Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University») томонидан эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳа йўлга қўйилди.
Унга кўра, университет томонидан Тошкент туманида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилалардаги ёшлар учун бепул ўқув курслари ташкил этилади.
Курслар қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
* Инглиз тили;
* Экология;
* Дастурлаш.
Ушбу курслар ёшларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда уларнинг келажакдаги касбий фаолиятига мустаҳкам замин яратишга хизмат қилади.
Боғланиш учун маълумотлар:
info@caguniversity.uz
+998 55 512 00 77
Экологик партия Депутатлари аҳоли муаммоларини қандай ҳал этмоқда?
🕔10:56, 20.11.2026
✔60
Хоразм вилоятида Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва ҳудудлардаги инфратузилмани яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Батафсил
Сайёранинг ҳаётбахш қалқони
🕔10:54, 20.11.2026
✔62
Мактаб йиллари... Атрофимиздаги олам ва география дарсларида устозларимизнинг «Озон қатлами емирилиб боряпти, табиатни асраш керак», деган хавотирли сўзлари ҳали-ҳануз қулоғимда жаранглайди.
Батафсил
Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон 103,7 миллион евро олади
🕔14:46, 05.11.2026
✔132
Яшил иқлим жамғармаси Кенгаши Марказий Осиё мамлакатларида экотизимларни тиклаш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган CLiCA минтақавий дастурини маъқуллади.
Батафсил