Ош бўлмасин!..
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилСабаблари
Кўпчилик фақат шамоллаганида йўтал тутади, деб ўйлайди. Лекин йўтал бошқа касаллик аломати бўлиши ҳам мумкин.
Шамоллаш ва бошқа хасталиклар оқибатида нафас йўллари яллиғланади, ҳарорат кўтарилиб, кучли йўтал хуруж қилади. Ўта оғир кечадиган юқумли касаллик натижасида юзага келадиган, узоқ давом этадиган кучли йўтал эса кўкйўтал дейилади. Кўкйўталда тўхтовсиз йўталдан кейин оғиздан кўпик чиқади, бу танада юқумли касаллик борлигини билдиради.
Бурнида пай ўсмаси (полипи) бор болалар кўпинча оғзи билан нафас олади. Ҳаво таркибидаги чанг нафас йўлининг ички шиллиқ қаватига ёпишиб, уни қичиштиради, натижада йўтал тутади. Шунингдек, бундай йўтал юқори нафас йўлларини бирор нарса қичитганда, аллергия натижасида ёки ўпкада балғам йиғилганда пайдо бўлади.
Юракнинг туғма касаллигида ўпкадаги кичик қон айланиш доирасида қон айланиши қийинлашиши натижасида ҳам йўтал тутади. Бирор ёқимсиз ҳид нафас йўлини қичитиб, йўталга сабаб бўлиши мумкин.
Кашандалар бронхида шиллиқсимон суюқлик кўп ишлаб чиқарилади. Никотин бронхларнинг торайиш, кенгайиш хусусиятини бузади. Оқибатда сурункали бронхит пайдо бўлади, йўталганда бронх йўллари очилади, балғам ташлашдан кейин нафас олиш бироз енгиллашади.
Ҳар қандай йўтал бошланганда шифокорга мурожаат қилиб, йўтал сабабларини аниқлаш мақсадга мувофиқ.
Даволаш
Ҳар куни эрталаб майизни бинафша ёғида қовуриб истеъмол қилиш шамоллаш таъсирида пайдо бўладиган кучли йўтални даволайди.
Ўпка шамоллаганда овоз йўқолса, нафас йўлларидаги хасталикларни даволаш учун шолғом истеъмол қилиш яхши натижа беради. Шолғом шарбатининг шакар ёки асал билан аралашмаси йўтал қолдирувчи восита ҳисобланади. Бунинг учун шакарли шолғом шарбатидан кунига уч маҳал бир ошқошиқдан ичиш лозим. Шолғомдан тинчлантирадиган дори тайёрлаш учун бир ошқошиқ эзилган шолғом устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, беш дақиқа давомида қайнатилади. Бу қайнатма ҳар куни уйқу олдидан бир стакандан ичилса, асабни тинчлантиради, оғриқларни қолдиради. Шолғомнинг яна бир фойдали жиҳати — у бурун бўшлиғидаги ҳамма шиллиқларни чиқариб ташлайди. Бунинг учун юқорида келтирилган қайнатмани бурунга кунига уч маҳалдан томизиш керак.
Шамоллаш оқибатидаги қаттиқ йўталда, беҳи ичини ўйиб, унга асал солиб, буғда пишириб истеъмол қилинса, шифо бўлади.
Зиғир эса қуруқ йўтални йўқотишда фойда беради. Бунинг учун зиғир уруғи қовурилиб, асал билан аралаштирилади. Кучли қуруқ йўталда оз-оздан истеъмол қилиб турилади. Аралашмадан кўпроқ тайёрлаб қўйиб, бир ойгача сақлаш мумкин.
Кучли шамоллашни даволашда пиёз асал ва олма билан аралаштириб истеъмол қилинса, ёрдам беради. Яна бир муолажада пиёз косага майда тўғраб, эзилади ва пиёзли коса устига энгашиб, бошга каттароқ рўмол ёпиб ҳидланади ёки пиёз ширасидан бурунга бир-икки томчи томизилади. Бу муолажа кунига икки маҳал бажарилади. Шунингдек, пиёзни истеъмол қилиш ўпка яллиғланишини даволайди, йўтални кетказади.
Сурункали йўталда қайнатилган турпни кунига икки маҳалдан истеъмол қилиш фойда беради. Шунингдек, қайнатилган буғдойга сут аралаштирилиб, ҳар куни ухлашдан олдин ичилса, йўтални камайтиради. Сурункали йўтални йўқотишда кунжут қайнатиб, сувини ичиш ҳам фойда беради. Шунингдек, буғда пиширилган қовоқни тез-тез истеъмол қилиб туриш сурункали йўтални даволашда жуда яхши фойда беради.
Дилноза МАрдиқулова,
доришунос
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилЎтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.
БатафсилЗамонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.
Батафсил