Экология      Бош саҳифа

Экологик барқарорлик оила остонасидан бошланади

«Eco_qulay» лойиҳаси асосчиси Севара Ғаниева билан суҳбат

Экологик барқарорлик  оила остонасидан  бошланади

Бугун глобал иқлим ўзгаришлари ва экологик инқирозлар даврида атроф-муҳит муҳофазаси нафақат мамлакат учун стратегик масала, балки ҳар бир фуқаронинг ҳаётий масъулиятига айланди. Хусусан, мамлакатимизда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва «яшил иқтисодиёт»га ўтиш борасидаги ислоҳотлар замирида инсон саломатлиги ва келажак авлод генофондини асрашдек олий мақсад ётади. Бироқ табиатни асраш деганда фақат дарахт экиш ёки чиқиндиларни қайта ишлашни тушуниш бирёқлама ёндашув бўлиб қолади. Зеро, ҳақиқий экологик барқарорлик инсоннинг табиатга бўлган муносабати, энг аввало, ўз хонадонидаги турмуш тарзи ва истеъмол маданиятидан бошланади.

Бугунги суҳбатдошимиз – «Eco_qulay» лойиҳаси асосчиси Севара Ғаниева жамиятда кичик, аммо стратегик аҳамиятга эга бўлган «экологик масъулият» тушунчасини ҳар бир оилага олиб кириш, пластик чиқиндиларсиз ҳаёт тарзини тарғиб этиш борасида изчил изланиш олиб бораётган фаоллардан биридир.

– Севарахон, бугун экологик хавфсизлик масаласи глобал миқёсда кун тартибига чиқди. Сиз асос солган лойиҳа эса мазкур муаммога энг кичик, аммо муҳим бўғин – оилавий истеъмол маданияти орқали ечим изламоқда. Айтингчи, тиббий билим ва оналик масъулиятининг ўзаро уйғунлиги сизнинг фуқаролик позициянгизни белгилашда қай даражада туртки бўлди?

– Биласизми, тиббиёт соҳасидаги билимларим менга муаммонинг кўринмас, аммо ҳалокатли томонларини очиб берди. Микропластик ва пластик чиқиндиларнинг заҳарли хусусиятлари ҳақида чуқурроқ маълумотга эга бўлгач, она сифатида тинчим бузилди. Биз ҳар куни ишлатадиган оддий полиэтилен пакетлар аслида наслимиз келажагига қўйилган «кўринмас мина» эканини англаб етдим.

Болалигимдан жамиятдаги жараёнларга бефарқ бўлмаганим ва табиатимдаги фаоллик мени жим ўтиришга қўймади. Агар мен тиббий йўналишда ўқиб туриб, бу хавфни 33 ёшимда англаган бўлсам, бошқа оналарнинг ҳоли не кечади, деган ҳавотир «Eco_qulay» лойиҳасига асос бўлди. Биз энг кўп ишлатиладиган ва атроф-муҳитга энг катта зарар келтирадиган пластик пакетлар ўрнига қулай, сифатли ва эстетик жиҳатдан гўзал матоли халталар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Бу – экологик тоза ҳаёт сари ташланган илк амалий қадамимиз эди.

– Лойиҳа доирасида сиз «луқма» тушунчасига кенг миқёсда ёндашиб, уни нафақат ҳалоллик, балки экологик тозалик мезонлари билан ҳам боғлаяпсиз. Истеъмол маданиятининг бу қадар «ҳассослашуви» бугунги жамият учун қанчалик зарур ва бунинг миллий генофонд билан боғлиқлиги нимада?

– Аслида, аждодларимиз «луқма» масаласига ҳеч қачон фақат моддий нарса деб қарамаганлар. Бугун биз кўпинча маҳсулотнинг фақат «ҳалол ёки ҳаром»лиги билан чекланамиз, бироқ унинг таркибидаги кимёвий қўшимчалар, пластик идишлардан ўтаётган заҳарли моддалар – «шубҳали нарсалар» сирасига киришини эътибордан четда қолдирамиз. Ваҳоланки, бугунги кунда ота-оналар дуч келаётган фарзандсизлик, фикрлашнинг саёзлашиши ва жисмоний заифлик каби иллатлар замирида айнан мана шу экологик жиҳатдан «ифлосланган» ҳаёт тарзи ётибди.

Бизнинг мақсадимиз инсонни ўз соғлиғига нисбатан стратегик масъулиятни ҳис қилишга ўргатиш. Кийишимиздан тортиб, таомимизни қандай халталарда олиб келишимизгача бўлган ҳар бир жараён наслимизнинг ақлий ва жисмоний салоҳиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган омилдир. Биз ёшлардан кўп нарса ўрганяпмиз, чунки бугунги авлод орасида экологик масъулиятни ўз ҳаётий тамойилига айлантирганлари жуда кўп.

– Сиз «Eco_qulay» лойиҳасини жамиятнинг асосий бўғини бўлган «оилавий экологик саводхонлик»ка йўналтиргансиз. Бошқа экологик ҳаракатлардан фарқли ўлароқ, сизнинг ёндашувингизда масъулият маркази нима учун айнан хонадонларга кўчирилган?

– Жамиятни бир бино деб олсак, оила унинг ғиштларидир. Агар ҳар бир ғишт мустаҳкам ва соғлом бўлмаса, ижтимоий бинонинг барқарорлиги ҳақида гапириб бўлмайди. Тўғри, бугун Мўътабар Хушвақтова (Urikguli) каби фаолларимиз тизимли экологик муаммоларни кўтармоқда, Ферузбек Сайфуллаев каби ёшлар эса ижтимоий лойиҳалар устида ишлашяпти. Бизнинг вазифамиз мана шу глобал муаммоларни оила даражасида ҳал этишга кўмаклашишдир.

Устозим, шифокор Гавҳар Дарвеш таъкидлаганидек, агар биз жамиятнинг руҳий ва жисмоний саломатлиги учун курашмасак, эртага фарзандларимиз мана шу «носоғлом» муҳитнинг бир бўлагига айланади. Биз ўз оиламизда қанчалик идеал муҳит яратмайлик, агар атрофимиздаги жамият экологик инқирозда бўлса, бу бизнинг фарзандларимиз тақдирига ҳам дахл қилади. Ҳолбуки, «Eco_qulay» – моддиятдан маданиятни, вақтинчалик фойдадан барқарор қадриятни устун қўювчи лойиҳадир.

– Лойиҳанинг истиқболдаги мақсадлари ва сиз кўзлаган «экологик мерос» тушунчаси замирида қандай ғоя ётибди?

– Бизнинг олий мақсадимиз – келажакда фарзандларимиз биздан миннатдор бўладиган шароит яратиш. Улар улғайганида «Ота-онамиз қўлидан келган барча ишни қилган эдилар», дея олишлари керак. Бу фақат матоли халталар тикиш ёки пластикдан воз кечиш эмас, балки инсонийликни, табиатга ва келажакка бўлган масъулиятни биринчи ўринга қўйиш демакдир.

Биз бу йўлда ўз тажрибаларимизни халқимиз билан баҳам кўришга, шу билан бирга, жамиятимиздаги илғор ва хайрли одатларни ўрганишга ҳамиша тайёрмиз. Зеро, соғлом оила – қудратли давлат ва порлоқ келажакнинг мус­таҳкам пойдевори.

 

Таҳририятдан:

Севара Ғаниеванинг «Eco_qulay» лойиҳаси – бу шунчаки тижорий ташаб­бус эмас, балки миллат генофондини асраш йўлидаги ижтимоий масъулият намунаси. Табиат билан уйғунликда яшаш, истеъмол маданиятини юксалтириш ҳар бир оиланинг кундалик одатига айланмас экан, глобал экологик муаммоларнинг ечими ҳақида гапириш мушкул бўлиб қолаверади.

 

Саида ИБОДИНОВА суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик барқарорлик  оила остонасидан  бошланади

Экологик барқарорлик оила остонасидан бошланади

🕔10:56, 24.03.2026 ✔10

«Eco_qulay» лойиҳаси асосчиси Севара Ғаниева билан суҳбат

Батафсил
Чиқиндиларни жамлашда  инновацион  ёндашув

Чиқиндиларни жамлашда инновацион ёндашув

🕔10:54, 24.03.2026 ✔8

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва тозалигини таъминлаш, мусаффо иқлимга алоҳида эътибор қаратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳисор тоғларининг ноёб қўриқчиси

Ҳисор тоғларининг ноёб қўриқчиси

🕔14:42, 12.03.2026 ✔51

Табиатнинг энг сирли ва бетакрор мўъжизаларидан бири бўлган қор қоплони нафақат юртимиз, балки бутун дунё миқёсида йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб жонзотдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик барқарорлик  оила остонасидан  бошланади

    Экологик барқарорлик оила остонасидан бошланади

    «Eco_qulay» лойиҳаси асосчиси Севара Ғаниева билан суҳбат

    ✔ 10    🕔 10:56, 24.03.2026
  • Чиқиндиларни жамлашда  инновацион  ёндашув

    Чиқиндиларни жамлашда инновацион ёндашув

    Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва тозалигини таъминлаш, мусаффо иқлимга алоҳида эътибор қаратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 8    🕔 10:54, 24.03.2026
  • Ҳисор тоғларининг ноёб қўриқчиси

    Ҳисор тоғларининг ноёб қўриқчиси

    Табиатнинг энг сирли ва бетакрор мўъжизаларидан бири бўлган қор қоплони нафақат юртимиз, балки бутун дунё миқёсида йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб жонзотдир.

    ✔ 51    🕔 14:42, 12.03.2026
  • «Aбадий кимёвий моддалар»:  инсоният  янги хавф  қаршисида

    «Aбадий кимёвий моддалар»: инсоният янги хавф қаршисида

    Йигирманчи аср охирида инсоният олдида улкан экологик ҳалокат – озон қатламининг емирилиши хавфи пайдо бўлган эди. Ўшанда қабул қилинган тезкор қарорлар бизни қуёшнинг ҳалокатли радиациясидан асраб қолгандек туюлди. Аммо бугун маълум бўлишича, бир муаммони ҳал қилиш йўлида қўлланган моддалар янада мураккаб ва хавфлироқ «абадий кимёвий моддалар» муаммосини келтириб чиқарди.

    ✔ 44    🕔 14:39, 12.03.2026
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  «Мақсадимиз –    ҳар бир инсонни эшитиш»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: «Мақсадимиз – ҳар бир инсонни эшитиш»

    Бугунги кунда депутатлик назорати нафақат қонунлар ижросини ўрганиш, балки ҳудудлардаги энг оғриқли нуқталарни аниқлаш ва уларга тезкор ечим топишнинг таъсирчан механизмига айланди.

    ✔ 70    🕔 15:39, 06.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар