Қўлқоп кийиш
Совуқ кунларда кўчага чиқишдан аввал, албатта, қўлқоп кийинг. Уй йиғиштириш вақтида ҳам махсус қўлқоплардан фойдаланиш зарур. Бу қўл терисининг қуриб қолмаслиги ва майин сақланишининг энг оддий усули бўлишига қарамай, фойдаси жуда катта. Уй-рўзғорда ишлатиладиган кир ювиш кукуни ва бошқа кимёвий воситалар билан бирга, чанг ҳам қўл теримизга катта зиён етказади. Оқибатда у қуруқлашиши, ҳатто аллергия хавфи пайдо бўлиши ҳам ҳеч гап эмас.
Озиқлантириш зарур
Қўлларингиз доимий гўзаллигини йўқотмаслиги учун ювгандан кейин, уйни йиғиштиргандан сўнг, кўчага чиқишдан аввал озиқлантирувчи кремдан фойдаланишни ёдда тутинг. Уларнинг таркибида А ва Е гуруҳидаги витаминлар борлигига аҳамият беринг.
Фойдали тавсиялар
Қиш мавсумида юмшатувчи совунлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Уларнинг таркибида фойдали ёғ ва Е витамини бўлиб, қўлларни худди крем каби юмшатиш хусусиятига эга.
Кўчадан уйга киргач, қўлни дарров иссиқ сувда ювишга ошиқманг. Ҳароратнинг кескин ўзгариши қўлдаги қон айланиш тизимига таъсир қилади. Терининг тўғри озиқланиши бузилади.
Қиш мавсуми келиши билан уйни иситиш натижасида хона ҳавоси қуриб қолади. Шундай пайтда теримизда қарилик аломатлари пайдо бўлмаслиги учун иситгич ёнига бирор идишда сув ҳам қўйинг.
Картошкали ниқоб
Қайнатилган иккита картошка эзилиб, икки томчи глицерин, икки томчи бодринг ёки лимон шарбати қўшилиб, қўлларга суртилади.
Тухумли ниқоб
Бир дона тухум сариғи, 1 ошқошиқ асал ва 1 чойқошиқ сули уни аралаштирилади. Бу аралашма кечқурун ётиш олдидан қўлга суртилади. Ушбу ниқобдан сўнг дағал ва сўлғин қўллар юмшоқ ва эластик ҳолга келади.
Ёғли ниқоб
Тенг миқдорда олинган зайтун ёки кунгабоқар ёғи лимон шарбати ва тошчўп ўти дамламасидан тайёрланган ниқоб қўл терисини юмшатиб, ажинлардан халос этади.
Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил