Саломатлик      Бош саҳифа

Шаҳарларда дарахтлар йўқолишининг яна бир фожиали оқибати

Шаҳар кўчаларидаги катта ва соя берадиган дарахтлар нафақат шаҳарни чиройли қилиб туради, балки улар инсон саломатлиги ва ҳатто ҳаёти учун ҳам муҳим омил бўлиши мумкин.

Шаҳарларда дарахтлар йўқолишининг яна бир  фожиали  оқибати

АҚШдаги Northwestern University олимлари Чикаго шаҳридаги дарахтлар қопламини 11 йил давомида кузатиб, бу маълумотларни тахминан 220 мингта ўлим ҳолати билан таққослашди. Натижа эътиборга лойиқ: дарахтлар тожи ва яшил қоплам камайган ҳудудларда одамларнинг ўлими кўрсаткичи юқорироқ бўлган. Бу боғлиқлик, айниқса, ёз фаслида яққол намоён бўлган.

 

Кимлар кўпроқ зарар кўрган?

Тадқиқотда дарахтлар қопламининг камайиши билан ўлим ўртасидаги боғлиқлик айниқса қуйидаги гуруҳларда кучлироқ кузатилган:

– юрак-қон томир касалликлари бўлган одамлар;

– ўпка ва нафас йўллари касалликлари бўлганлар;

– руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолари бўлган инсонлар.

Иссиқ ҳаво организмга қўшимча юклама беради. Айниқса юрак ва ўпка касалликлари бўлган одамлар бундай шароитга сезгирроқ бўлиши мумкин.

 

Дарахтлар қоплами бир фоиз камайса...

Тадқиқот моделида дарахт тожлари майдонининг ҳар бир фоизга камайиши ўлим кўрсаткичининг тахминан 10 фоизга ошиши билан боғлиқ бўлган.

Олимлар моделлаштиришига кўра, дарахтлар майдонининг ҳар йили 0,03% га кўпайиши – тахминан 14 мингта кўчат экишга тенг ҳажм – йилига тахминан 105 та ўлим ҳолатининг олдини олиши мумкин эди.

Бу тадқиқот шаҳар инфратузилмаси ҳақидаги қарашларимизни ўзгартириши мумкин.

Дарахтни фақат кўкаламзорлаштириш ёки эстетика нуқтаи назаридан эмас, балки жамоат саломатлигини муҳофаза қилувчи табиий инфратузилма сифатида ҳам қараш мумкин. Айниқса иқлим исиши ва шаҳарларда иссиқлик тўлқинлари кўпайиб бораётган бир пайтда катта дарахтларни сақлаб қолиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔46

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Шаҳарларда дарахтлар йўқолишининг яна бир  фожиали  оқибати

Шаҳарларда дарахтлар йўқолишининг яна бир фожиали оқибати

🕔10:14, 10.09.2026 ✔115

Шаҳар кўчаларидаги катта ва соя берадиган дарахтлар нафақат шаҳарни чиройли қилиб туради, балки улар инсон саломатлиги ва ҳатто ҳаёти учун ҳам муҳим омил бўлиши мумкин.

Батафсил
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔177

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Асалари  ва инсоният

    Асалари ва инсоният

    Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

    ✔ 46    🕔 10:55, 18.09.2026
  • Шаҳарларда дарахтлар йўқолишининг яна бир  фожиали  оқибати

    Шаҳарларда дарахтлар йўқолишининг яна бир фожиали оқибати

    Шаҳар кўчаларидаги катта ва соя берадиган дарахтлар нафақат шаҳарни чиройли қилиб туради, балки улар инсон саломатлиги ва ҳатто ҳаёти учун ҳам муҳим омил бўлиши мумкин.

    ✔ 115    🕔 10:14, 10.09.2026
  • Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

    Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

    ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

    ✔ 177    🕔 12:50, 13.08.2026
  • Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

    Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

    Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

    ✔ 241    🕔 10:47, 30.07.2026
  • Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

    Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

    Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

    ✔ 306    🕔 16:40, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар