Халқ билан      Бош саҳифа

ҚАДДИ РАСО ҚИШЛОҚ ҚИЗЛАРИ

замонавий сузиш ҳавзасида спорт билан шуғулланмоқда

Мутахассислар таҳлилига кўра, болалар ва ўсмирларни спортга жалб қилиш нафақат уларни чиниқтириб, турли касалликларга чалинишларининг олдини олади, балки вазни ва бўй-бастида ижобий ўзгаришларни юзага келтиради. Айниқса, қизларимизни спортга жалб этишнинг аҳамияти беқиёс.

ҚАДДИ РАСО ҚИШЛОҚ ҚИЗЛАРИ

Бу халқимиз генофондини асраш, келажакда янада соғлом, баркамол авлодни вояга етказишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

«Қизларимиз тимсолида биз авваламбор бўлғуси оналарни, халқимиз, миллатимизнинг умиди ва таянчи ҳисобланган келажак авлодни дунёга келтириб, вояга етказадиган наслимиз давомчиларини кўрамиз. Қиз бола соғлом ва бахтли бўлса, у қурадиган оила ҳам, унинг меваси бўлмиш бола ҳам соғлом ва бахтли бўлади. Оила соғлом ва бахтли бўлса, бутун жамият бахтли ва фаровон бўлади. Буни ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз зарур».

Мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 11 февраль куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгаши йиғилишида юқоридаги фикрни алоҳида таъкидлаб, қиз болаларни оммавий спортга жалб этишнинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эди.

Қизларни жисмоний тарбия ва спортга янада кенг жалб этиш, сузиш ҳавзаларида улар учун қулай шароит яратиш алоҳида ёндашувни талаб этади. Бунда халқимиз менталитетини, айниқса, қишлоқ жойлардаги қизларимизнинг табиатан уятчанлигини инобатга олиш жоиз. Шу боис айни қизларга хос спорт турларини ривожлантириш, шунингдек, уларнинг кўпчилик бўлиб спорт билан шуғулланишларига имкон берувчи мажмуаларни барпо этиш муҳимдир.

Мазкур йўналишда Самарқанд вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятнинг шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар етакчилигида спортнинг бадиий гимнастика ва синхрон сузиш каби турларини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Бу спорт турлари аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш билан бирга, уларни гўзал, қаддини расо қилади.

Айни пайтда вилоят марказидан анча олисда жойлашган ҳудудларда ҳам мазкур спорт турлари билан шуғулланишга муносиб шароит яратиб берилмоқда. Бунинг натижасида қизларимиз орасида бу спорт турлари тобора оммалашиб бормоқда.

Вилоятда кейинги йилларда фойдаланишга топширилган иншоотларнинг 217 таси қишлоқ ҳудудларига тўғри келди. Хусусан, яқинда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан Каттақўрғон шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг янгидан бунёд этилган ёпиқ сув ҳавзаси фойдаланишга топширилди.

Мазкур сув ҳавзаси замонавий асосда жиҳозланган. Узунлиги 25, эни 12 метр бўлган сузиш ҳавзаси барча қулайликларга эга. Кийиниш, ювиниш хоналари, лаборатория ва ҳамширалар хоналари ҳамда томошабинлар учун ўриндиқлар замонавий тартибда қурилган. Бассейн суви махсус фильтр ёрдамида тозалаб турилади.

Сув ҳавзаси 36 ўринга мўлжалланган бўлиб, бир кунда 120 нафардан ортиқ ёшлар спортнинг сузиш тури билан шуғулланиши мумкин. Қувонарлиси, ҳозирданоқ масканда 36 нафар ўсмир болалар билан бирга 24 нафар қиз ҳам мураббийлар кўмагида сузиш, сув полоси, синхрон сузиш билан мунтазам шуғулланишни бошлади.

Мана шундай замонавий шароитда шуғулланиб, чиниққан ёшларимиз орасида келгусида етук, юртимизни жаҳонга танитадиган спортчилар етишиб чиқади.

Мунис УСМОНОВ,

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби




Ўхшаш мақолалар

Жамоатчилик эшитуви  Сув таъминоти ва  канализация  хизматларидан одамлар  розими?

Жамоатчилик эшитуви Сув таъминоти ва канализация хизматларидан одамлар розими?

🕔08:57, 08.09.2025 ✔77

Фарғона вилоятида Осиё тараққиёт банки кўмагида «Иқлим шароитига мос сув таъминоти ва канализация хизматларини кўрсатиш лойиҳаси» доирасида жамоатчилик эшитувлари ўтказилди.

Батафсил
Ногиронлиги бўлган шахслар учун  шароитлар қониқарлими?

Ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитлар қониқарлими?

🕔08:59, 08.08.2025 ✔127

Экопартия вакиллари Урганч шаҳри бўйлаб муаммо ва таклифларни ўрганишди

Батафсил
Аёллар  Экологик барқарорлик учун бирлашди

Аёллар Экологик барқарорлик учун бирлашди

🕔15:57, 26.06.2025 ✔181

Гуллар шаҳри Наманганда ҳар йили «Гуллар фестивали»ни ўтказиш чиройли анъанага айланган. Бу йилги 64-халқаро «Гуллар фестивали» ҳам табиат ва инсон уйғунлигини ўзида ифода этиши, ранг-баранг гулларга бойлиги билан барчада катта таассурот қолдирмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар