Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Сайёрамизни самолётлар ёрдамида совутиш мумкин

Глобал исиш жараёнини секинлаштириш учун олимлар Ер юзини совутиш йўлларини изламоқда. Шундай усуллардан бири – қуёш геоинженерияси бўлиб, бунда атмосферага қуёш нурини қайтарувчи зарралар пуркалади.

Сайёрамизни самолётлар ёрдамида совутиш  мумкин

Аввалроқ бу усул тропик ҳудудларда қўлланилади ва бунинг учун 20 км баландликда уча оладиган янги самолётлар ишлаб чиқилиши керак, деб ҳисобланган.

Халқаро олимлар гуруҳи эса аэрозолларни мавжуд самолётлар ёрдамида пуркаш мумкинлигини текширишга қарор қилди. Буюк Британиянинг Earth System Model 1 (UKESM1) дастури ёрдамида улар олтингугурт диоксидини (SO₂) турли баландлик, кенглик ва йил фаслларида пуркашда Ер ҳарорати қандай ўзгаришини моделлаштирди. Атмосферага тушган SO₂ микрозарраларга айланади ва қуёш нурини қайтаради.

Тадқиқотчилар аниқлашича, атмосферанинг энг паст қатлами – тропосферада аэрозоллар тез йўқолади, чунки улар булутларга тушади ва ёғингарчилик билан ерга қайтади. Акс эттирувчи зарралар эса стратосферада ҳосил бўлади – бу қатлам булутларнинг юқори қисмида жойлашган ва булутлардан холи бўлгани учун пуркалган зарралар у ерда ойлар ёки йиллар давомида қолади. Стратосфера юзага энг яқин жойлашган нуқта, тахминан 10 км баландликда – Ернинг қутб минтақаларида. Шу сабабли назарий жиҳатдан олтингугурт диоксидини айнан шу кенгликларда пуркаш мумкин.

Олимлар ҳисоб-китобига кўра, ҳар йили 12 млн тонна SO₂ ни экватордан шимол ва жанубга 60° кенгликларда 13 км баландликда пуркаш амалга оширилса, баҳор ва ёз ойларида пуркаш Ер ҳароратини тахминан 0,6 °C га пасайтириши мумкин. 1991 йилда Пинатубо вулқонининг отилиши Ер ҳароратига тахминан шундай таъсир кўрсатган эди.

13 км баландликда пуркаш ҳозирги тижорий самолётлар, масалан Boeing 777F ёрдамида мумкин. Бироқ бу баландликда зарралар атмосферада узоқ қолмайди, шунинг учун совутиш учун аэрозол миқдорини уч баробар кўпайтириш керак бўлади. Олимларнинг айтишича, бу усул ён таъсирлар, жумладан, кислотали ёмғирлар келтириб чиқариши мумкин. Шу билан бирга, усулнинг афзаллиги ҳам бор: мавжуд самолётларни мослаштириш янги самолётларни ишлаб чиқишга қараганда анча кам вақт ва маблағ талаб қилади.

 

Авлақул ХУДОЙҚУЛОВ,

ЎЭП Қибрай туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар