Экоолам      Бош саҳифа

Сайёранинг ҳаётбахш қалқони

Мактаб йиллари... Атрофимиздаги олам ва география дарсларида устозларимизнинг «Озон қатлами емирилиб боряпти, табиатни асраш керак», деган хавотирли сўзлари ҳали-ҳануз қулоғимда жаранг­лайди.

Сайёранинг ҳаётбахш  қалқони

Ўшанда бола қалбим билан дунёни қутқариш ҳақида ўйлардим.

Йиллар ўтди. Биз улғайдик, аммо ўзимиз билан бирга улкан шаҳарларни эгаллаб бораётган экологик лоқайдлик ва худбинликни ҳам вояга етказдик. Бугун атрофимиз тамаки тутуни, заводларнинг заҳарли газлари ва энг ачинарлиси, тирбанд кўчаларда оқиб ўтаётган машиналар чиқараётган заҳарли газ билан тўла.

Ер сатҳидан 25-40 километр баландликда жойлашган озон қатлами сайёрамизни қуёшнинг ҳалокатли ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилувчи ягона нажотбахш қалқондир. Агар инсоният инсофга келмаса ва бу ҳимоя қавати йўқолса, ер юзидаги ҳаёт қисқа муддатда култепага айланади. Музликларнинг эриши, глобал исиш, хавфли тери касалликлари – булар шунчаки фантастик кино эмас, эшигимизни қоқиб турган мудҳиш ҳақиқатдир.

Шунинг учун ҳам экологик тоза ҳаёт тарзига ўтиш дунё миқёсида аллақачон жиддий масъулият мезонига айланган. Германиянинг Берлин шаҳри яқинида барпо этилган «Buckower Felder» экологик шаҳарчаси бунга ёрқин мисол. Тўлиқ автомобиллардан холи, фақат пиёдалар ва велосипед йўлакларидан иборат бу масканда аҳоли ўз машиналарини шаҳар четидаги тураргоҳларда қолдиради. Япония фуқаролари ҳам шахсий автомобили бўлса-да, ишга метро, автобус ёки велосипедда боришни маъқул кўришади. Бу улар учун камбағаллик ёки обрўсизланиш эмас, аксинча, юксак маданият ва жамият олдидаги фуқаролик масъулияти белгисидир.

Афсуски, бугун шаҳарларимизда автомашинадан мақсадсиз фойдаланиш, ҳавони беҳуда булғаш худди бир «обрў»дек урфга айланди. Айниқса, баъзи ёшларимизнинг тунда кўчама-кўча юриши, иш жойига метро ёки жамоат транспортида бориш мумкин бўлса-да, тирбандликда соатлаб асаб бузиб бўлса ҳам шахсий машинасида боришни афзал кўриши қанчалик мақтанадиган ҳолат? Велосипед ҳайдаш ёки пиёда юришдан хижолат чекканини қандай тушуниш мумкин? Аслида бу экологик саводсизлик ва маънавий қолоқликдан бошқа нарса эмас.

Баъзида ота-оналарнинг вақти тиғизлиги боис кичик ёшли фарзандларининг қўлига чиқинди тўла халтани тутқазиб юборганини кўрамиз. Гўдак эса белгиланган чиқиндихонага етмасдан уни кўчанинг бир бурчагига ташлаб кетади. Бундай ҳолатга бефарқ қарайдиган ота-она, табиийки, фарзандининг келажаги ва тарбиясига ҳам лоқайд демакдир. Ахир, катталар ўзлари ўрнак бўлмаса, боладан нимани кутиш мумкин?

Инкор этиб бўлмайди, бугун Ўзбекистонда озон қатламини муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликни таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мамлакатимиз озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Вена конвенцияси ва Монреаль протоколи доирасида қатор тизимли чораларни амалга оширмоқда.

Юртимизда амалга оширилаётган «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ҳар йили миллионлаб дарахт кўчатлари экилмоқда. Бу шаҳарларимиз ҳавосини тозалашга хизмат қилувчи улкан яшил қалқондир. Тошкент ва бошқа йирик шаҳарларда «Экологик транспорт» тизими босқичма-босқич жорий этилиб, эскирган ва заҳарли газ чиқарадиган транспортлардан воз кечиш, жамоат транспортини тўлиқ электробусларга ўтказиш ишлари жадал кетмоқда. Шу билан бирга, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан озон қатламига зарар етказувчи совитиш ускуналари ҳамда кимёвий моддаларни юртимизга олиб киришни назорат қилиш бўйича қатъий божхона чекловлари ўрнатилган.

Бироқ бир ҳақиқатни тан олишимиз керак: давлат минглаб қонун қабул қилмасин, миллионлаб дарахт экмасин, агар ҳар бир фуқаронинг қалбида шахсий масъулият уйғонмас экан, бу саъй-ҳаракатларнинг самараси пастлигича қолаверади. Аввало, жамоатчиликда ижтимоий масъулият шаклланиши керак.

Ижтимоий масъулият нима ўзи? У баланд­парвоз шиорлар ёки йиғилишлардаги қуруқ маърузалар эмас. Ижтимоий масъулият – уйдаги электр чироқларини беҳуда ёқмаслик, сувни исроф қилмаслик, икки қадамлик масофадаги дўконга машинасиз, пиёда боришдир. Бу – фарзандимиз кўз ўнгида ерга чиқинди ташламаслик ва унга табиатнинг тирик жон эканлигини уқтиришдир. Биз бугун ўз нафсимиз ва кибрли турмуш тарзимиз деб табиатни аёвсиз талаяпмиз. Аслида эса ўз фарзандларимизнинг эртанги кунини, улар нафас олиши керак бўлган мусаффо ҳавони ўғирлаяпмиз.

Озон қатлами – ернинг юраги. Усиз ҳаётимиз тўхтайди. Сайёрамизни асраш эса фақат давлат ёки муайян бир ташкилотнинг вазифаси эмас, балки бутун жамиятнинг умумий масъулияти, ҳар бир фуқаронинг инсоний, виждоний ва миллий бурчидир.

 

Жаҳонгир МАЛИКОВ,

Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети кафедра ўқитувчиси, ҳарбий фанлар бўйича
фалсафа доктори (PhD), подполковник




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия  Депутатлари аҳоли муаммоларини  қандай ҳал этмоқда?

Экологик партия Депутатлари аҳоли муаммоларини қандай ҳал этмоқда?

🕔10:56, 20.11.2026 ✔42

Хоразм вилоятида Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва ҳудудлардаги инфратузилмани яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Батафсил
Сайёранинг ҳаётбахш  қалқони

Сайёранинг ҳаётбахш қалқони

🕔10:54, 20.11.2026 ✔40

Мактаб йиллари... Атрофимиздаги олам ва география дарсларида устозларимизнинг «Озон қатлами емирилиб боряпти, табиатни асраш керак», деган хавотирли сўзлари ҳали-ҳануз қулоғимда жаранг­лайди.

Батафсил
Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон  103,7  миллион евро олади

Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон 103,7 миллион евро олади

🕔14:46, 05.11.2026 ✔125

Яшил иқлим жамғармаси Кенгаши Марказий Осиё мамлакатларида экотизимларни тиклаш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган CLiCA минтақавий дастурини маъқуллади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик партия  Депутатлари аҳоли муаммоларини  қандай ҳал этмоқда?

    Экологик партия Депутатлари аҳоли муаммоларини қандай ҳал этмоқда?

    Хоразм вилоятида Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва ҳудудлардаги инфратузилмани яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 42    🕔 10:56, 20.11.2026
  • Сайёранинг ҳаётбахш  қалқони

    Сайёранинг ҳаётбахш қалқони

    Мактаб йиллари... Атрофимиздаги олам ва география дарсларида устозларимизнинг «Озон қатлами емирилиб боряпти, табиатни асраш керак», деган хавотирли сўзлари ҳали-ҳануз қулоғимда жаранг­лайди.

    ✔ 40    🕔 10:54, 20.11.2026
  • Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон  103,7  миллион евро олади

    Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон 103,7 миллион евро олади

    Яшил иқлим жамғармаси Кенгаши Марказий Осиё мамлакатларида экотизимларни тиклаш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган CLiCA минтақавий дастурини маъқуллади.

    ✔ 125    🕔 14:46, 05.11.2026
  • Чим маҳалласи  инсон қадрини  ифода этмоқда

    Чим маҳалласи инсон қадрини ифода этмоқда

    Давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Чим маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги натижалар билан танишуви маҳаллани жамият тараққиётининг муҳим таянч бўғинига айлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг амалий аҳамиятини яна бир бор намоён этди.

    ✔ 143    🕔 14:15, 30.10.2026
  • «Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

    «Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

    Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

    ✔ 154    🕔 14:43, 22.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар