Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Ўшанда 2026 йил 25 март эди... Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов ҳудудга ташриф буюриб, маҳалла фаоллари билан юзма-юз учрашганида аҳоли ушбу кўчанинг аҳволини очиқ-ошкора баён қилди. Депутат масалани шунчаки «эшитиб қўйиш» ёки назарий ваъдалар бериш билан чекланмай, муаммони жойида ўрганди ва мурожаат тегишли мутасадди ташкилотларга юборилди. Избоскан туман йўл қурилиш ташкилоти томонидан масала қисқа фурсатда амалий ечим топди.
Бу воқеа бир нарсани яққол кўрсатиб берди: одамлар бугун қуруқ ваъдалардан, қоғозда қолиб кетадиган баландпарвоз режалардан чарчаган. Улар ўзлари сайлаган вакилидан аниқ, кўзга кўринадиган ва ҳаётида сезиладиган натижани кутмоқда.
Маҳалладаги биргина кўчанинг асфальтланиши ёки бир оиланинг узилиб қолган чироғининг ёниши депутат учун кичик масала бўлиб туюлиши мумкиндир, аммо шу кўчада яшайдиган юзлаб одамлар учун бу катта енгиллик ва давлатга бўлган ишончдир.
«Остона» кўчасидаги бу иш – халқ билан мулоқот ва депутатлик назоратининг амалий натижаси. Зеро, муаммони кўра билиш, уни пайсалга солмай масъулларга етказиш ва натижагача кузатиб бориш мана шу бугунги давр депутатидан талаб этилаётган асл мезондир.
Гурлан маҳаллаларида депутат олдига қўйилган вазифалар
🕔14:51, 05.11.2026
✔117
Ҳудудларга чиқиб, фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларни ташвишга солаётган масалаларни жойида ўрганиш ва масъул ташкилотлар билан биргаликда ечим топиш бугун депутатлик фаолиятининг муҳим қисми ҳисобланади.
Батафсил
Нурота ва Хатирчида экологик ташаббуслар натижаси
🕔14:50, 05.11.2026
✔112
Бугун экологик масалаларни иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётдан ажратиб бўлмайди.
Батафсил
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔201
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил