Хабарингиз бор, янги йил байрами муносабати билан 2025 йил 20 декабрдан 2026 йилнинг 10 январига қадар республика бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча маҳалла ва аҳоли яшаш ҳудудларини озода сақлаш, байрам кунлари чиқиндилар тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланди.
Жумладан, 20 кун давомида:
– тозалаш ишларига 106 та санитар тозалаш корхонаси жалб этилди;
– 9 452 та МФЙ ҳудудлари тозаланди;
– жаёнларга 134 525 нафар ходим ҳамда 39 346 та махсус техника сафарбар қилинди;
– ҳудудлардан 334 982 тонна қаттиқ маиший чиқинди олиб чиқиб тозаланди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби тозалик тадбирлари атроф-муҳитни тоза сақлаш ва ҳудудларда экологик вазиятни янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.
Экология ва иқлим ўзгариши
миллий қўмитаси матбуот хизмати
Экологик партия Депутатлари аҳоли муаммоларини қандай ҳал этмоқда?
🕔10:56, 20.11.2026
✔48
Хоразм вилоятида Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва ҳудудлардаги инфратузилмани яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Батафсил
Сайёранинг ҳаётбахш қалқони
🕔10:54, 20.11.2026
✔50
Мактаб йиллари... Атрофимиздаги олам ва география дарсларида устозларимизнинг «Озон қатлами емирилиб боряпти, табиатни асраш керак», деган хавотирли сўзлари ҳали-ҳануз қулоғимда жаранглайди.
Батафсил
Ландшафтлар яратиш учун Ўзбекистон 103,7 миллион евро олади
🕔14:46, 05.11.2026
✔129
Яшил иқлим жамғармаси Кенгаши Марказий Осиё мамлакатларида экотизимларни тиклаш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган CLiCA минтақавий дастурини маъқуллади.
Батафсил