Совуқ кунлар бошланиши билан инсон организмида қатор ўзгаришлар содир бўлиб, дармондориларга эҳтиёж сезила бошлайди. Организмини зарур дармондорилар билан тўйинтириш ва бойитишда шолғомнинг ўрни беқиёс.
Шолғом, асосан, озиқ-овқат маҳсулоти сифатида истеъмол қилинса-да, қатор хасталикларни даволовчи восита ҳамдир.
Буюк аллома Абу Али ибн Сино шолғом уруғидан тайёрланган дорилар билан қовуқ, кўз ва тери касалликларини даволаган. Хусусан, бу сабзавотни кўриш қувватини яхшилашда, терининг совуқдан ёрилишида тавсия этган.
Халқ табобатида шолғом ва унинг шарбатидан ларингит, йўтал, астмани бартараф этувчи, пешоб ҳайдовчи, шунингдек, ични юмшатувчи, асабларни тинчлантирувчи, белни бақувват қилувчи ҳамда қиздирувчи, қўл ва оёқларда совуқдан пайдо бўлган шишларни даволовчи малҳам сифатида фойдаланилади. Пиширилганидан сиқиб олинган шарбати эса томоқ оғриғида, овоз бўғилганда яхши ёрдам беради. Пиширилган шолғом подагра, бўғим оғриқларига шифо. Шунингдек, унинг таркибидаги витаминлар қарилик аломатини яширади, соч тўкилишининг олдини олади. Суяк, тиш ва тирноқларни мустаҳкамлашда фойдали. Пиширилганда шифобахшлиги ортади. Чунки пишиш жараёнида ундаги глюкоза хантал мойига айланади. Хантал мойи ўз навбатида иштаҳани очиб, асабни тинчлантиради.
Шолғом пиширилиб ёхуд хомлигича истеъмол қилинса, кўзга фойда, нафас йўлини яхшилайди, юрак безовталигида малҳам бўлади. Шолғомнинг пиширилгани ва шарбати бронхиал астма ва тиш оғриғида ижобий натижа беради.
Шолғомдан малҳам тайёрлаш усуллари
Шолғомнинг ичини ўйиб, унга асалари муми билан гул мойи солиб, чўғда пиширилса, тери хасталиклари ҳамда ярага айланган ёриқларда яхши фойда беради.
Семиз гўшт билан пишириб, истеъмол қилинса, кўкрак ва томоқ оғриқларини юмшатади.
Барги пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Бунинг учун 10 грамм шолғом барги 100 грамм қайноқ сувда дамланади.
Шолғомнинг асал билан аралаштирилган шарбати йўталга барҳам беради, ҳарорат кўтарилганида, томоқ оғриганда ёрдам беради.
Пиширилган шолғом бўтқаси бўғимларга туз йиғилганда оғриқдан халос этади. Бунинг учун оғриган жойга боғлаш кифоя.
2 ошқошиқ майдаланган шолғом устига 1 стакан қайноқ сув солиб, 15 дақиқа давомида қайнатилади. Ундан ҳар куни чорак стакандан ичиб турилади. Бундай қайнатманинг 1 стакани уйқу олдидан истеъмол қилинса, тинчлантирувчи дори вазифасини ўтайди. У билан оғиз чайилса, томоқ ва тиш оғриғида нафи тегади.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил