Экоолам      Бош саҳифа

«Эко-маданият» умуммиллий лойиҳаси: Экологик ҳуқуқбузарлик ва коррупцияга қарши курашиш масъулияти

Бугунги глобал ўзгаришлар даврида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи бутун дунёда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Иқлим ўзгариши, ҳаво ва сув­нинг ифлосланиши, табиий ресурсларнинг камайиб бориши инсон ҳаёти ва келажагига жиддий хавф туғдирмоқда.

«Эко-маданият» умуммиллий лойиҳаси:  Экологик ҳуқуқбузарлик ва  коррупцияга  қарши курашиш масъулияти

Бундай шароитда экологик маданиятни юксалтириш, табиатга нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантириш ҳар бир давлат ва жамият олдида турган устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 25 март куни имзоланган «Эко-маданият» умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор мамлакатимизда экологик маданиятни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган муҳим тарихий ҳужжат сифатида эътироф этилмоқда.

«Эко-маданият» умуммиллий лойиҳаси аҳолининг экологик онги, ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтиришга қаратилган муҳим ташаббусдир. Зеро, экологик маданияти юксак бўлган жамиятда табиатга зарар етказиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, сув ва ер ресурсларидан самарасиз фойдаланиш, экологик ҳуқуқбузарлик ҳамда коррупция каби салбий ҳолатлар кескин камаяди.

«Эко-маданият» умуммиллий ло­йиҳаси фуқароларнинг экологик саводхонлигини ошириш, ёшларда табиатга эҳтиёткор муносабатни шакллантириш ва жамиятда экологик масъулиятни кучайтиришни кўзлайди. Мактаб, олий таълим муассасалари, маҳалла ва меҳнат жамоаларида экологик тарғибот ишларининг олиб борилиши бу борада муҳим аҳамият касб этади.

Маълумки, экологик ҳуқуқбузарлик­лар табиатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, атроф-муҳитга зарар етказиш билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар ҳисобланиб, бундай ҳуқуқбузарликларга дарахтларни ноқонуний кесиш, сув ҳавзаларини ифлослантириш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, ҳавога зарарли газлар чиқариш кабилар киради.

Бу каби қонунбузарликлар нафақат табиатга, балки инсон саломатлигига ҳам катта зарар етказади. Масалан, ҳаво ифлосланиши турли касалликларни келтириб чиқаради, сув ресурсларининг ифлосланиши эса аҳолининг тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини қондиришни қийинлаштиради.

Экология соҳасидаги коррупция ҳам жамият учун жиддий муаммо ҳисоб­ланади. Айрим ҳолатларда мансабдор шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки моддий манфаатдорлиги сабабли экологик талаблар бузилишига кўз юмилиши мумкин. Масалан, ноқонуний қурилишларга рухсат бериш, чиқиндиларни назоратсиз жойлаштириш ёки табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш коррупциянинг салбий кўринишларидир.

Коррупция экологик назорат самарадорлигини пасайтиради, қонун устуворлигига путур етказади ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини сусайтиради. Шу боис экология соҳасида шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва коррупция­га қарши муросасиз курашиш муҳим вазифадир.

Бугун коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётган бўлса-да, жамиятда коррупцион ҳолатларнинг сақланиб қолаётгани профилактика ва тарғибот ишларини янада кучайтириш зарурлигини англатмоқда. Айниқса, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга.

Давлат экологик экспертизаси тизимида ҳам коррупциявий хавфларнинг олдини олиш, давлат хизматлари сифатини ошириш ва шаффофликни таъминлаш бўйича тизимли чоралар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши соҳада замонавий ва шаффоф ҳуқуқий механизмларни жорий этиш имконини берди.

Янгиланган қонун нормалари асосида давлат экологик экспертизаси жараёнлари босқичма-босқич рақамлаштирилди. Бугунги кунда лойиҳа ҳужжатларини қабул қилиш ва экологик экспертиза хулосаларини бериш электрон ахборот тизими орқали бажарилмоқда. Бу эса инсон омилини камайтириш, хизматлар очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Президентимизнинг 2025 йил 30 декабрдаги Фармони билан тасдиқланган «Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилган чора-тадбирлар режаси»да амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва улардаги коррупциявий хавф-хатарларни бартараф қилиш вазифасини самарали амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Марказда ички назорат тизими доирасида коррупцияга қарши профилактик тарғибот ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Ходимлар ва эколог-экспертларга экологик коррупция учун белгиланган маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари ҳақида тушунтиришлар берилиб, қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, «Эко-маданият» умуммиллий лойиҳаси жамиятда экологик онг ва масъулиятни шакллантиришга хизмат қиладиган муҳим ташаббусдир. Экологик ҳуқуқбузарлик ва коррупциянинг олдини олиш эса табиатни асраш, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва барқарор тараққиётни таъминлашнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Бу йўлда давлат, жамоатчилик ва ҳар бир фуқаро бирдек масъулдир. Фақатгина умумий саъй-ҳаракатлар орқали соғлом экологик муҳит ва фаровон келажакни барпо этиш мумкин.

 

Раҳимжон ТАШПУЛАТОВ,

Давлат экологик экспертизаси маркази

Коррупцияга қарши курашиш ва

комплаенс назорати

бўйича бош мутахассис




Ўхшаш мақолалар

Экологик тоза ҳудудларда  инсон саломатлигига  салбий таъсир кўрсатувчи омиллар чекланади

Экологик тоза ҳудудларда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар чекланади

🕔15:11, 11.06.2026 ✔76

Давлатимиз раҳбари жорий йил 14 майда «Экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади.

Батафсил
Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔117

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔105

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар