Яшилликка бурканаётган Оҳангарон
Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.
БатафсилБугунги кунда она табиатни асраш, экологик мувозанатни тиклаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш нафақат давлат аҳамиятига молик вазифа, балки ҳар бир виждонли фуқаронинг инсоний бурчига айланди. Зеро, атроф-муҳит мусаффолиги – келажак авлоднинг соғлом ҳаёти учун қўйилган энг мустаҳкам пойдевордир.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган «Табиатга эҳсон» лойиҳаси ана шундай эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган. Мазкур лойиҳа доирасидаги тарғибот ва амалий тадбирлар айни кунларда Сурхондарё вилоятида ҳам юқори кўтаринкилик ва уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Сурхондарё вилоятининг ўзига хос иссиқ ва қуруқ иқлими яшил майдонларни кўпайтиришда алоҳида, илмий ёндашувни талаб этади. Шу боисдан ҳам Термиз шаҳридаги «Iceberg» оилавий кўнгилочар марказида ташкил этилган тадбир нафақат ҳашар, балки катта илмий-амалий мулоқот майдонига айланди.
Экологик партиянинг Сурхондарё вилоят ташкилоти ходимлари, партия фаоллари, Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети профессор-ўқитувчилари ҳамда шижоатли талаба-ёшлари бу хайрли тадбирда фаол иштирок этишди. Илм-фан ва амалиёт вакилларининг бир жойга жам бўлиши экологик муаммоларга нафақат амалий, балки илмий ёндашиш муҳимлигини яна бир бор исботлади.
«Табиатга эҳсон» лойиҳасининг туб моҳияти – юртимизда соғлом экологик муҳитни барпо этиш ва ҳар бир фуқарони она табиат тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшашга чорлашдан иборат. Бу каби ташаббуслар яшил ҳудудларни нафақат кенгайтириш, балки уларни келажак авлодга омонат сифатида етказишда муҳим кўприк бўлиб хизмат қилади.
Яшнаётган Наманган
«Гуллар шаҳри» сифатида машҳур Наманган вилоятида ҳам лойиҳа доирасидаги тарғибот ишлари кўтаринкилик билан ўтди. Наманган шаҳрининг аҳоли гавжум масканларида ташкил этилган амалий тадбирларда партия фаоллари ва ёшлар бирдамлик билан ҳаракат қилишди.
Экологик партия Наманган вилоят кенгаши ходимлари, фаоллар, шижоатли ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари бирдамлик билан лойиҳада иштирок этишди. Иштирокчилар нафақат кўчат экиш ва ҳудудларни ободонлаштириш ишларида қатнашди, балки аҳоли ўртасида экологик тарғибот ишларини ҳам фаол олиб бордилар.
Бу ерда асосий урғу аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилди. Суҳбатларда ҳар бир экилган ниҳол келажак авлод учун тоза ҳаво манбаи эканлиги таъкидланди. Бинобарин кўчат экиш ва ҳудудларни ободонлаштириш ишлари жамиятда она заминга бўлган меҳр ва масъулиятни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Тадбир иштирокчилари «яшил тафаккур» қандай бўлиши кераклигини амалда кўрсатиб бердилар.
«Табиатга эҳсон» – мазмун-моҳиятига кўра ҳар бир юртдошимизни она табиат тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшашга чорлашдан иборат. Бу эса юртимизда экологик барқарорликни таъминлайди, жамиятда она заминга меҳр ва масъулиятни мустаҳкамлайди.
Фарғонада бунёд бўлаётган файзли боғлар
Экологик партиянинг ушбу ўзига хос лойиҳаси доирасидаги ишлар Фарғона водийсининг гавжум гўшаларида янгича мазмун ва юқори кўтаринкилик билан давом этди. Азалдан боғбонлик, яратувчанлик қон-қонига сингиб кетган фарғоналиклар ушбу жараёнларга жону дили билан киришган. Мазкур хайрли ташаббус вилоятнинг чекка ҳудудларигача кириб бориб, аҳолини она табиат тақдирига дахлдорлик ҳисси билан бирлаштирмоқда.
Фарғонанинг энг фаол нуқталари – Риштон тумани тиббиёт техникуми ҳамда Олтиариқ тумани деҳқон бозори ҳудуди лойиҳанинг навбатдаги манзиллари бўлди. Ушбу масканларда ташкил этилган тадбирларда педагоглар, шижоатли ёшлар, талабалар ва кенг жамоатчилик вакиллари бирдамлик билан иштирок этди. Тадбирнинг диққатга сазовор жиҳати шундаки, унда аҳолига нафақат назарий билим берилди, балки амалий «эҳсон» – турли дарахт кўчатлари: можевельник, Шарқ туяси, катальпа, заранг, ясин, каштан, эман, олхўри, ўрик, наъматак, жийда каби дарахт уруғлари беминнат тарқатилди. Зеро, дарахт уруғларини тарқатиш «Табиатга эҳсон» лойиҳасининг туб моҳиятини акс эттиради.
Бу каби «яшил» ташаббуслар нафақат воҳанинг экологик ҳолатини яхшилашга хизмат қилади. Зеро, бугун тупроққа қадалган ҳар бир уруғ эртага юртимизга салқинлик, мусаффо ҳаво ва файз бағишловчи катта боғларга айланади.
Хулоса ўрнида
Илмий ҳисоб-китобларга кўра, битта ўрта ёшли дарахт бир йил давомида ўртача 120 килограммгача кислород чиқаради ва атмосферадаги катта миқдордаги карбонат ангидридни ютади. «Табиатга эҳсон» лойиҳаси доирасида тарқатилган минглаб уруғлар ва экилган кўчатлар яқин йилларда мамлакатимизнинг яшил масканлари кенгайишига салмоқли ҳисса қўшади.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг бу хайрли ташаббуси юртимиздаги ҳар бир хонадонда, ҳар бир юртдошимиз тафаккурида акс-садо бераётгани қўйилган мақсад натижаси улкан бўлишидан дарак бериб турибди.
Саида ИБОДИНОВА,
«Oila va TABIAT» мухбири
Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.
БатафсилАҳолининг табиат учун жонкуярлиги инсон томонидан атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирларнинг олдиндан бартараф этилишига сабаб бўлмоқда.
БатафсилЎзбекистон Фанлар академияси олимлари ҳаводаги зарарли газлар ҳамда сувдаги оғир металларни тозалаш имконини берувчи янги турдаги гибрид аэрогел ишлаб чиқишди.
Батафсил