Экоолам      Бош саҳифа

Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон 103,7 миллион евро олади

Яшил иқлим жамғармаси Кенгаши Марказий Осиё мамлакатларида экотизимларни тиклаш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган CLiCA минтақавий дастурини маъқуллади.

Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон  103,7  миллион евро олади

Яшил иқлим жамғармаси (Green Climate Fund – GCF) Кенгаши умумий қиймати 264,4 миллион евро бўлган «Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига чидамли ландшафтлар» (CLiCA) минтақавий дастурини маъқуллади. Дастур Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистон билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Ўзбекистон томонидан дастурни ишлаб чиқиш ишларини Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Иқлим ўзгариши миллий маркази мувофиқлаштирди.

Дастур доирасида Ўзбекистон 103,7 миллион евро миқдорида маблағ олади. Ушбу маблағлар ўрмонлар ва яйловларни тиклаш, қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига чидамли технологияларни жорий этиш, шунингдек, фермерларнинг иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиши учун зарур молиявий воситалардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади.

Дастурнинг Ўзбекистонда кутилаётган натижалари:

– 342 минг нафар аҳолининг иқлим хавфларига чидамлилигини ошириш (уларнинг қарийб ярмини аёллар ташкил этади);

– 164 минг гектар ўрмон, яйлов ва қишлоқ хўжалиги ерларида иқлим ўзгаришига чидамли бошқарув усулларини жорий этиш;

– иссиқхона газлари ташламаларини камайтириш ва уларнинг ютилишини ошириш орқали 1,07 миллион тонна CO₂ эквивалентидаги натижага эришиш.

CliCA дастурининг амалга оширилиши Марказий Осиё мамлакатларининг умумий экологик ва иқлим муаммоларини ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш имконини беради. Бунда табиий экотизимларни сақлаш, ер ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва иқлим ўзгариши оқибатларига энг заиф маҳаллий ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

«Ушбу дастурнинг маъқулланиши янада барқарор ҳамжамиятлар ва ландшафтларни шакллантириш йўлидаги муҳим қадамдир. Қирғиз Республикаси, Тожикистон ва Ўзбекис­тондаги ҳамкорларимиз билан биргаликда умумий мақсадимизни Марказий Осиё аҳолиси ва табиати учун узоқ муддатли натижага айлантиришни кўзлаяпмиз», – дея таъкидлашди GIZ вакиллари.

CLiCA дастури Ўзбекистоннинг иқлим соҳасидаги устувор вазифаларини амалга оширишга хизмат қилувчи қўшимча воситага айланади. Жумладан, деградацияга учраган ерларни тиклаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва иқлим ўзгаришига чидамли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш каби йўналишларни қўллаб-қувватлайди.

 

Экология қўмитаси

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия  Депутатлари аҳоли муаммоларини  қандай ҳал этмоқда?

Экологик партия Депутатлари аҳоли муаммоларини қандай ҳал этмоқда?

🕔10:56, 20.11.2026 ✔41

Хоразм вилоятида Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва ҳудудлардаги инфратузилмани яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Батафсил
Сайёранинг ҳаётбахш  қалқони

Сайёранинг ҳаётбахш қалқони

🕔10:54, 20.11.2026 ✔39

Мактаб йиллари... Атрофимиздаги олам ва география дарсларида устозларимизнинг «Озон қатлами емирилиб боряпти, табиатни асраш керак», деган хавотирли сўзлари ҳали-ҳануз қулоғимда жаранг­лайди.

Батафсил
Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон  103,7  миллион евро олади

Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон 103,7 миллион евро олади

🕔14:46, 05.11.2026 ✔125

Яшил иқлим жамғармаси Кенгаши Марказий Осиё мамлакатларида экотизимларни тиклаш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган CLiCA минтақавий дастурини маъқуллади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик партия  Депутатлари аҳоли муаммоларини  қандай ҳал этмоқда?

    Экологик партия Депутатлари аҳоли муаммоларини қандай ҳал этмоқда?

    Хоразм вилоятида Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва ҳудудлардаги инфратузилмани яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 41    🕔 10:56, 20.11.2026
  • Сайёранинг ҳаётбахш  қалқони

    Сайёранинг ҳаётбахш қалқони

    Мактаб йиллари... Атрофимиздаги олам ва география дарсларида устозларимизнинг «Озон қатлами емирилиб боряпти, табиатни асраш керак», деган хавотирли сўзлари ҳали-ҳануз қулоғимда жаранг­лайди.

    ✔ 39    🕔 10:54, 20.11.2026
  • Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон  103,7  миллион евро олади

    Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон 103,7 миллион евро олади

    Яшил иқлим жамғармаси Кенгаши Марказий Осиё мамлакатларида экотизимларни тиклаш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган CLiCA минтақавий дастурини маъқуллади.

    ✔ 125    🕔 14:46, 05.11.2026
  • Чим маҳалласи  инсон қадрини  ифода этмоқда

    Чим маҳалласи инсон қадрини ифода этмоқда

    Давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Чим маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги натижалар билан танишуви маҳаллани жамият тараққиётининг муҳим таянч бўғинига айлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг амалий аҳамиятини яна бир бор намоён этди.

    ✔ 143    🕔 14:15, 30.10.2026
  • «Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

    «Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

    Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

    ✔ 154    🕔 14:43, 22.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар