Ҳозир бозор расталаридан ҳар қандай мевани топиш мумкин. Улар нафақат мазаси, балки шифобахш хусусияти билан инсон саломатлиги учун фойдалидир.
Таркибида турли витаминлар, бириктирувчи тўқималар, микроэлементларни жам қилган мазали мевалардан бири — анор. Кўплаб хасталикларга даво бўлувчи хуштаъм бу меванинг ҳамма қисми фойдали: пўчоғи, доналари, данаклари, гуллари, ҳатто, илдизи ҳам...
Анор таркибида 15 турдаги аминокислота учрайди. Шунингдек, ушбу мева витаминлар ҳамда минералларга жуда бой. Лекин анорни тўйимли мева деб бўлмайди, 100 грамм анор донасида 72 килокалория мавжуд.
Анор — артроз касаллигига қарши табиий тўсиқдир. Артроз — энг кенг тарқалган тизза бўғини хасталигидир. Статистик маълумотларга кўра, бу дард ер юзи аҳолисининг 10 фоизида учрайди.
Анор таркибидаги К витамини эса суяк тўқималарини бирлаштиришда асосий аҳамият касб этадиган модда ҳисобланади. Бу витамин, асосан, кальций элементидан таркиб топган. Бундан ташқари, анор суви ташқи яллиғланишларнинг битишига ҳам ёрдам бериши мумкин.
Анор шарбати тишдаги муаммоларни бартараф қилишда ҳам қўл келади. Унда оғиз бўшлиғидаги бактерия ва вирусларга қарши курашиш хусусияти мавжуд. Анорнинг ширин навидан олинадиган шарбат юқумли касалликлар ва жарроҳлик амалиётидан кейин, буйрак санчиқлари ва ошқозон-ичак бузилишларида самарали тикловчи восита сифатида қўлланилса, нордон навидан олинадиган шарбат эса, диабетда ёрдам беради. Шунингдек, у овқат ҳазмида самарали восита бўлиши билан бирга, иммунитетни ҳам яхшилайди.
Анор меваси таркибида овқатни парчаловчи моддалар энг кўп миқдорда (16 фоиз) учрайди. Бир кунда 100 грамм анор есангиз кифоя, овқат ҳазм қилишдаги муаммолар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Анор, шунингдек, чанқоқни қондириш борасида ҳам тенгсиз.
Анор таркиби ва фойдали хусусиятларига кўра шу даражада ноёбки, уни ҳам тиббиётда, ҳам косметологияда қўллашади. Анорли суртмалар ва ванналар косметологияда пигмент доғлар, сепкиллар, ҳуснбузарларни йўқ қилишда, юз терисини оқартиришда, тирноқ ва сочларни мустаҳкамлашда фаол ишлатилади. Соч тўкилишининг асосий сабабларидан бири — танада темир етишмаслиги натижасидаги камқонликдир. Бу ҳолат ҳам гемоглобин етишмаслиги туфайли пайдо бўлади. Гемоглобин камлиги тирноқларнинг емирилишига ҳам сабабдир.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил