Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Кечиккан меҳмонларим

«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»

Кечиккан  меҳмонларим

Вақт бешафқат шиддат билан ўтиб бормоқда. Куни кечагина баҳорни қарши олганимиздан мамнун эдик, бугун эса ёзнинг айни жазирамаси. Ёзги таътилда айниқса болажонлар қувончи чексиз. Уларнинг елкасида оғир китоб тўла сумкалар йўқ, ҳар эрталаб оналарининг «Тура қол, болам, мактабингга кеч қоласан!» деган хавотирли ҳайқириқлари ўрнини беғубор ҳордиқ эгаллаган.

 

Чамаси июнь ойининг бошлари эди. Мен ижарада турадиган кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида, йўлак зинапояси остида бир тўп болажонлар шовқин солиб, нималарнидир қизғин муҳокама қилишаётган экан. Мени кўришгач, бирданига сукунат чўкди. Мен уйимнинг эшигини очиб, ичкарига кирдим.

Эрталаб ишга отланаётиб эшикни очсам, остонамда арчанинг қуриган майда шохчалари ва сомон парчалари сочилиб ётибди. «Супириб, тозалаб кетай», деб супурги ва ҳокандоз олиб чиқдим. Шу пайт бир-иккита қалдирғоч бошим тепасида айланиб, шошиб ташқарига учиб чиқиб кетди. Ҳайрон бўлиб юқорига қарадим-у, кўзларимга ишонмадим: мўъжазгина қушчалар бир кечада ухламай, эшигим тепасидаги зинапоя остига ин қуришган экан. Ичимда чексиз қувонч тўлқинланди. Беихтиёр:

– Хуш келибсиз, азиз меҳмонларим! – деб юбордим.

Ишхонамга қандай етиб борганимни ҳам сезмай қолдим. Кун бўйи хаёлимда бир хавотир айланди: «Ишқилиб, кечаги болажонлар билмасдан, қушчаларнинг шунча машаққат билан қурган ошёнини бузиб қўйишмаса эди...»

Ишдан қайтиб, биринчи навбатда қалдирғочлар инига қарадим. Хайрият, ҳаммаси жойида! Жажжи меҳмонларим ҳам худди менинг қайтишимни пойлаб тургандек, ширин чуғурлаб учиб келишди-да, ўз инларига қўнишди.

Орадан кунлар ўта бошлади. Ҳар эрталаб улар билан хайрлашиб ишга кетаман, оқшом қайтганимда эса: «Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»

Вақт оқар сувдек шиддаткор... Мана, ёзнинг бир ойи ҳам ортда қолиб, июль ойининг ярми яқинлашмоқда. Ва менда хушхабар бор: қалдирғочларим кўпайишди! Индан жажжи полапонларнинг майин вижирлаши эшитилиб турибди. Илоҳим, кузгача соғ-саломат улғайиб, кенг ва мусаффо осмонда эркин парвоз этадиган қушларга айланишсин.

Аслида, қалдирғочлар эрта баҳорда учиб келиб, апрель ойида тухум қўйиб, полапон очар эди. Менинг меҳмонларим эса кечикиб, июль ойида кўпайишди. Бундан бироз хавотирдаман. Уларнинг илк бора қурган ини жуда мустаҳкам эмасдек, гўёки ўзлари ҳам ҳали мустақил ҳаётга энди қадам қўйган ёш қалдирғочлардай. Эҳтимол, ўзларига муносиб макон топгунча кўп жойларни ахтаришгандир... Яратганнинг ўзи уларни паноҳида асрасин.

Халқимизда қалдирғочлар ҳақида қанчадан-қанча гўзал нақллар, ривоятлар ва ибратли мақоллар бор. Улар – тинчлик, омонлик ва барака элчилари. Қалдирғоч ин қурган хонадонга офат яқинлашмайди, унга файз ва барака киради, дейишади. Қалдирғочнинг инини бузиш эса энг оғир гуноҳлардан саналади.

Бу гапларни ўйласам, беихтиёр болалигим ва отам – Худойберган Матвофаев ёдимга тушади. Отам доимо: «Қалдирғоч – хосиятли қуш. У ин қурган хонадонга омад, бахт ва қувонч эргашиб келади», – дер эдилар.

Биз яшаган хонадонда қалдирғочларнинг инлари жуда кўп эди. Отам уларни кўз қорачиғидек асрардилар. Ҳар йили эрта баҳорда қушлар учиб келиши билан, инлар тагига йиртилмайдиган қалин картон қоғозлар тутиб чиқар, айниқса, мушуклардан алоҳида ҳимоя қилардилар. Қалдирғочлар отамнинг доимий, меҳрибон назоратида эди. Куз келиб улар учиб кетганда эса, ҳовлимиз ҳувиллаб қоларди...

1994 йилнинг март ойи бошланиши билан отам ҳар куни қалдирғочларини соғиниб кутдилар.

– Марҳамат, қизим, мана бугун 24 март бўлди ҳамки, қалдирғочларимиз келмади. Ўтган йиллари 15 мартга қолмай учиб келишарди, – деган эдилар ғамгин бўлиб.

Бир куни отам: «Дарвоза олдига кўрпача солиб бергин, қизим, бирпас дам олай», дедилар. Дарҳол кўрпача тўшаб, бир чойнак иссиқ чой келтирдим, кўзларига томизиладиган дориларини томиздим. «Барака топ, қизим», дедилар-у, негадир кўзларидан ёш тўхтамасди... Орадан икки кун ўтиб, жондан азиз отажоним вафот этдилар.

Ўша йили қалдирғочлар хонадонимизга, ўз эски инларига учиб келишмади. Орадан бир йил ўтиб, яна баҳор келди. Қадрдон мактабимиздан – ишдан қайтаётсак, дарвозамиз тепасида, отам ётган хонанинг эшиги атрофида қалдирғочлар мунгли овозда чарх уриб учишарди. Ҳаммаси қайтиб келишган экан! Буни кўриб кўз ёшларимизни тўхтата олмадик... Қалдирғочлар хонадонимизга шумхабар келтирмаган эди, улар шунчаки отамнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргандай, садоқат кўрсатишаётган эди. Қушлардаги бундай ноёб ва эзгу ҳиссиётларнинг сири фақат Яратганга аён...

Ҳа, қалдирғочлар азал-азалдан поклик, баҳор, оилавий бахт ва тинч­лик элчисидир.

Мана, бугун ҳам янги ҳафтанинг бошланиши – душанба. Ҳаммамиз ўз юмушларимизга, иш ва ўқишга отланамиз. Менинг жажжи полапонларим анча улғайиб қолишибди. Улар майин вижирлаб, худди мени кузатиб қолаётгандай. Ота-она қалдирғочлар эса эрта тонгдан ҳавода чарх уриб, полапонларига емиш ташиш билан овора.

Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч ва обод бўлсин. Шу юртнинг файзли қалдирғочлари бошимиз узра айланиб, ҳар бир хонадонга бахт, қувонч ва омонлик тилаб парвоз этаверсин.

Эрталаб бу гўзал манзарани фотокамерага муҳрламоқчи эдим – ота-­она қалдирғочлар тинимсиз учиб келиб, палопонларини озиқлантиришаётган эди. Уларнинг самимий ва беғубор ҳаётига халақит бергим келмади, безовта қилишни истамадим...

 

Марҳамат МАТВОФАЕВА,

биология фанлари номзоди




Ўхшаш мақолалар

Кечиккан  меҳмонларим

Кечиккан меҳмонларим

🕔16:31, 06.08.2026 ✔120

«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»

Батафсил
Сурхондарёда федин   Яратган 101  гектарли ўрмон тақдири нима бўлади?

Сурхондарёда федин  Яратган 101 гектарли ўрмон тақдири нима бўлади?

🕔15:03, 11.06.2026 ✔215

Ёзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.

Батафсил
Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔317

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кечиккан  меҳмонларим

    Кечиккан меҳмонларим

    «Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»

    ✔ 120    🕔 16:31, 06.08.2026
  • Сурхондарёда федин   Яратган 101  гектарли ўрмон тақдири нима бўлади?

    Сурхондарёда федин  Яратган 101 гектарли ўрмон тақдири нима бўлади?

    Ёзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.

    ✔ 215    🕔 15:03, 11.06.2026
  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 317    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 297    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 310    🕔 16:47, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар