Ғузор туманидаги «Мустақиллик» маҳалласида истиқомат қилувчи Холида Отамуродова меҳнатидан эл аро эъзоз топган аёллардан. У ўз хонадонини нафақат даромад манбаига, балки гўзал бир боғу бўстонга айлантирган.
Ўзбекистон Экологик партияси етакчиси Абдушукур Ҳамзаев туман ҳокими Бекзод Суюнов ҳамроҳлигида ушбу хонадон бекасининг тадбиркорлик фаолияти билан яқиндан танишди. Холида опанинг атиги 2 сотихли иссиқхонасидан олинаётган ҳосил кишини ҳайратга солади: бу ерда лимон, мандарин ва қулупнай билан бирга қатор ораларида турли кўкатлар ҳам яшнаб турибди.
Ҳовлидаги 150 тоннали ҳовузда балиқ етиштирилиб, аллақачон дастлабки маҳсулот аҳоли дастурхонига тортиқ қилинган. Энг муҳими, бу ерда экологик тоза ўғит – биогумус тайёрланиб, ернинг унумдорлиги табиий йўл билан оширилмоқда. Холида Отамуродова ўз ишини кенгайтириш орқали уч нафар маҳалладошини доимий иш билан таъминлаган.
«Бугун биз кўраётган ушбу хонадон модели – кичик бир ҳудуддан қандай қилиб максимал даражада экологик ва иқтисодий фойда олиш мумкинлигига ёрқин мисолдир. Бу ерда ҳам балиқчилик, ҳам иссиқхона, ҳам биогумус тайёрлаш тизими занжир каби бир-бирига боғланган. Биз мана шундай тажрибани нафақат вилоят, балки бутун республика бўйлаб оммалаштиришимиз, бундай оилаларни қўллаб-қувватлашимиз зарур», – деди Абдушукур Ҳамзаев.
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил