Марказий Осиёда 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.
Бу ҳақда БМТнинг Ипак йўли карвонининг Ўзбекистон бўйлаб саёҳати ҳамда Глобал экологик жамғарма (GEF) ассамблеясида ерларни тиклаш муаммолари муҳокамасига бағишланган материалида маълум қилинган.
Қайд этилишича, Марказий Осиё ерларининг камида 20 фоизи деградацияга учраган. Ҳудудларнинг қарийб 80 фоизидан яйлов сифатида фойдаланилади.
«Яйловларнинг ҳолати озиқ-овқат хавфсизлиги, аҳоли даромадлари ва иқлим ўзгаришларига бардошлиликка бевосита таъсир кўрсатади», дейилади материалда.
Ташкилот маълумотларига кўра, қурғоқчилик минтақа аҳолисининг ярмидан кўпига турли даражада таъсир қилмоқда. Ерларнинг деградацияга учраши эса деҳқончилик ва чорвачилик самарадорлигининг пасайиши, аҳоли даромадларининг қисқариши ҳамда сув танқислигининг кучайишига олиб келмоқда.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил