Кексайиш хусусида турли фикрлар мавжуд. Кимдир қариликни касаллик, дея баҳоласа, ким учундир бу — табиий жараён. Қуйидаги инсон умрининг кузи, дея таърифланувчи кексалик хусусидаги энг оммалашган саволлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.
Инсон неча йил яшаши мумкин?
Узоғи билан 120 йил. Нега айнан, бу рақам танланган? Сайёрамизда 100-110 ёшга кирганлар сони анчагина, аммо 120 ёшдан ўтганлар деярли йўқ. Ҳужжатларда тасдиқлангани — Жанна Луиза Кальман исмли француз аёли 122 ёш ва 164 кун яшаб оламдан ўтган. Албатта бундан ҳам зиёд умр кўрган кишилар ҳақида маълумотлар бор, аммо улар ҳақида ишончли ҳужжат йўқ.
Жамият тараққиёти давомида инсон умри узайиб бормоқда. Неолит даврида одамзот умри чегараси 20 ёш бўлгани, қадимги овчилик замонида эса бу чегара 33 ёшга етгани айрим манбаларда тасдиқланган. Инсон умрининг бардавомлиги қаерда яшашга ҳам боғлиқ. Масалан, замбияликлар ўртача 39 йил яшайди. Японияда ўртача умр 89 ёшни ва дунё бўйича эса 66 ёшни ташкил этади.
Айни замонга келиб, одамларнинг анча узоқ яшаётганига сувни тозалаб ичиш, шахсий гигиенанинг кенг тарқалгани, овқатланишнинг яхшиланиши, вакцинациянинг пайдо бўлиши, антибиотиклар ва бошқа дорилар кашф этилиши сабаб бўлмоқда.
Умрнинг кузи 45-50 ёшдан бошланадими?
Кўпчилик кексайиш билан боғлиқ биринчи ўзгаришлар 40 ёшдан кейин пайдо бўлади, деб ҳисоблайди. Аслида организм фаолиятининг заифлашуви жуда эрта, аниқроғи, инсон жинсий балоғатга етгач, бошланар экан. Бу ўзгаришлар кейинчалик «ёшга боғлиқ касалликлар», деб аталувчи хасталиклар занжирига олиб келади. Масалан, инфаркт, инсульт ва томир муаммоларини келтириб чиқарувчи хасталикларга олиб борувчи атеросклероз касаллиги артерияларда бироз ёғ тўпланиши билан бошланади. Бундай ёғлар баъзан болаларда ҳам учрайди. Ушбу касаллик ривожига ширин ва калорияли овқатлар, жисмоний ҳаракат камлиги, танани ёғ босиши ва чекиш сабаб бўлади. Демак, шунга мос тарзда фақат кексаликка хос бўлган ушбу муаммолар билан ёшликданоқ курашиш зарур.
Касалликми ёки…
Кўпчилик кексайишни ёш ўтиши билан инсонда бўладиган одатий ҳолатлигига ишонади. Ҳатто, шифокорлар ҳам буни табиий жараён, деб ҳисоблайди. Аммо аслида бу унчалик ҳам тўғри эмас экан. Айни вақтда инглиз шифокорлари кексайишга кўпроқ касаллик сифатида қараш лозимлигини уқтирмоқда.
Физиология нуқтаи назаридан қарилик ва ёшга боғлиқ касалликлар асосида бир хил омиллар ва жараёнлар ётади. Моҳиятига кўра, «қариш» тушунчасини ёш билан боғлиқ кўпгина касалликларнинг умумий номи дейиш мумкин. Шу боис кексаликка касаллик сифатида қараш ва уни даволаш мумкин ва лозим.
Вақти келиб замонавий тиббиёт беморнинг ирсий ва турмуш тарзидаги ўзига хосликни индивидуал ҳисобга олиб, кексайиш кечиши тезлигини назорат қилишни, аниқ ташхис воситалари ёрдамида уни секинлаштиришни йўлга қўяди. Айтиш керакки, жониворларда ўтказилган тажрибалар муваффақиятли чиқмоқда. Эндиги мақсад — инсон умрини 140-160 ёшга етказиш.
Малоҳат ИСАЕВА,
олий тоифали шифокор
Демография билан ўйнашиб бўлмайди
🕔10:56, 04.12.2025
✔20
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.
Батафсил
Анор – бактериялардан табиий ҳимоя
🕔15:43, 27.11.2025
✔43
Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.
Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради
🕔15:12, 20.11.2025
✔56
COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.
Батафсил