Иқлим      Бош саҳифа

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Яқинда Андижон давлат ўрмон хўжалигида дарахт кўчатларини етиштириш соҳасида эришилган илғор тажрибалар, натижалар ҳамда истиқболдаги режалар муҳокамасига бағиш­лаб ўтказилган амалий семинарда шу ҳақда сўз борди. Тадбирда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков, Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳитдинов, агентликнинг масъул ходимлари, тизим ташкилотлари ва ҳудудий давлат ўрмон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида иштирокчилар жорий йил апрель ойи­да Балиқчи ўрмон бўлими ҳудудида ишга туширилган янги замонавий питомник фаолияти билан яқиндан танишдилар.

– Бугунги асосий мақсад ва вазифа Андижон ҳамда бошқа илғор ўрмон хўжаликларида амалга оширилаётган фойдали ташаббусларни мамлакатнинг барча ҳудудларида кенг жорий этиш, шунингдек, соҳани «Илм → лойиҳа → амалиёт» занжири асосида тизимли ривожлантиришдан иборат, – деди Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков. – Бундай питомниклар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини сифатли кўчат материаллари билан таъминлаш, ҳимоя ўрмонзорларини яратиш, деградацияга учраган ерларни тиклаш, шаҳар ва қишлоқлардаги яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда иқлим ўзгаришининг салбий таъсирларини юмшатишда муҳим аҳамият касб этади.

Маълумот учун:

Жанубий Кореянинг илғор технологиялари асосида жиҳозланган замонавий питомникнинг умумий майдони 5,5 гектарни ташкил этади. Ҳозирда бу ерда интенсив усулда 40 га яқин турдаги дарахт, бута ва доривор ўсимликлар етиштирилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, замонавий усулларда кўчат етиштириш бир қатор муҳим афзалликларга эга. Биринчидан, кўчатлар бевосита тупроқда эмас, балки махсус контейнерларда, иссиқхона шароитида ва замонавий технологик тизимлар ёрдамида уруғдан етиштирилгани сабабли зарур ўсиш босқичига тезроқ етади. Натижада вақт, энергия ва харажатлар тежалади.

Иккинчидан, ушбу илғор тизим хориждан келтирилган ўсимлик уруғларини Ўзбекистоннинг иқлим шароитларига мослаштириш имконини беради. Бу эса бундай шароитда етиштирилган кўчатларнинг яшаб қолиш кўрсаткичини сезиларли даражада оширади.

– Бугунги кунда замонавий питомник деганда биз оддий кўчат етиштириладиган ҳудудни эмас, балки селекция, уруғчилик, илмий ёндашув, автоматлаштирилган суғориш, контейнер технологиялари, фитосанитар назорат, микроиқлим бошқаруви ва юқори самарали ишлаб чиқариш жараёнларини ўзида мужассам этган замонавий агротехнологик маж­муани тушунамиз, – деди Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳитдинов. – Андижонда барпо этилган замонавий питомник ҳам сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатни кўкаламзорлаштириш даражасини ошириш, янги ўрмонзорлар яратиш ҳамда атроф-муҳит ва экологияни тизимли муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани натижаси дейиш мумкин. Бу ерда қурилган ҳар бир инфратузилма объекти, жорий этилган ҳар бир технология ва йўлга қўйилган ҳар бир агротехник жараён ягона мақсадга, яъни белгиланган стандартларга жавоб берадиган ва юқори яшовчанликка эга сифатли кўчат материалларини етиштиришга хизмат қилади.

Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга масъул мутахассислар ва экспертлар батафсил жавоб берди. Тадбир доирасида Андижон ўрмон хўжалигининг бир гуруҳ ишчи-ходимларига ташкилотчилар томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔135

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар