Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ҳаво ифлосланишининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида атмосфера ҳавоси сифати кўрсаткичларининг миллий индексацияси жорий этилмоқда.
Мазкур тизим ҳаво сифати ҳолатини аниқ баҳолаш, аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш ва профилактик чораларни кўриш имконини беради.
Санэпидқўмита ахборот хизматининг маълум қилишича, миллий индексацияга кўра, атмосфера ҳавоси ифлосланиш даражаси устувор моддалар – PM 2.5, PM 10, NO₂, CO₂, CO ва O₃ миқдори асосида баҳоланади. Кунлик мониторинг Гидрометеорология хизмати томонидан амалга оширилади.
Ҳаво сифати эса қуйидаги рангли даражалар орқали белгиланади:
• Яшил – ҳаво хавфсиз, ифлосланиш меъёрдан ошмаган.
• Сариқ – сезгир аҳоли гуруҳлари учун қисқа муддатли таъсир бўлиши мумкин.
• Зарғалдоқ – айрим гуруҳларда ноқулайлик келтириб чиқариши мумкин.
• Қизил – аҳолининг кўп қисми саломатлигига салбий таъсир хавфи мавжуд.
• Бинафшаранг – юқори даражадаги ифлосланиш, чеклов ва кучайтирилган профилактика чоралари талаб этилади.
Ҳаво сифати даражалари ҳақидаги маълумотлар расмий веб-сайтларда эълон қилинади. Агар ҳаво «қизил» ёки «бинафшаранг» даражага етса, аҳолига SMS, электрон почта ва оммавий ахборот воситалари орқали тезкор хабар юборилади.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво ифлосланишини камайтириш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш чораларини белгилайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво ифлосланишининг тиббий жиҳатлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқади ва тиббиёт ходимларини ўқитади.
Шунингдек, Санэпидқўмита ҳаво ифлосланиши динамикасини доимий таҳлил қилиб боради ҳамда ҳар йили унинг аҳоли саломатлигига таъсири юзасидан ҳисобот тайёрлайди.
Шу тариқа миллий индексация тизими ҳаво сифати ҳақида аниқ ва тушунарли маълумот бериш, хавфли ҳолатларда аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва саломатликка салбий таъсирни камайтиришга қаратилган.
Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА,
ЎзА
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔138
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил
Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг
🕔15:14, 23.07.2026
✔131
Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъулиятини янада аниқ белгилаб беради.
Батафсил
Умр моҳияти нимада?
🕔16:43, 04.06.2026
✔223
Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.
Батафсил