Бугун экологик муаммолар нафақат табиат, балки жамиятнинг маънавий қиёфасига ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли ёш авлод қалбида она заминга нисбатан меҳр ва масъулият ҳиссини уйғотиш – энг долзарб вазифа.
Бу жараёнда халқ вакиллари ва талаба-ёшлар ўртасидаги бевосита мулоқотлар алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ҳарбий факультетида бўлиб ўтган учрашув шунчаки навбатдаги расмий тадбир эмас, балки келажак эгалари ва халқ вакиллари ўртасидаги самимий кўприкка айланди. Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилган «Раҳбар, депутат ва ёшлар» мулоқотида шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, соҳа мутахассислари ҳамда фаол талабалар бир даврада жам бўлишди.
Миллий ўзликни англаш, ёшлар тарбияси ва албатта, экологик масъулият масалалари суҳбат мавзуси бўлди. Шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева шиддат билан ўзгараётган глобаллашув даврида ватанпарварлик фақат сўзда эмас, балки ҳар бир фуқаронинг ўз юрти табиати ва қадриятларига бўлган муносабатида акс этишини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди.
Тадбир давомида «Яшил макон» лойиҳаси шунчаки кўчат экиш кампанияси эмас, балки аждодлардан мерос қолган табиатни асрашдек муқаддас бурчнинг замонавий кўриниши эканига урғу берилди. Туман Кенгаши депутати Гуласал Раҳмонованинг фикрича, экологик маданият ва миллий қадриятлар бир-бирини тўлдирувчи тушунчалардир. Зеро, ўз тупроғини севган инсон унинг ҳар бир қаричини асраб-авайлашга интилади. Очиқ ва баҳс-мунозараларга бой ўтган бу учрашув ёшларнинг ижтимоий ҳаётга бўлган қарашларини яна бир бор чархлаб, уларда эртанги кун учун дахлдорлик ҳиссини уйғотгани билан аҳамиятли бўлди.
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил