Табиат      Бош саҳифа

Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

«Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

Олимлар катта ғор ичидан 16 турга мансуб фосиллар – яъни қуш қолдиқларини топишди. Улар орасида илгари фанга маълум бўлмаган, учиш қобилиятига эга қадимги тўтиқуш турларидан какапо аждоди ҳам борлиги таъкидланди. Бу топилмалар шуни кўрсатадики, Янги Зеландия экотизими доимий равишда вулқон отилишлари ва кескин иқлим ўзгаришлари сабабли доимий қайта шаклланиб турган. Инсоният ҳали мавжуд бўлмаган даврдан анча олдин ҳам бу ҳудудда йўқолиш ва янгидан пайдо бўлиш жараёнлари шу зайлда содир бўлиб турган. Бу эса табиат тарихининг илгари номаълум бўлган саҳифасини очиб беради.

Топилмалар 12 турдаги қушлар ва 4 турдаги қурбақаларга тегишли бўлиб, бу Янги Зеландиянинг ўша даврдаги экотизими қандай бўлганини тасаввур қилиш учун ажойиб имконият яратади.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, Янги Зеландиянинг ёввойи табиати кескин иқлим ўзгаришлари ва кучли вулқон отилишлари таъсири остида сезиларли даражада ўзгарган. Австралосиё палеонтология журналида нашр этилган тадқиқотга кўра, бу табиий ҳодисалар инсоният ер юзида бўлишидан илгари, бир неча бор такрорланиш натижасида қирилиб кетиш ва янги турларнинг юзага келишига сабаб бўлган. Тадқиқот раҳбари, Флиндерс университет доценти Тревор Вортининг айтишича, бу иш мамлакат биологик хилма-хиллигининг илгари номаълум бўлган бир бобини очиб беришини таъкидлайди.

«Бу авифауна – яъни қушлар мажмуасининг Янги Зеландияга хос, илгари номаълум тури бўлиб, у миллион йил ўтгач, инсонлар дуч келган бошқа авифауна билан алмашган.

Ушбу кашфиётнинг ҳайратланарли жиҳати қадимги ўрмонларимиз бир вақтлар жуда хилма-хил қушлар билан тўла бўлган, аммо улар кейинги миллион йил давомида сақланиб қолмаган».

Флиндерс университети ва Кентербери музе­йининг палеонтологлари ғор ичидаги фосилларни текширди. Улар билан бирга Окленд университетидан Жоэл Бейкер ҳамда Веллингтондаги Виктория университети вулканологи Симон Баркер ҳам тадқиқот ишларини олиб боришган. Жамоанинг фикрича, инсонлар Янги Зеландияга келишидан илгари миллион йил ичида тахминан 33 – 50 фоиз турлар йўқолган.

 

Тезкор экологик ўзгаришлар

Кентербери музейи раҳбари, табиат тарихи бўйича мутахассис Паул Скофилднинг айтишича, тезкор экологик ўзгаришлар бу йўқолишларнинг асосий сабаби бўлган.

«Бу каби қирилиб кетишлар нисбатан кескин содир бўлган иқлим ўзгаришлари ва даҳшатли вулқон отилишлари натижасида содир бўлган. Қазиш ишларимиз орқали биз Аотеароанинг 20 – 16 миллион йил олдинги ҳаётига қисқа назар ташлай олдик. Бу янги топилмалар эса 15 миллион йилдан 1 миллион йил олдинги даврни ёритади. Бу Янги Зеландиянинг қадимги тарихидаги йўқолган боб эмас, балки йўқолган бир жилд эди», – дейди доктор Скофилд.

Энг диққатга сазовор топилмалардан бири – янги аниқланган тўтиқуш тури, ­Стригопс мансуб қуш, яъни ҳозирда камайиб бораётган какапонинг қадимги аждоди. Айни даврдаги какапо оғир ва учмайдиган қуш сифатида маълум бўлса-да, бу қадимги тур учиш қобилиятига эга бўлиши мумкин. Фосиллар таҳлили унинг оёқлари ҳозирги какапоникига қараганда заифроқ бўлганини кўрсатади. Тадқиқотчилар бу қуш ҳақиқатан ҳам учиш қобилиятига эгалигини аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар зарур, деб ҳисоб­лайди. Шунингдек, ғорда такаҳе аждодининг қолдиқлари ҳам топилган. Олимлар учун бу Янги Зеландия машҳур қушининг эволюциясини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Бундан ташқари, Австралия бронза капутарлари билан яқиндан боғлиқ қирилиб кетган бир тури ҳам топилган.

Скофилднинг айтишича: «Ўрмон ва бутазор ўзгарувчан яшаш жойлари қушлар популяциясининг қайта бошланишига сабаб бўлган. Биз бу жараён Шимолий оролда қушлар ва бошқа мавжудотларнинг эволюцион хилма-хилликни шакллантиришнинг асосий омили бўлган деб ҳисоблаймиз».

Олимлар фосилларнинг ёшини ғор ичидаги икки алоҳида вулқон кул қатламлари орасида сақлангани туфайли аниқлай олишди. Улардан бири тахминан 1,55 миллион йил олдинги вулқон отилишига, иккинчиси эса 1 миллион йил олдинги йирик отилишга тегишли. Кейинги отилиш Шимолий оролнинг катта қисмини кул билан қоплаган бўлиши мумкин. Асосий қисми кейинчалик ювилиб кетган бўлса-да, баъзилари ғор ичида ҳимояланган ҳолда сақланган. Шу билан бирга, эски кул қатламининг мавжудлиги ушбу ғорнинг Шимолий оролдаги энг қадимги маълум ғор эканини кўрсатади.

 

Йўқолган табиий бўлак

Профессор Тревор Вортининг айтишича, бу топилма мамлакатнинг ўтмишини тушунишда катта бўшлиқни тўлдиради. Топилмалар Янги Зеландиянинг табиий тарихини ўрганишда муҳим омил ҳисобланади.

«Бир неча ўн йиллар давомида Янги Зеландия қушларининг йўқолиши асосан инсонлар 750 йил аввал келиши билан боғлиқ деб қаралган. Ушбу тадқиқот эса супервулқонлар ва кескин иқлим ўзгаришлари каби табиий кучлар миллион йил олдин ҳам ёввойи табиатимизнинг ноёб ҳодисаси сифатида шакллантираётганини исботлайди».

 

Диёра ИБРОҲИМОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

«Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

«Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

🕔08:57, 23.04.2026 ✔11

Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

Батафсил
Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

🕔08:54, 23.04.2026 ✔12

«Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

Батафсил
Табиат болалар  нигоҳида

Табиат болалар нигоҳида

🕔08:51, 23.04.2026 ✔13

Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

    «Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

    Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

    ✔ 11    🕔 08:57, 23.04.2026
  • Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

    Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

    «Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

    ✔ 12    🕔 08:54, 23.04.2026
  • Табиат болалар  нигоҳида

    Табиат болалар нигоҳида

    Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

    ✔ 13    🕔 08:51, 23.04.2026
  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 50    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 45    🕔 17:55, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар