Экоолам      Бош саҳифа

«Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

«Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

Қарорга мувофиқ, «Бир миллион яшил оила» умуммиллий ҳаракати доирасида эндиликда жисмоний шахсларга «экофаол фуқаро», тадбиркорлик субъектларига эса «яшил тадбиркор» мақомлари берилади.

 

«Экофаол фуқаро» мақоми

Мазкур мақом ҳар чоракда танлов асосида берилади. Танлов Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан махсус ekofaolfuqaro.uz платформасида ўтказилади. Унда иштирок этиш учун фуқаролар платформада рўйхатдан ўтиб, ўзининг экологик фаолиятига оид маълумотларни киритади.

Киритилган маълумотлар белгиланган мезонлар асосида баҳоланади ва иштирокчиларнинг умумий балли автоматик тарзда шакллантирилади. Бу жараён инсон омилисиз, давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция орқали текширилади. Масалан, транспортдан фойдаланиш, коммунал тўловлар, энергия сарфи каби маълумотлар тегишли ташкилотлар базалари орқали тасдиқланади.

Ҳар чорак якунларига кўра, ҳар бир ҳудуддан энг юқори балл тўплаган 50 нафар иштирокчига «экофаол фуқаро» мақоми берилади. Шу билан бирга, мақомни олиш учун иштирокчи уч ой давомида ҳар ой камида 80 балл, жами 240 ва ундан юқори балл тўплаши шарт.

Балл қандай тўпланади?

Қарорда белгиланган мезонларга кўра, фуқаролар қуйидаги ҳаракатлар орқали балл тўплайди:

• кундалик камида 10 минг қадам юриш – бир ойда 200 минг қадамгача 20 балл берилади;

• жамоат транспортидан фаол фойдаланиш – 10 балл;

• велосипед, электромобиль каби «яшил транспорт»дан фойдаланиш – 10 балл;

• дарахт экиш ва парвариш қилиш – ҳар бир кўчат учун балл берилиб, жами 20 баллгача;

• чиқиндилар учун тўловларни ўз вақтида тўлаш – 10 балл;

• сув, газ ва электр энергиясини тежаш – 10 балл;

• қуёш панелларидан фойдаланиш – 10 балл;

• чиқиндиларни саралаш – 3 балл;

• пластикдан фойдаланишни камайтириш – 4 балл;

• озиқ-овқат исрофини камайтириш – 3 балл.

Шу билан бирга, экологик қонунбузарлик содир этилган бўлса, иштирокчидан 30 балл айирилади.

Маълумотлар фуқаронинг ўзи томонидан киритилади, аммо улар тегишли идоралар ахборот тизимлари ёки фотосуратлар орқали тасдиқланади.

Ғолиблар қандай аниқланади?

Барча иштирокчиларнинг баллари платформа орқали автоматик ҳисобланади ва натижалар эълон қилинади. Энг юқори балл тўплаган иштирокчилар ғолиб деб топилади.

Шунингдек, қарорга кўра, айрим ҳолларда Экология қўмитаси раиси қарори билан юқори натижа кўрсатган шахсларга танловсиз ҳам ушбу мақом берилиши мумкин.

Қандай имтиёзлар берилади?

Танлов ғолиблари ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар тантанали тарзда Экология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдирланади. «Экофаол фуқаро» мақомини олган шахслар гувоҳнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланади ҳамда улар экологик тадбирларда фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

«Экофаол фуқаро» мақомини олган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма тақдим этилади. Шунингдек, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитлари бўйича имтиёзлар берилади.

Агар кейинги даврда иштирокчи белгиланган баллни тўпламаса, унинг мақоми бекор қилиниши мумкин.

«Яшил тадбиркор» мақоми

Тадбиркорлик субъектлари учун «яшил тадбиркор» мақоми йилда бир марта (ҳар йили 1 июнга қадар) танлов асосида берилади. Танлов yashiltadbirkor.uz платформасида ўтказилади ва унда иштирокчилар 100 балли тизим асосида баҳоланади.

Мақом энг юқори балл тўплаган 10 та корхонага берилади.

Энг юқори балл билан «Яшил тадбиркор» мақомини олган 1 та тадбиркорлик субъекти вакили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони ҳамда 10 та тадбиркорлик субъектлари вакиллари «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилади.

Тадбиркорлар қандай мезонлар бўйича баҳоланади?

Қарорда келтирилган мезонларга кўра, корхоналар қуйидаги йўналишларда баҳоланади:

• кўкаламзорлаштириш ва «яшил белбоғ» яратиш – 10 балл;

• энергия тежамкор технологиялар ва қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш – 20 балл;

• атмосферага чиқиндиларни камайтириш ва мониторинг – 20 балл;

• экологик стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш – 20 балл;

• электр транспортдан фойдаланиш – 10 балл;

• циркуляр иқтисодиёт (7R) тамойилларини жорий қилиш – 20 балл.

Экологик қонунбузарлик ҳолати мавжуд бўлса, 30 баллгача айирилади.

Қандай рағбатлар берилади?

«Яшил тадбиркор» мақомига эга тадбиркорлик субъектлари махсус гувоҳнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланади ҳамда уларнинг вакиллари экологик тадбирларда фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

«Яшил тадбиркор» мақомини олган корхоналарга:

• «Шаффоф қурилиш» платформасида устуворлик;

• муайян муддатга экологик текширувлардан озод этиш;

• халқаро савдо кўргазмаларида иштирок учун молиявий ёрдам;

• маҳсулотлар «экологик тоза» сифатида реклама қилинишини қўллаб-қувватлаш;

• барқарорлик рейтингида қўшимча балл каби имтиёзлар берилади.

Қарор доирасида барча жараёнлар рақамлаштирилган бўлиб, баҳолаш автоматик тарзда амалга оширилади. Шу орқали фуқаролар ва бизнес субъектларини экологик масъулиятли фаолиятга жалб қилиш кўзда тутилган.

Истисно тариқасида, Экология қўмитаси раисининг қарорига кўра экологик тамойилларни ўзининг кундалик ҳаётига жорий этиш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришда юқори кўрсаткичларга эришган шахсларга «Экофаол фуқаро» мақоми ва «Яшил тадбиркор» мақоми танлов ўтказмасдан берилиши мумкин.

 

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

«Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

🕔16:49, 30.04.2026 ✔20

Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

Батафсил
«Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

«Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

🕔16:46, 30.04.2026 ✔16

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

Батафсил
Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔65

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

    «Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

    Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

    ✔ 20    🕔 16:49, 30.04.2026
  • «Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

    «Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

    ✔ 16    🕔 16:46, 30.04.2026
  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 65    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 49    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 58    🕔 08:55, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар