Экоолам      Бош саҳифа

«Навоийазот» АЖ ҳавога чиқаётган зарарни камайтирмоқда

Бугунги кунда йирик саноат марказларида экологик барқарорликни таъминлаш, хусусан, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган заҳарли моддаларни камайтириш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

«Навоийазот» АЖ  ҳавога чиқаётган зарарни  камайтирмоқда

Шу муносабат билан, халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси депутатлик гуруҳи томонидан вилоятдаги йирик саноат корхоналарида кенг кўламли ўрганиш ишлари бошланди.

Депутатлик назоратининг дастлабки ва асосий манзили сифатида мамлакатимиз кимё саноатининг гиганти ҳисобланган «Навоийазот» акциядорлик жамияти танланди. Ушбу ўрганишлардан кўзланган бош мақсад – корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш билан бирга, экологик меъёрларга қатъий риоя этилишини таъминлаш ва аҳоли саломатлиги учун хавфсиз муҳит яратишдан иборат.

Ўрганиш жараёнида депутатлар корхонанинг бир нечта ишлаб чиқариш цехларида бўлиб, технологик жараёнларнинг экологик талабларга мувофиқлигини кўздан кечиришди. Айниқса, атмосферага чиқарилаётган газ ва бошқа заҳарли моддалар назоратини таъминлаш мақсадида ўрнатилган замонавий газ анализатор ускуналарининг ишлаш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди. Реал вақт режимида ишловчи ушбу қурилмалар ҳавога чиқариладиган ташламалар миқдорини доимий мониторинг қилиш ва меъёрдан ошишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндиларни максимал даражада камайтириш ва фильтрация тизимларини модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишдилар. Депутатлар томонидан корхона мутасаддиларига экологик меъёрларга сўзсиз риоя этиш, атроф-муҳит муҳофазасига замонавий инновацион ечимларни татбиқ этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

– «Навоийазот» АЖ мисолида ўтказилган бу каби назорат тадбирлари саноат ривожи ва экологик тозалик ўртасидаги мувозанатни таъминлашга хизмат қилади, – дейди халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Алижон Жалилов. – Депутатлик гуруҳимиз томонидан Навоий шаҳрида ҳаво сифатини яхшилаш борасидаги ўрганишлар тизимли равишда давом эттирилади.




Ўхшаш мақолалар

Чиқинди полигонлари ҳудуд учун хавфсизми?

Чиқинди полигонлари ҳудуд учун хавфсизми?

🕔10:56, 18.09.2026 ✔51

Чиқиндиларни тўғри бошқариш ва аҳоли учун қулай экологик шароит яратиш бугун жамият олдида турган муҳим вазифалардан биридир.

Батафсил
Сэндвич ейишнинг  «бир олам»  ташвиши

Сэндвич ейишнинг «бир олам» ташвиши

🕔13:24, 17.09.2026 ✔65

Оддийгина сэнд­вич егингиз келса нима қиласиз. Қўлингиздаги телефон орқали буюртма қилиш кифоя. Аммо унга кетадиган ҳамма масаллиқларни ўзингиз «нол»дан етиштирсангизчи?..

Батафсил
Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔125

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар