Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Дунё океанини ҳимоя қилиш бўйича тарихий келишув кучга кирди

17 январдан бошлаб тарихий ҳужжат – миллий юрисдикция доирасидан ташқаридаги ҳудудларда денгиз ва океанларнинг биологик хилма-хиллигини сақлаш ва ундан барқарор фойдаланиш тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда БМТ Ахборот хизмати хабар берди.

Дунё океанини  ҳимоя қилиш бўйича тарихий келишув  кучга кирди

Маълумотларга кўра, ҳужжат 2023 йил июнь ойида қабул қилинган. Шундан буён уни 145 та давлат имзолаган, 81 та давлат эса расман ратификация қилган. БМТнинг Денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциясида белгиланган тамойилларга таянган ҳолда, мазкур битим жаҳон океанининг учдан икки қисмини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий асосларни сезиларли даражада мустаҳкамлайди. Хусусан, у океан ва унинг ресурсларини ўзлаштириш масаласида халқаро ва идоралараро ҳамкорлик учун зарур бўлган механизмларни белгилайди.

Ушбу битимнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилиши океан билан боғлиқ Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳамда биохилма-хиллик бўйича Кунмин-Монреал глобал доиравий дастурини рўёбга чиқаришга муҳим ҳисса қўшади.

Хабарда қайд этилишича, заҳарли кимёвий моддалар ва миллионлаб тонна пластик чиқиндилар қирғоқбўйи экотизимларини тўлдириб юбормоқда, бу эса балиқлар, денгиз тошбақалари, денгиз қушлари ва сутэмизувчиларнинг нобуд бўлишига ёки уларга жиддий зарар етишига олиб келмоқда. Бундан ташқари, хавфли заррачалар инсон истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам тушмоқда. 2021 йилда жаҳон океанига 17 миллион тоннадан ортиқ пластик чиқинди тушган бўлиб, бу океанлардаги барча чиқиндиларнинг 85 фоизини ташкил этади. Прогнозларга кўра, ушбу кўрсаткич ҳар йили икки ёки уч бараварга ошиб бориши мумкин. Агар чоралар кўрилмаса, 2050 йилга бориб денгизларда пластик миқдори балиқлардан ҳам кўп бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Битим океанни ифлослантираётган субъектларга жавобгарлик юклайди ҳамда юзага келиши мумкин бўлган низоларни ҳал этиш механизмларини жорий қилади. Ҳужжатга мувофиқ, миллий юрисдикция доирасидан ташқаридаги сув ҳудудларида режалаштирилаётган ҳар қандай фаолият бўйича томонлар ўз ҳаракатларининг атроф-муҳитга эҳтимолий таъсирини баҳолаши шарт.

Олимлар ҳисоб-китобига кўра, ҳозирга қадар қарийб 200 минг турдаги денгиз организмлари аниқланган, бироқ уларнинг ҳақиқий сони бундан анча кўп бўлиши мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар