Чиқинди полигонлари ҳудуд учун хавфсизми?
Чиқиндиларни тўғри бошқариш ва аҳоли учун қулай экологик шароит яратиш бугун жамият олдида турган муҳим вазифалардан биридир.
БатафсилАҳолининг табиат учун жонкуярлиги инсон томонидан атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирларнинг олдиндан бартараф этилишига сабаб бўлмоқда.
Бу юртдошларимизнинг экологик маданияти юксалиб бораётганидан далолатдир.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Оққўрғон кўчаси 30-уй ҳудудида яшил ҳудудлар йўқ қилинаётгани ҳақида видео тарқалган эди. Ҳолат Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда унинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан ўрганилди.
«Ўрганиш давомида 30-уй биринчи қаватига туташ яшил ҳудудда қурилиш олиб бориш, маиший савдо шахобчаларини қуриш ёки бетонлаштириш учун тегишли ташкилотлардан ҳеч қандай рухсатнома олинмагани, шунингдек, экологик экспертиза хулосаси йўқлиги маълум бўлди», – деди Мирзо Улуғбек туман Экология бўлими инспектори Шоҳжаҳон Абдураҳмонов.
Ўрганишда ҳудудда ҳеч қандай дарахтларни кесиш, йўқ қилиш ҳолати аниқланмади. Ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан дарахтларга шикаст етказмаслик, кесмаслик тўғрисида мажбурий кўрсатма берилиб, кафолат хати олинди ҳамда огоҳлантирилди.
Шунингдек, ҳудуддаги барча мевали ва манзарали дарахтлар Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан назоратга олинди.
Экология қўмитаси матбуот хизмати
Чиқиндиларни тўғри бошқариш ва аҳоли учун қулай экологик шароит яратиш бугун жамият олдида турган муҳим вазифалардан биридир.
БатафсилОддийгина сэндвич егингиз келса нима қиласиз. Қўлингиздаги телефон орқали буюртма қилиш кифоя. Аммо унга кетадиган ҳамма масаллиқларни ўзингиз «нол»дан етиштирсангизчи?..
БатафсилДилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.
Батафсил