Чиқинди полигонлари ҳудуд учун хавфсизми?
Чиқиндиларни тўғри бошқариш ва аҳоли учун қулай экологик шароит яратиш бугун жамият олдида турган муҳим вазифалардан биридир.
БатафсилБиологик хилма-хилликни сақлаш, камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот олами турларини асраб-авайлаш ва кўпайтириш борасида қилинаётган ишлар кутилган самараларни бермоқда.
Ҳудудларда ташкил этилган миллий табиат боғларида муҳофаза қилинаётган турлар янада кўпайгани олиб борилаётган тизимли фаолиятнинг ижобий натижасидир. Мамлакатимизнинг бир қатор вилоятларидаги муҳофаза ҳудудларида қушлар ва ҳайвонлар сони кўпаяётгани қайд этилди. Жумладан, Марказий Қизилқум миллий табиат боғида ўрнатилган фотоқопқонга Ўрта Осиё чўл мушуги, Хоразм миллий табиат боғи ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонларга қирғовул ва чиябўри муҳрлангани эътиборлидир.
Шунингдек, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги «Сурхон» давлат қўриқхонаси кузатув камераларида морхўр тасвирга олинган. Таъкидлаш жоизки, мазкур қўриқхонада ҳайвонлар сони ортиб бормоқда. Хусусан, 2024 йил баҳорги саноқ вақтида морхўрлар сони 805 бош, Бухоро тоғ қўйлари 119 бошни ташкил этгани, кузги саноқда эса морхўрлар 812 бош, Бухоро тоғ қўйлари эса 120 бошга етгани аниқланди.
Шунингдек, морхўрлар 2025 йил баҳорида 893 бошга ва кузда 981 бошга, Бухоро тоғ қўйлари эса баҳорда 129 бошга, кузда эса 137 бошга етгани маълум бўлди.
Табиат ва инсон уйғунлигини таъминлашда айни шундай муҳофаза тизимларини янада кучайтириш, жонли табиатнинг тирик ресурсларига ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг доимий вазифамиз бўлиб қолиши керак.
Чиқиндиларни тўғри бошқариш ва аҳоли учун қулай экологик шароит яратиш бугун жамият олдида турган муҳим вазифалардан биридир.
БатафсилОддийгина сэндвич егингиз келса нима қиласиз. Қўлингиздаги телефон орқали буюртма қилиш кифоя. Аммо унга кетадиган ҳамма масаллиқларни ўзингиз «нол»дан етиштирсангизчи?..
БатафсилДилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.
Батафсил