Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик
Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.
БатафсилЎзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бошқа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.
«Илмий фаолиятим давомида ўттизга яқин янги турни аниқладим, – дейди ботаник олим, акдемик Комилжон Тожибоев ЎзАга берган интервьюсида. – Уларнинг айримлари фақат Ўзбекистонда учрайди, айримлари эса бошқа давлатлардан топилди. Энг биринчи кашфиётим Фарғона водийсида топилган янгича лола тури бўлди.
Маҳаллий аҳоли уни «Гулбарра» деб атарди. Бу турни аниқлаш жуда ҳам мураккаб бўлди. Маҳаллий аҳоли томонидан айтилган маълумотларга кўра, «Гулбарра» деб аталмиш ўсимлик лолалар туркумига мансуб, бироқ унинг қайси турига тааллуқли?
Бу савол жуда қизиқ эди. Уч йил давомида Тошкентдан Фарғона водийсига – Чуст, Поп адирларига қатнадим.
Биринчи йил унинг гулини чорва еб кетгани ёки бошқа сабаб билан ўсимликни тополмадим. Кейинги йилларда ё эрта келган бўламан, ёки гуллаб бўлганида ўсимликни учратаман. Ниҳоят тўртинчи йилда ўсимликнинг табиатда гуллаб турган майдонларини топдим ва илмий тавсифини тайёрладим.
Бу турни эса узоқ йиллар давомида Тошкент ботаника боғида хизмат қилган олим – Асадулло Шариповнинг шарафига «Шарипов лоласи» (Tulipa scharipovii) деб номладим. Устоз у пайтлар ҳали ҳаёт эди, бу номни эшитиб, жуда хурсанд бўлган.
Бу лола сариқ рангдаги лолалар гуруҳига киради. Бу гуруҳнинг энг асосий тури Марказий Осиёнинг шимолида – Қозоғистон, ундан ташқари Россия, Мўғулистонда ўсадиган Олтой лоласи (Tulipa altaica) ҳисобланган. У сариқ лолалар орасида энг қадимий биологик жиҳатдан асосий тур сифатида қаралган. Биз олиб борган тадқиқотлар Фарғона водийсида топилган «Шарипов лоласи» бу гуруҳдаги энг қадимий тур эканини кўрсатади. Бу янгилик халқаро даражада ҳам тез тарқалиб, Англия, Германия ва Голландиядаги лолашунос олимлар уни муносиб эътироф этишди, ҳатто айримлари Ўзбекистонга келиб, уни ўз кўзлари билан кўришди.
Мен учун энг яқин бўлган кашфиётларимдан бири зирадошлар оиласига мансуб янги туркумни аниқлаш билан боғлиқ. Бу туркум Фарғона водийсидаги Чоркесар ҳавзасининг Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги ҳудудида, 3200 – 3300 метр баландликда топилди. Ўзбекистонда туркум даражасидаги илмий кашфиётлар жуда кам бўлган, менгача бу даражадаги илмий янгиликлар фақат иккита бўлган, шу боис бу учинчи кашфиёт ҳисобланади.
Бу ишда Москва давлат университетидан мутахассисларни ҳам жалб қилдик. Қўшимча тадқиқотлар натижасида мазкур туркум ҳақиқатан ҳам янги экани халқаро журналларда чоп этилди. Илмий номида эса топилган жой – Қурама акс эттирилди.
Янги турни халқаро даражада тан олиш қоидалари Халқаро ботаника номенклатураси кодексида аниқ белгиланган. Биринчи муҳим шарти – морфологик тавсиф тайёрлаш. Яъни, турнинг ташқи кўриниши, тузилиши ва бошқа турлардан фарқи батафсил ёзиб чиқилади. Авваллари турнинг тавсифи лотин тилида баён қилинган ва бу мажбурий талаб эди. Кейинчалик тавсифни инглиз тилида тайёрлашга ботаника номенклатураси кодески рухсат берди. Бу айрим олимлар учун бироз енгиллик бўлди.
Иккинчи муҳим шарти – янги турнинг гербарий намунаси. Бу «тип намунаси» қайси гербарий фондида сақланаётганини кўрсатиш ҳисобланади. Мен кўпинча «тип намунасини» янги турнинг «биологик паспорти» деб тушунтираман. Бу намуна нуфузли гербарий фондларида сақланиши лозим, бу илмий ишнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайди.
Шундан кейин барча маълумотлар асосида илмий мақола тайёрланиб, халқаро нуфузли журналларда чоп этилади. Ана шундан кейин янги тур жаҳон илм-фани томонидан тан олинади.
Янги топилган турлардан бири «Шарофиддин пиёзи» деб номланди. Бу пиёздошлар оиласи таркибига кирадиган ёввойи пиёз турларидан бири. Унинг номи ҳамкасблар таклифига кўра отам – Шарофиддин Тожибоев номларига қўйилган. Бу отамнинг Ўзбекистонда ботаника фани ривожи ва таълим соҳасида ҳам узоқ йиллар фаолият олиб борганлари эътирофи сифатида қабул қилиниши тўғри бўларди».
Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.
БатафсилБу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?
БатафсилЎзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бошқа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.
Батафсил