«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилУргутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
Форумнинг асосий мақсади аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Иштирокчилар Ургут туманининг тарихий-маданий обидаларидан бири бўлган «Чорчинор» зиёратгоҳи билан танишдилар. Юртимизнинг бой тарихий мероси, миллий қадриятлари ва табиат билан уйғунликда шаклланган маънавий муҳитига эътибор қаратилди.
Туманнинг Дўстлик маҳалласида, Ургут вокзалига туташ ҳудудда форум иштирокчилари томонидан манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ушбу экологик акция ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ва табиатга нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Форум қатнашчилари туманнинг Баҳрин маҳалласида жойлашган замонавий болалар майдончаси фаолияти билан ҳам танишдилар.
Майдончанинг қулайликлари, ободонлаштириш ечимлари ва болалар учун яратилган шароитлар ўрганилиб, келгусида бошқа ҳудудларда ҳам шундай намунавий масканларни ташкил этишда фойдаланиш мумкин бўлган жиҳатларга эътибор қаратилди.
Форумнинг спорт йўналиши доирасида эса тумандаги 1-сонли спорт мактабига қарашли футбол майдонида спорт тадбирлари ташкил этилди. Қатнашчилар шахмат-шашка, стол тенниси ва футбол бўйича қизғин мусобақаларда ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Мазкур мусобақалар иштирокчилар ўртасида жамоавий руҳни мустаҳкамлаш, дўстона рақобатни ривожлантириш, ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга хизмат қилди.
Ушбу форум экологик ташаббуслар ва спортни ўзаро уйғунлаштиргани, ҳудудий кенгашлар ва маҳаллий ҳамкорлар ўртасида тажриба алмашиш учун имконият яратгани билан аҳамиятлидир. Унда амалга оширилган кўкаламзорлаштириш ишлари, ободонлаштириш тажрибасини ўрганиш ва спорт мусобақалари аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида экологик масъулият ҳамда соғлом ҳаёт тарзини қарор топтиришга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси бўлди.
«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари» форуми табиатни асраш, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва жамиятда соғлом турмуш маданиятини юксалтириш йўлидаги ҳамкорлик намунаси бўлди.
ЎЭП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил