Экоолам      Бош саҳифа

Боботоғда 412 миллион зарар

Экологик ислоҳотлар такомиллашиб, атроф-муҳит ва ундаги ресурсларни муҳофаза қилишга бўлган саъй-ҳаракатлар мунтазам давом этмоқда. Аммо жонли табиатга тажовузкорона муносабат ҳам тўхтамаяпти.

Боботоғда  412 миллион зарар

Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан навбатдаги тезкор рейд тадбири давомида Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида фуқаро Т.И. ўзига тегишли ов қуроли билан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган бир бош Бухоро тоғ қўйини ноқонуний равишда овлагани маълум бўлди.

Натижада Ўзбекистон Республикаси «Ов қилиш ва ов хўжаликлари тўғрисида»ги ҳамда «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлар талаблари бузилган.

Ҳуқуқбузарлик оқибатида Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 декабрдаги 649-сонли қарори иловасига кўра, ҳайвонот дунёсига 412 миллион сўм зарар етказилгани аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Чиқинди полигонлари ҳудуд учун хавфсизми?

Чиқинди полигонлари ҳудуд учун хавфсизми?

🕔10:56, 18.09.2026 ✔51

Чиқиндиларни тўғри бошқариш ва аҳоли учун қулай экологик шароит яратиш бугун жамият олдида турган муҳим вазифалардан биридир.

Батафсил
Сэндвич ейишнинг  «бир олам»  ташвиши

Сэндвич ейишнинг «бир олам» ташвиши

🕔13:24, 17.09.2026 ✔65

Оддийгина сэнд­вич егингиз келса нима қиласиз. Қўлингиздаги телефон орқали буюртма қилиш кифоя. Аммо унга кетадиган ҳамма масаллиқларни ўзингиз «нол»дан етиштирсангизчи?..

Батафсил
Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔125

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар