Айрим зираворлар нафақат таомларга қўшимча лаззат қўшиш, балки саломатликни асраш, гўзалликни сақлаш ва умрни узайтириши мумкин.
Масалан, зарчава. У занжабиллар оиласига мансуб ўсимлик бўлиб, кўпинча оладе, нонушта, шўрва ва барча турдаги фойдали таомлар, шунингдек, ичимликлардан смузиларга қўшилади. Америка Рутгерс университетининг янги тадқиқоти шуни кўрсатадики, агар зарчава фенилизотиёсиянат билан бирлаштирилса, у простата саратони хавфини камайтириши мумкин.
Зарчава таркибидаги асосий бирикма куркуминдир. Олимлар зарчавага ўзининг ижобий хусусиятларини берадиган ушбу бирикма эканини аниқлади. Простата саратони хавфини камайтиришдан ташқари, ушбу машҳур зираворнинг соғлиқ учун бошқа фойдалари ҳам бор. Ундан юрак хасталиклари ва ҳатто альцгеймер хавфини камайтириш учун фойдаланилади.
Умуман олганда, куркуминнинг ўзи табиий яллиғланишга қарши восита ҳисобланади. Баъзи тадқиқотлар зарчаванинг таъсирини кўриб чиқди ва артритли беморларда симптомларнинг яхшиланишини аниқлади. Қизиғи шундаки, курумин спиртли ичимлик ва чекишга қарши курашишда ҳам қўлланилади, чунки у жигарнинг нейтраллаш функциясини оширади ва холеретик таъсирга эга.
Бундан ташқари, зарчава энергия бериши туфайли кўпчилик қаҳвани унга асосланган ичимликлар билан алмаштиришга қарор қилди. Шунингдек, оддий чойга ҳам зиравордан қўшиш мумкин – бир чимдим кифоя қилади. Қизиғи шундаки, кўплаб машҳур парҳезлар зарчавани асосий таомларга киритиш учун мўлжалланган, чунки у овқат ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади, ичакларни даволайди ва диарея ҳамда қорин дам бўлиши учун самарали ҳисобланади. Зираворлар брокколи ва бошқа сабзавот, кўкатлар билан истеъмол қилинганда, янада фойдали саналади.
Зарчава нафақат жисмоний, балки руҳий саломатлик учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Кичик бир тадқиқот шуни кўрсатдики, куркумин антидепрессант сифатида таъсир қилади. Ёш улғайганда, нафақат ҳиссий мувозанат ҳақида, балки узоқ умр кўриш борасида ҳам самарали бўлиши мумкин. Ушбу зиравор яллиғланишга қарши самарали восита бўлиб, деменсия, юрак касалликлари ва саратоннинг турли шакллари хавфини камайтириш орқали у нафақат соғлом ҳаёт, балки умр давомийлигини ҳам оширади.
Шуни таъкидлаш керакки, зарчаванинг бир ўзини истеъмол қилиш узоқ йиллик умрни кафолатламайди. Зарчава мунтазам равишда истеъмол қилиниши билан бирга, соғлом ва тўғри овқатланишни ҳам назорат қилиш керак, у жисмоний машқлар ва бошқа муҳим одатлар билан бирга тўлдирилиши лозим. Бундан ташқари, зарчаванинг кенг қамровли фойдали таъсирини тасдиқлаш ва мавжуд маълумотларни батафсил баён қилиш учун кўпроқ тадқиқотлар талаб этилади.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔105
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔251
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил