Ош бўлмасин!..
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилБронхит — бронхлар шиллиқ қаватининг яллиғланиши бўлиб, нафас йўлларининг нозик, шиллиқ ҳосил қилувчи ички шиллиқ қават фаолиятининг бузилишидир. Бронхит ўткир ва сурункали бўлади.
Ўткир бронхит тез ривожланади, касаллик белгилари оғир бўлиши мумкин. Даволаш муолажалари ўз вақтида олиб борилса, бир неча ҳафтада ўтиб кетади. Ўткир бронхитнинг сабабчиси, асосан, вируслар ҳисобланади.
Сурункали бронхит узоқ вақт — бир неча ой ва ҳатто йиллар давом этиши мумкин. Бу касаллик билан хасталанган одамларнинг ўпка ва нафас йўллари бактериал инфекция (касалликни тарқатувчи бактерия ва вируслар)га сезувчан ёки доимий равишда инфекцияланган бўлади.
Тўхтовсиз йўталяпсизми, демак...
Бронхитга чалинган одам учун нафас олиш қийинлашади, шиллиқ қават таъсирланади ва кўп миқдорда шилимшиқ ишлаб чиқара бошлайди. Бронхитда энг кўп кузатиладиган касаллик белгиси йўталдир. Бронхит тўлиқ даволанмаслиги натижасида йиллар давомида сурункали ҳолатга айланади.
Сурункали бронхитда тўхтовсиз йўтал, тез-тез балғам ажралиши, шамоллаш ва иситма, нафас етишмаслиги безовта қилади. Шунингдек, ҳолсизлик пайдо бўлади, терлаш, тез чарчаб қолиш каби белгилар кузатилади. Йўтал эса кундалик ҳаёт тарзига айланади.
Чекиш — асосий сабаб
Тамаки тутуни сурункали бронхитнинг 80 фоизгача сабабчиси ҳисобланади. Чекиш ўпкага турли хил салбий таъсир кўрсатади. Масалан, нафас йўллари киприкчаларини ишдан чиқаради — фалажлайди. Бунинг оқибатида нафас йўллари шиллиқ қаватининг чекиш натижасида ҳосил бўладиган қолдиқ модда ва ортиқча шиллиқдан тозаланиши тўхтайди. Вақт ўтиши билан тамаки тутунидаги зарарли моддалар нафас йўлларига доимий равишда таъсир кўрсатиб боради. Бу эса ўпка ва нафас йўлларининг эмфизема (касаллик туфайли тўқималарнинг кенгайиши ва ҳаво тўпланиши), ўпка саратони каби жиддий касалликлар юзага келиш хавфини оширади.
Чекиш шиллиқ қават безларини катталаштиради ва кўп миқдорда шилимшиқ ишлаб чиқаришга олиб келади. Сурфактант (альвеола ва бронхиолаларни кенгайтирувчи модда)ни фаолсизлантиради. Тамаки тутунида заҳарли заррачалар ва кимёвий моддалар чекувчини сурункали равишда йўталишга олиб келади.
Олдини олган маъқул
Сурункали бронхитни даволашдан кўра олдини олиш — касалликни келтириб чиқарувчи сабаблар (чекиш, зарарли моддалардан нафас олиш, ноқулай экологик муҳит ва бошқалар)ни бартараф қилиш керак. Даволашга қаратилган асосий тадбирлардан бири нафас йўлларини очиш ва унинг фаолиятини тиклашдир. Бу нафас йўлларида шилимшиқ тўпланишидан ва инфекция ривожланишидан ҳимоя қилади. Бунинг учун шифокор буюрган дориларни ўз вақтида ичиш керак. Бронхлар фаолиятини тиклаш учун қўшимча — даволовчи машқ, кўкрак қафасини уқалаш ва бошқа физиотерапевтик усуллардан фойдаланилади.
Сурункали бронхит билан оғриган беморга аччиқ ва шўр бўлмаган, томоқни унчалик таъсирлантирмайдиган таомларни истеъмол қилиш тавсия этилади.
Терлаб совуқда қолманг
Сурункали бронхит қуруқ ва совуқ ҳавода тез қўзғалади. Айниқса, қишда дераза кам очилгани учун хона ҳавоси қуруқлашиб кетади. Бунда хона ҳавосини намлантириб турувчи воситалардан фойдаланиш керак. Масалан, хонага сув тўлдирилган коса қўйиш ёки нам сочиқ илиб қўйиш мумкин.
Шунингдек, совуқ ҳавода доимо иссиқ кийиниб юриш керак. Сурункали бронхитда тананинг терморегуляцияси (танадаги ҳароратнинг доим бир хил бўлиб туришига хизмат қиладиган физиологик жараён) бузилади. Бу эса кўп терлашга сабаб бўлади. Озгина совуқ ўтиши ҳам терлаган танада касалликни қайта қўзғатиши мумкин.
Бронхит вақтида даволанилмай сурункали тус олса, кейинчалик ўткир пневмония, сурункали ўпка сиқиши касаллиги, астматик бронхит, ўпкада қон босимнинг ошиб кетиши, ўпка трахеяларининг торайиши, сурункали юрак-ўпка етишмаслиги каби бир қанча асоратларга олиб келиши мумкин.
Дилафрўз УЛУҒХЎЖАЕВА,
умумий амалиёт шифокори
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилЎтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.
БатафсилЗамонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.
Батафсил