Экология      Бош саҳифа

Ҳисор тоғларининг ноёб қўриқчиси

Табиатнинг энг сирли ва бетакрор мўъжизаларидан бири бўлган қор қоплони нафақат юртимиз, балки бутун дунё миқёсида йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб жонзотдир.

Ҳисор тоғларининг ноёб қўриқчиси

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва CITES конвенцияси рўйхатига киритилган ушбу йиртқич бугунги кунда Ер юзининг бор-йўғи ўн иккита ҳудудида сақланиб қолган. Мутахассисларнинг эътироф этишича, дунё бўйлаб уларнинг умумий сони етти минг бошдан ошмайди. Ўзбекистон ҳудудида эса ушбу ноёб мушуксимонларнинг асосий яшаш ареаллари Угам-Чотқол, Зомин ва Ҳисор тоғ тизмаларининг баланд қисмларида жойлашган.

Илвирс деб ҳам аталувчи қор қоплони Марказий Осиёнинг баланд тоғли ҳудудларида, асосан, денгиз сатҳидан уч минг метрдан беш минг метргача бўлган баландликларда, доимий музликлар чегарасида ҳаёт кечиради. У ўзининг қалин ва пахмоқ кулранг-сарғиш юнги ҳамда узун думи билан бошқа йиртқичлардан ажралиб туради. Бу эҳтиёткор жонзот асосан тунда фаол ҳаракат  қилиб, кундузи қоялар орасида дам олади. Қиш фаслида эса озуқа излаб тоғ эчкилари ортидан арчазорлар жойлашган пастроқ ҳудудларга тушади. Илмий маълумотларга кўра, бу мағрур жонзотлар табиат қўйнида йигирма бир ёшгача умр кўриши мумкин.

Қор қоплонларининг биологик хусусиятлари ҳам ўзига хос бўлиб, улар одатда икки йилда бир марта болалайди. Жуфтлашиш даври февраль ва март ойларига тўғри келиб, июнь ойида биттадан бештагача бола дунё­га келади. Кичик қоплонлар бир ярим ёшгача онасининг қарамоғида бўлади ва фақат икки-уч ёшга етгандагина мустақил ҳаётга қадам қўяди.

Мутахассислар маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳудудида қор қоплонлари сони 60-90 бошни ташкил этади. Қувонарлиси шундаки, мамлакатимиздаги мавжуд ареалларнинг салмоқли қисми «Ҳисор» давлат қўриқхонаси ҳиссасига тўғри келади. Таққослаш учун: 1983 йилда қўриқхона ташкил этилганда бу ерда бор-йўғи 3-4 бош атрофида қор қоплони бўлган.

2025 йилги кузги саноқ натижаларига кўра, қўриқхона ҳудудида уларнинг сони 71 бош­га етди. Бу тизимли муҳофаза чораларининг юксак самарасидир.

Бу кўрсаткич нафақат юртимиз, балки минтақавий миқёсда ҳам катта ютуқдир. Ҳисор давлат қўриқхонасининг илмий ва қўриқлаш бўлимлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар баланд тоғ экотизимини асраш ва бу ноёб хазинани келажак авлодларга безавол етказишни мақсад қилган. Табиатни асраш ва биохилма-хилликни сақлаб қолишда ҳар бир инсоннинг масъулиятли муносабати муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистонда қор қоплонини ўрганиш ва муҳофаза қилиш борасида Ҳисор давлат қўриқхонасининг ўрни беқиёс. Бу борада кўп йиллар давомида заҳматли изланишлар олиб борган олим (марҳум) Бахтиёр Оромовнинг меҳнатларини алоҳида таъкидлаш лозим. У киши 1981 йилдан бошлаб Ҳисор тоғларидаги ноёб фауна вакилларини ўрганиб, уларнинг яшаш тарзи ҳақида кўплаб илмий мақолалар чоп эттирган.

2017 йил БМТнинг тадқиқот дастури, Глобал экологик жамғарма ва Давлат экология қўмитаси томонидан «Ҳисор» давлат қўриқхонасига 85 та «Bushnell» русумидаги яширин фото-видео қопқонлар тақдим этилди. Улар қўриқхонанинг 4 та – Қизилсув, Танхоздарё, Мираки ва Ғелон бўлимлари ҳудудларидаги фауна вакиллари кўп учрайдиган қоя ва тоғ ён бағирлари, арчазорлар, сойлар ва даралар ҳамда уларнинг ўтиб-қайтиш эҳтимоли кўп бўлган йўлакчаларга ўрнатилди. Ушбу ускуналар ёрдамида қўриқлаш ходимлари томонидан жами 21 бош қор қоплони тасвирга муҳрланди.

Қор қоплонини асраш – фақат мутахассисларнинг иши эмас. Бу лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад баланд тоғ экотизимларини муҳофаза қилиш ва бу бойликни келгуси авлодларга безавол етказишдир. Ҳар бир фуқаро табиатга нисбатан масъулиятни ҳис этиши, ноёб флора ва фауна вакилларини эъзозлаши лозим.

 

Толмас АРОМОВ,

«Ҳисор» давлат қўриқхонаси

 директори ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔22

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 22    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар