Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Яқинда маҳалла аҳолиси билан учрашув ва ҳудуддаги ўрганишлар давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича замонавий инфратузилмага эҳтиёж мавжудлиги аниқланган эди.
Шу асосда депутат ташаббуси билан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг тегишли қарори қабул қилиниб, «Қўйлиқ ота» маҳалласида «Ҳуқуқ-тартибот маскани» барпо этиш учун маблағ ажратилишига эришилди.
Айни пайтда мазкур ташаббус доирасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жараён депутат Севара Файзиева, туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Улуғбек Насриддинов, маҳалла раиси Дилфуза Раҳимова ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида ўрганилди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳудудда жиноятчилик кўрсаткичи нисбатан юқори ҳисобланади. Шу боис маҳаллада «Ҳуқуқ-тартибот маскани» ташкил этилиши фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аҳолининг мурожаатлари билан манзилли ишлашда муҳим аҳамият касб этади.
Маҳалладаги ҳар бир муаммони аҳоли билан бирга ҳис этиш партиямиз депутатларининг кундалик ишига айланмоқда. Зеро, хавфсиз маҳалла деганда фақат ички ишлар ходимларининг ҳудудда бўлиши эмас, балки одамлар ўзини хотиржам ҳис қиладиган муҳит тушунилади. Бунинг учун кўчалар ёритилган, ҳудудлар обод, қаровсиз жойлар тартибга келтирилган, аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолмайдиган тизим бўлиши керак.
Зеро, тоза, обод, яхши ёритилган ва назорат қилинадиган муҳит ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг муҳим омилларидан биридир.
Айниқса, қаровсиз қолган ҳудудларни ободонлаштириш, ёритиш ва улардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали майда безорилик, турли ҳуқуқбузарликлар ҳамда бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш мумкин.
Шу нуқтаи назардан, маҳаллада хавфсизликни таъминлаш фақат битта маскан қуриш билан чекланмайди. Бу жараён аҳоли билан мунтазам мулоқот қилиш ва муаммоларни манзилли ҳал этишни ҳам талаб қилади.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш, қурилиш ишларининг сифатини таъминлаш ҳамда маҳалла ҳудудини ободонлаштириш юзасидан тегишли масъулларга тавсиялар берилди.
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил