келтириб чиқарувчи омиллар нималардан иборат?

— Болаларни етарлича тоза ҳавога олиб чиқмаслик. Эрталаб ўндан ўн иккигача фойдали қуёш нурларида айлантирмаслик натижасида юзага келадиган D витамини танқислиги хасталиги ҳисобланади.

—  Унинг аломатлари қандай намоён бўлади?

— Унинг биринчи аломатлари бир-икки ойликда намоён бўлади. Соч тўкилиши, уйқу вақтида юз ва бошнинг кўп терлаши ва ухлаганда чўчиб кетиш. Ҳар қандай хатти-ҳаракат, ҳатто, овқатланиш вақтида ҳам терлаш кузатилади. Бола уйқусида безовталаниб, нафас олишга қийналади. Унинг ҳаддан зиёд инжиқлиги ҳам рахитнинг белгиларидан бири саналади. Бош суякларининг ривожланишида номутаносиблик юзага келади. Пешона соҳаси чиқиб кетиб, бош шакли катталашади. Бора-бора тананинг бошқа соҳаларидаги суякларда ҳам ўзгаришлар юзага кела бошлайди.

— Буни қандай даволаш мумкин?

— Ушбу касалликдан қутулиш учун бола билан тоза ҳавода кўпроқ сайр қилиш зарур. Айниқса, қуёш нурларидан баҳра олиши муҳим. Тўғри, тўлақонли овқатланиш ва жисмоний машқлар бажаришнинг ҳам аҳамияти катта. Шифокор кўрсатмаси билан D витаминини ўн беш кунликдан икки ёшгача бўлган болаларга бериш тавсия этилади. Касалликнинг даражасига қараб, миқдорини камайтириш мумкин. Икки ёшдан ошган болаларда рахит ташхиси қўйилса, кеч аниқланган касаллик саналади. Бундай вақтларда шифокор боланинг ҳолатига қараб даво чораларини кўради.

— Нима учун бетоб болалар кўп терлайди?

— Агар бола бетоб бўлса, фақат тана ҳарорати эмас, тер ажралиб чиқиши ҳам кўпаяди. Терлаш ҳароратнинг янада кўтарилиб кетмаслиги учун ҳимоя вазифасини бажаради. Хона ҳарорати меъёрида бўлса-да, терлаш давом этаверади. Бундай вазиятда боланинг бадани артилиб, кийими алмаштириб турилади. 

— Айрим болаларда тананинг маълум бир қисмигина терлайди? Бунга сабаб нима? 

— Бола танасининг алоҳида бир қисми, масалан, кафти ёки пешонаси терласа ёки тер ҳиди ёқимсиз бўлса, асаб тизими билан боғлиқ муаммо борлигидан дарак беради. Бундай вазиятда неврологга мурожаат этиш керак.

Айрим болалар жуда ҳиссиётга берилувчан бўлади. Кутилмаганда қувончдан ёки ранжиганда терлаб кетишлари мумкин. Бундай болалар билан бирга ўйнаш, суҳбатлашиш, кўпроқ вақтни ўтказиш самара беради. Бола қанча тинч, хотиржам бўлса, терлаш шунча камаяди.

Фойдали тавсиялар:

 Болани меъёрий ҳароратга мослаштириб боринг. Турли иситгичлар ёрдамида хона ҳавосини қуруқлаштириб юбориш ярамайди.

 Болани об-ҳавога мос тарзда кийинтиринг.

 Овқатланиш тартибига эътиборли бўлинг.

 Бола вақти-вақти билан чўмилиши керак. Бир ойда 3 марта денгиз тузи солинган ванна қабул қилиши тавсия этилади.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔20

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔43

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔56

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 20    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 43    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 56    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 70    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар