Ўтган ҳафтада мамлакатимиз экологиясини янада барқарорлаштиришда овчилик тизимининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш Ўзбекистон Экологик партияси фракциясида қизғин муҳокама қилинган эди.
Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан мамлакатимизда ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан семинар ташкил этилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ов қилиш ва овчилар тайёрлаш тартибини тизимлаштириш, соҳага илғор технологияларни татбиқ қилиш, овчилик хўжаликларида биохилма-хилликни кўпайтириш, ов туризми инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг «Республикада ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонидан келиб чиқиб, овчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш борасида ўқишларни ташкил этиш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, жумладан ўқиш ҳамда овчилик гувоҳномаларини олиш жараёнлари рақамлаштирилди.
Семинар доирасида соҳага татбиқ этилаётган электрон платформанинг имкониятлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Шунингдек, яқинда Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган – ов қилиш жараёнларини аниқ тартибга солиш, овчилик хўжаликлари фаолиятини тизимлаштириш, ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва уларнинг табиий кўпайиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонун лойиҳасидаги нормалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳасида ов қилиш жараёнлари шаффофлигини оширишга қаратилган нормалар акс этаётгани таъкидланиб, овчилик йўлланмалари (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкалари)ни бериш махсус электрон дастур орқали амалга оширилиши, улар асосида мавсумий ёки бир марталик овни амалга ошириш ҳуқуқи тақдим этилиши назарда тутилаётгани қайд этилди.
Семинар доирасида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, овчилик маданиятини ошириш юзасидан ўзларининг фикр-муносабатларини билдириб, қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.
Якунда иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий масала
🕔15:13, 23.07.2026
✔40
Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.
Батафсил
Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови
🕔15:10, 23.07.2026
✔42
«Oila va TABIAT» газетасининг 2026 йил 9 июлдаги 28-сонида «Чирчиқ ва Қорадарёдан тутиладиган балиқларда микропластик аниқланди» сарлавҳаси остида долзарб мақола чоп этилди.
Батафсил
Германия «Яшиллар» партияси: Табиатни асраш йўлида пешқадам
🕔15:07, 23.07.2026
✔39
Германияда яшил сиёсат ғояларига алоҳида урғу берадиган «Яшиллар» партияси 1980 йил январдан буён фаолият юритиб келади.
Батафсил