Экоолам      Бош саҳифа

«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

«Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

Олимлар иштирокида илмий-­амалий анжуманлар ўтказиб боришга ва бу жараёнларда барча даражадаги партия ходимларининг иштирокини таъминлаш билан экологик билимларини ошириб боришга алоҳида эътибор қаратиб келинади. Шу каби тадбирлар кўлами кенгайиб, хорижлик экспертлар ҳам қатнашаётгани, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдираётгани «яшил» келажак сари ташланаётган қадамларни янада дадиллаштирмоқда.

Партия Марказий Кенгашида навбатдаги халқаро илмий-амалий анжуман «Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиёти: барқарорлик ҳисоботи, бизнес стратегиялар ва менежмент трансформацияси» мавзусида ўтказилди.

Анжуман Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва «яшил» иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича комиссияси, партиямиз фракцияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда «International school of finance technology and sciyence» институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мазкур анжуманда маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасалари вакиллари, олимлар, экспертлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар яшил иқтисодиётга ўтиш бугунги кунда муқобил йўл эмас, балки заруратга айланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

– Бугунги глобаллашув даврида экологик муаммолар тобора долзарб тус олмоқда. Шу боис, яшил иқтисодиётга ўтиш масаласи муқобил йўл эмас, балки заруратга айланмоқда.

Бу жараён эса нафақат давлат сиёсати, балки бизнес, илмий ҳамжамият ва жамиятнинг барча қатламлари ўртасидаги самарали ҳамкорликни талаб этади, – деди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Исломжон Қўчқоров.

Анжуман давомида яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнида рақамли трансформация, иқтисодий диверсификация, молиявий ва ҳуқуқий тизимларни такомиллаштириш, шунингдек, халқаро тажрибани жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

– ISFT институти ўз фаолият йўналиши сифатида яшил молия, барқарор бизнес моделлари ва рақамли трансформация ҳамоҳанг­лигини узоқ йиллардан буён илмий тадқиқот объекти сифатида белгилаб келмоқда. Бизнинг илмий мактабимиз – мақсад-дастуримиз кўп йиллик изланишлар, халқаро ҳамкорликлар ва амалий тажрибалар натижасида шаклланган, – деди ISFT институти Илмий ишлар ва иновациялар бўйича проректори Тўхтамиш Азизов. – Бугун замонавий ташкилотлар гешталт ўзгаришлари остида иқтисодий самарадорлик билан экологик масъулиятни уйғунлаштирган янги бошқарув парадигмаларини ишлаб чиқиши шарт бўлмоқда. Бу жараёнда кадрлар тайёрлаш тизими, хусусан, олий таълим муассасалари ҳал қилувчи роль ўйнамоқда.

Шунингдек, анжуманда иқлим хавфларини баҳолаш, сунъий интеллектни ривож­лантириш, энергетика соҳасида аудит тизимини такомиллаштириш, «яшил коридорлар»ни жорий этиш ва корхоналарда замонавий бошқарув тизимларини ривожлантириш каби долзарб йўналишлар юзасидан фикр алмашилди. Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини ривожлантириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва «яшил» инновацияларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифалар сифатида қайд этилди.

– Табиий ресурсларга юқори даражада боғлиқ бўлган мамлакатларда «яшил» иқтисодиётга ўтиш кенг қамровли бошқарув ислоҳотларини талаб этади. Бу жараённинг муҳим таркибий қисми иқтисодий диверсификацияни чуқурлаштиришдан иборатдир. Қозоғистон тажрибаси шуни кўрсатадики, фақат стратегияларни қабул қилиш етарли эмас. Институционал сифатни тизимли равишда яхшилаш ва уни аниқ мақсадли диверсификация қилиш сиёсати билан уйғунлаштириш зарур.

Бизда сўнгги 23 йил давомида илмий-тадқиқот ва ишланмаларга ажратиладиган маблағлар 37 бараварга ошган бўлса-да, инновацион база ҳануз торлигича қолмоқда. Шу билан бирга, нефть қазиб олувчи ҳудудлар «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнини секинлаштирувчи омил бўлиб қолмоқда. Диверсификацияланган марказлар – Алмати ва Астана шаҳарлари тадқиқот салоҳиятининг асосий қисмини ўзида жамлаган бўлиб, бу ҳолат ҳудудий номутаносибликни кучайтирмоқда, – дея таъкидлади Алмати Менежмент университети (AlmaU) доценти (PhD) Азиза Жупарова. – Шунинг учун тадқиқотларимиз натижасига кўра, ресурсларга боғлиқ иқтисодиётлар учун қуйидаги чора-тадбирлар тавсия этилади:

1) давлат бошқарувини иқтисодий диверсификацияни рағбатлантиришга йўналтириш;

2) инновацион ривожланишнинг муҳим шарти сифатида коррупцияга қарши механизмларни кучайтириш;

3) тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ишлаб чиқариш ва «яшил» технологияларга жалб этиш;

4) нафақат пойтахтда, балки саноат ҳудудларида ҳам инсон капитали ва инновацион инфратузилмани ривожлантириш.

Анжуман якунида фаол иштирокчилар тақдирланиб, илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни амалиётга жорий этиш бўйича келишувларга эришилди.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Экологик тоза ҳудудларда  инсон саломатлигига  салбий таъсир кўрсатувчи омиллар чекланади

Экологик тоза ҳудудларда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар чекланади

🕔15:11, 11.06.2026 ✔76

Давлатимиз раҳбари жорий йил 14 майда «Экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади.

Батафсил
Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔117

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔106

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар