Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилБоланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.
Президентимизнинг 2026 йил 25 мартдаги қарори билан «Эко-маданият» умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тасдиқланган. Жумладан, экологик маданият, таълим-тарбия ва тарғиботни кучайтириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режасининг 9-бандига мувофиқ «Табиат болалар нигоҳида» номли республика расмлар танловини ўтказиш ишлари якунланди. Мазкур танлов болалар онгида табиатга меҳр уйғотиш, атроф-муҳитни асраш ғояларини сингдириш ҳамда уларнинг ижодий қарашларини намоён этишга хизмат қилади.
Танловга тақдим этилган расмларни кузатган инсон борки, бир зум бўлса-да қалбини чуқур изтироб ва ўй босди. Биз болалардан мусаффо осмон, ям-яшил боғлар ва беғубор гуллар тасвирини кутган эдик. Аммо оқ қоғозлардаги манзара мутлақо бошқача бўлиб чиқди...
Кўплаб ижодий ишларда дарахтларнинг кесилиши, табиатнинг зарарланиши, атроф-муҳитга нисбатан бепарволик ҳолатлари акс этган. Энг ачинарлиси, бундай манзаралар ҳатто боғча ёшидаги болалар расмларида ҳам учраётганидир.
Беихтиёр савол туғилади: нега болалар табиатни айнан шундай тасааввур қиляпти? Нега уларнинг тасаввурида табиат гўзаллик эмас, балки вайрон бўлаётган муҳит сифатида акс этмоқда? Бунга ким айбдор?
Мен болаларга савол бердим:
– Нега шундай расм чиздинг? Изоҳлаб бера оласанми?
Уларнинг жавоблари эса жуда оддий, аммо ўта аччиқ ҳақиқатни очиб берди:
«Ахир ҳамма жойда дарахтлар кесилиб, ўрнига қурилишлар қилиняпти-ку...»
«Заводлардан тутун чиқади...»
«Шаҳар марказларида жудаям кўп чиқиндилар сочилиб ётибди...»
«Ҳайвонлар йўқолиб кетяпти, ҳатто зоопаркда ҳам кўрмаяпмиз...»
«Ўрмонларимиз йўқ...»
«Тоғларга чиқсак, одамлар чиқиндиларни ташлаб кетишади...»
«Пластик идишлар ҳайвонларни нобуд қиляпти, ариқлардаги сувлар баклажкаларга тўла...»
Болалар – катталар фаолиятининг кўзгуси. Улар атрофида кўрганини, эшитганини ва ҳис қилганини қоғозга туширади. Демак, табиатга бўлган бу каби муносабат, аввало, жамиятдаги умумий қараш ва амалий ҳолатнинг инъикосидир.
Она табиатни келажак авлодга бутун ва соғлом ҳолда етказиш – бу бизнинг, катталарнинг энг муҳим вазифамиз. Агар бугун болалар табиатни шикастлаётган, аёвсиз муносабат қурбони сифатида тасвирлаётган бўлса, демак, биз ниманидир тўғри қилмаяпмиз.
Бу бефарқ бўладиган масала эмас. Аксинча, ҳар биримизни яна бир бор ўйлантириши, табиатга муносабатимизни қайта кўриб чиқишга ундаши лозим. Она табиат – барчамизники. Уни асраш, авайлаш ва келажак авлодга гўзал ҳолда етказиш нафақат бурч, балки инсонийлик мезонидир.
Гулноза ТЎХТАСИНОВА,
Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
бош бошқармаси матбуот котиби
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил