Чиқинди полигонлари ҳудуд учун хавфсизми?
Чиқиндиларни тўғри бошқариш ва аҳоли учун қулай экологик шароит яратиш бугун жамият олдида турган муҳим вазифалардан биридир.
БатафсилПрезидентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.
Ушбу эзгу ҳаракат нафақат табиатни муҳофаза қилиш, балки аҳоли саломатлигини яхшилаш, глобал иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва келажак авлод учун муносиб яшаш муҳитини яратишда стратегик аҳамият касб этади.
Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши раиси ва соҳа мутахассиси (эколог) сифатида шуни таъкидламоқчиманки, бу каби лойиҳалар ҳар бир ҳудудда илмий ва тизимли ёндашув асосида амалга оширилиши шарт. Бунда дарахт экиш ишларини ҳудуд иқлимига мос равишда ташкил этиш, кўчатларни парваришлаш ва сақлаш тизимини кучайтириш, аҳоли, айниқса ёшларни экологик маданиятга жалб этиш ҳамда ҳар бир маҳалла даражасида «яшил ҳудуд»ларни кенгайтириш устувор вазифамиздир.
Олмазор туманида «Яшил макон» лойиҳаси шунчаки дарахт экиш кампанияси эмас, балки уларнинг тўлиқ яшнаб кетиши учун масъулиятли тизимни йўлга қўйиш сифатида давом эттирилади. Мазкур ташаббус доирасида депутатлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим янгиликлар ҳам белгиланди. Хусусан, жорий йилдан бошлаб Қонунчилик палатасининг ҳар бир депутатига ўз сайлов округида «яшил ҳудуд» ва «яшил боғ»лар барпо этиш учун 412 миллион сўмдан маблағ ажратилиши, шунингдек, «Менинг боғим» дастури доирасидаги маблағлар миқдорининг 400 миллион сўмгача оширилиши соҳадаги ишларни янги босқичга олиб чиқади.
Бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, ҳар бир ҳудудда аҳолига қулай, экологик барқарор маконлар яратиш олдимизда турган долзарб вазифадир. Зеро, атроф-муҳитни асраш — фақат давлат ёки муайян ташкилотларнинг иши эмас, балки ҳар бир фуқаронинг бурчи ва масъулиятидир.
Шахноза Умарходжаева,
Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши раиси
Чиқиндиларни тўғри бошқариш ва аҳоли учун қулай экологик шароит яратиш бугун жамият олдида турган муҳим вазифалардан биридир.
БатафсилОддийгина сэндвич егингиз келса нима қиласиз. Қўлингиздаги телефон орқали буюртма қилиш кифоя. Аммо унга кетадиган ҳамма масаллиқларни ўзингиз «нол»дан етиштирсангизчи?..
БатафсилДилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.
Батафсил