Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
MIND диетаси – соғлом овқатланишда «Ўрта Ер денгизи модели ва гипертонияни тўхтатишга қаратилган овқатланиш ёндашуви» бўлиб, айрим хасталикларни парҳез воситасида даволашни илгари суради. Асосий мақсад – хотира ва фикрлаш қобилиятини узоқ муддат сақлаш. Кузатув тадқиқотларида MIND диетасига кўпроқ риоя қилиш когнитив пасайиш ва Альцгеймер касаллиги хавфининг пастроқ бўлиши билан боғланган.
Тадқиқотчилар 1647 нафар ўрта ва катта ёшдаги инсонни ўртача 12 йил давомида кузатиб, уларнинг овқатланиш тарзи ва мунтазам ўтказилган МРТ натижаларини таққослашган.
MIND диетаси асосан қуйидаги маҳсулотларга урғу беради:
• кўк баргли сабзавотлар;
• резавор мевалар;
• ёнғоқлар;
• бутун донли маҳсулотлар;
• балиқ;
• дуккаклилар;
• зайтун мойи;
• парранда гўшти.
Шу билан бирга, қизил гўшт, ширинликлар, сариёғ ва маргарин, пишлоқ ҳамда қовурилган «фаст-фуд»ни чеклаш тавсия этилади.
МРТ натижаларига кўра, MIND диетасига кўпроқ амал қилганларда кулранг модда йўқолиши секинроқ бўлган.
Тадқиқотчилар ҳисоб-китобига кўра, MIND шкаласидаги ҳар 3 балли ошиш кулранг модданинг ёшга боғлиқ камайишини тахминан 20 фоиз камроқ бўлиши билан боғлиқ. Бу фарқ шартли равишда 2,5 йиллик секинроқ мия қаришига тенглаштирилган.
Айниқса, резавор мевалар ва парранда гўшти мия тузилишидаги ижобий ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган. Аксинча, ширинликлар ва қовурилган «фаст-фуд» кўпроқ истеъмол қилинганда айрим мия тузилмалари ҳажмининг тезроқ камайиши кузатилган.
Аммо қизиқ натижалар ҳам бор: масалан, бутун донли маҳсулотлар ва пишлоқ бўйича кузатилган айрим натижалар MIND диетасининг одатдаги тавсияларига тўлиқ мос келмаган.
Тадқиқотлар негизида бир ҳақиқат ётади: озиқ-овқат хавфсизлигига риоя қилинган ҳолда етиштирилган биологик тоза маҳсулотлар воситасида тўғри овқатланиш саломатликни муҳофаза қилишда етакчи омилга айланмоқда. Саноат йўли билан ишлаб чиқарилаётган тайёр ва ярим тайёр сунъий маҳсулотлар эса, соғлиқ учун муаммо келтириб чиқариши қайта-қайта исботланмоқда.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔19
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил