Саломатлик      Бош саҳифа

БАДБЎЙ ҲИДНИНГ САБАБИ КЎП

Гўзал хулқ одамларни ўз атрофига қандай тортса, хушбўйликнинг ҳам худди шундай оҳанрабоси бор.  Аммо суҳбатдошингиз оғзидан бадбўй ҳид келиб турса-чи?

БАДБЎЙ ҲИДНИНГ САБАБИ КЎП

Тиббиётда галитоз деб номланувчи касаллик — оғиз ҳидланиши хусусида мутахассислар фикри билан қизиқдик.

— Оғиздан ёмон ҳид келиши овқат ҳазм қилиш тизимидаги касалликлардан ҳам бўлиши мумкин, — дейди гастроэнтеролог шифокор Мавлуда ҚОДИРОВА. — Масалан, ошқозон ва ичак микрофлорасининг бузилиши, қабзият, панкреатит (ошқозон ости бези фаолиятининг бузилиши), жиғилдон қайнаши, меъда яллиғланиши каби.

Ичак микрофлораси бузилса, овқат ҳазми қийинлашади. Оқибатда таомдан пайдо бўлувчи бадбўй ҳид ичак йўллари орқали оғиздан кела бошлайди.

Муаммонинг яна бир сабаби — ошқозон ости бези фаолиятининг бузилиши. Ошқозон ости бези таомнинг ҳазм бўлишида катта аҳамиятга эга. Безнинг яхши ишламаслиги қабзиятга, ичаклар фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади. Бу эса ўз ўрнида оғизда ёмон ҳид пайдо қилади.

Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, патологик ҳолат билан боғлиқ ҳидлар бир-биридан фарқ қилади. Тажрибали шифокор панкреатит билан боғлиқ ҳид ва тиш касалликларида пайдо бўлувчи ҳидни фарқлай олади. Бу ҳолатни ташхис қўйишда касаллик белгиси сифатида ишлатади. Бундан ташқари, нонушта қилмаслик, қорин очлигида ҳам вақтинчалик ёмон ҳид кузатилиши мумкин. Аммо бу патологик жараён бўлмай, овқатлангач, ўтиб кетади.

Жиғилдон қайнашининг олдини олиш учун таом таркибига аҳамият бериш керак: ҳар хил овқатларни аралаштириб емаслик, таомни ширин ичимликлар билан эмас, оддий қайноқ сув билан истеъмол қилиш; ёғли овқатлардан олдин ширинлик емаслик, очликни ҳис қилгачгина таомланиш лозим. Овқат ҳазми ёмонлашса, таомни кўкатлар, карамли салат, қатиқ билан ёки кам миқдорда олма сиркаси билан истеъмол қилиш тавсия этилади.

Хом сабзавот ва мевалар нафақат ҳазмни осонлаштиради, балки ичак микрофлорасини ҳам тиклаш хусусиятига эга. Тушликдан кейин иш столига ўтиришга шошилманг, 15 дақиқа хона ичида, иложи бўлса, тоза ҳавода бироз юринг. Агар сизда овқатланиш тартиби, ич келиши бир меъёрда бўлса, ҳазми таом билан боғлиқ безовталик кузатилмаса, демак, оғиздаги ёмон ҳиднинг сабаби бошқа аъзоларга боғлиқ.

— Стоматологик нуқтаи назардан олиб қарасак, нохуш ҳидга, асосан, тиш тошлари, кариес, тиш чириши, тиш қопламаларининг эскириши ва яхши ўрнатилмаслиги сабаб бўлади. Тиш ва қоплама орасида овқат қолдиқларининг қолиши, милкнинг йирингли касалликлари, тишни нотўғри ювиш оқибатида унинг табиий чўнтакларига караш ва овқат қолдиқларининг йиғилиши бадбўй ҳид келишига замин яратади, — дейди стоматолог шифокор Умид ҲАМДАМОВ. — Агар бемор вақтида шифокорга мурожаат қилса, тиш тошлари терилиб, муаммо осон ҳал этилади. Баъзан шифокорнинг тажрибасизлиги оқибатида касалланган тиш тўлиқ даволанмай, қоплама ўрнатилади. Бу эса вақт ўтиши билан қоплама тагидаги тишнинг чириши ва ҳидланишига сабаб бўлади.

Бир аёл оғзидаги ҳиддан шикоят қилиб келди. Тишларини текширсам, муаммо йўқ, милклари соғлом. Лекин ҳақиқатдан ҳам оғиз бўшлиғида ёқимсиз ҳид бор. Аёлнинг тиш қопламаси очиб кўрилганда, қоплама тагидаги тиш тешигидан чириган дорили пахта топилди. Бемордан тиш қопламаси қачон ўрнатилганини сўраганимда, аёл бундан олти ой аввал, дея жавоб берди.

Оғиз бўшлиғида ҳид бўлмаслиги учун тишларни вақти-вақти билан тузли сувда чайиб туриш керак. Намакобни оғизда 1-2 маҳал ушлаб туриш унинг самарасини янада оширади. Бундан ташқари, мойчечак буғига оғизни тутиш ва шу дамламада тишларни чайиш ҳам оғиз бўшлиғи яллиғланишининг олдини олади. Энг муҳими, бир кунда икки маҳал — овқатдан кейин тишларни ювишни канда қилманг.

Дилроз АБРАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар