«Долзарб 20 кунлик»: ҳудудлар 335 минг тонна чиқиндидан тозаланди
Хабарингиз бор, янги йил байрами муносабати билан 2025 йил 20 декабрдан 2026 йилнинг 10 январига қадар республика бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилди.
БатафсилИнсон ҳаётида эътиборсиз қолдирилган ҳар бир нарса бир кун келиб муаммога айланади. Табиат ҳам шундай: унга бепарво муносабат, ортиқча истеъмол ва масъулиятсизлик оқибатида чиқинди деб аталмиш «сукутдаги хавф» тобора ўсиб бормоқда. Кечагина фойдаланилган, бугун кераксиз деб четга сурилган буюмлар – аслида жамиятнинг маданияти, иқтисодиёт ва келажакка бўлган муносабатининг ойнасидир.
Шу муаммога ечим топиш учун 2025 йил 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг алоҳида турдаги истеъмол маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлашга ҳамда иқтисодиётнинг айрим тармоқларини янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони имзоланди.
Бугун Ўзбекистон чиқиндилар муаммосига фақат тозалик ёки коммунал масала сифатида эмас, балки стратегик ресурс, иқтисодий имконият ва экологик масъулият нуқтаи назаридан ёндашмоқда. Мазкур ҳужжат эса ана шу қарашнинг амалий ифодаси бўлди. Ушбу қарор чиқиндиларни бошқариш соҳасида тадбиркорликни рағбатлантириш орқали табиатни асраш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва жамият онгида янги экологик тафаккурни шакллантиришни мақсад қилган.
2026-2031 йилларни қамраб оладиган мазкур Фармон экологик муаммоларни иқтисодий механизмлар орқали ҳал этиш, хусусий секторни фаол жалб қилиш ва «яшил» иқтисодиётни шакллантиришга қаратилган.
Фармонга мувофиқ, чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун солиқ ва божхона соҳасида кенг кўламли имтиёзлар жорий этилди. Бу қарор чиқиндиларга нисбатан ёндашувни тубдан ўзгартириб, уни муаммо эмас, балки иқтисодий ресурс сифатида кўришга йўл очмоқда.
Рақамлар – муаммо кўламидан дарак
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳар йили тахминан 14-14,5 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлади. Мутасадди идоралар таҳлилига кўра, аҳоли сони ва истеъмол ҳажмларининг ўсиши натижасида 2028 йилга келиб бу кўрсаткич 16 миллион тоннага етиши мумкин.
Бир нафар аҳолига тўғри келадиган чиқинди миқдори кунига ўртача 0,7-0,8 килограммни ташкил этмоқда. Бу чиқиндилар таркибида органик қолдиқлар билан бир қаторда пластик, полимер ва биопарчаланмайдиган материаллар салмоғи ортиб бораётгани экологик хавфни янада кучайтирмоқда.
Энг ташвишли жиҳат – йиғилаётган чиқиндиларнинг жуда кам қисми қайта ишланаётгани. Мавжуд инфратузилма шароитида маиший чиқиндиларнинг атиги 5-6 фоизи қайта ишланади, қолган қисми эса полигонларга жойлаштирилади. Бу ҳолат ер ресурсларининг йўқолиши, ҳаво ва ер ости сувларининг ифлосланишига олиб келмоқда.
Нима учун айнан иқтисодий имтиёзлар?
Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаси юқори харажат талаб қиладиган йўналиш ҳисобланади. Замонавий ускуналар, логистика, саралаш тизимлари ва технологик линиялар катта сармоя талаб этади. Шу сабабли, солиқ юки юқори бўлган шароитда хусусий бизнес бу соҳага киришишга унчалик қизиқмас эди.
Давлат томонидан фойда солиғи ва ижтимоий солиқнинг 1 фоизга туширилиши ишлаб чиқариш харажатларини кескин камайтиради. Бу тадбиркор учун нафақат молиявий енгиллик, балки узоқ муддатли режалаштириш имкониятини ҳам беради.
Шу билан бирга, имтиёзлар аниқ шартлар асосида берилиши белгиланган. Корхона даромадининг камида 90 фоизи чиқиндиларни бошқариш фаолиятидан олиниши ва ишчиларга энг кам иш ҳақининг камида икки баравари миқдорида маош тўланиши талаб этилади. Бу талаблар соҳада соя иқтисодиётини чеклаш ва ижтимоий ҳимояни кучайтиришга хизмат қилади.
Божхона имтиёзлари ва янги технология
Фармонда чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашда фойдаланиладиган, мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, хомашё ва материалларни божхона тўловларидан озод қилиш кўзда тутилган.
Бу қарор соҳага илғор хорижий технологияларни жалб қилиш имконини яратади. Айниқса, биопарчаланадиган полимер материалларни қайта ишлаш йўналишида замонавий линиялар жорий этилиши чиқиндилар ҳажмини қисқартириш билан бирга, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга замин яратади.
Халқаро тажриба
Ривожланган мамлакатларда чиқиндиларни қайта ишлаш улуши анча юқори. Масалан, Европа Иттифоқи давлатларида маиший чиқиндиларнинг ўртача 45-50 фоизи қайта ишланади. Германия, Нидерландия каби мамлакатларда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошиб кетган.
Ўзбекистонда жорий этилаётган имтиёзлар айнан шу тажрибаларга яқинлашиш, чиқиндиларни полигонларга жойлаштиришдан қайта ишлаш ва энергия ишлаб чиқаришга йўналтиришни мақсад қилган.
Беш йиллик солиқ ва божхона имтиёзлари чиқиндиларни бошқариш соҳасида оддий рағбатлантириш чораси эмас. Бу – иқтисодий, экологик ва ижтимоий манфаатларни уйғунлаштирган стратегик қарор.
Чиқинди – муаммо эмас, балки ресурс. Ундан тўғри фойдаланиш орқали атроф-муҳит муҳофазаланади, янги иш ўринлари яратилади ва барқарор иқтисодий ўсиш таъминланади.
Саида ИБОДИНОВА,
«Oila va TABIAT» мухбири
Хабарингиз бор, янги йил байрами муносабати билан 2025 йил 20 декабрдан 2026 йилнинг 10 январига қадар республика бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилди.
БатафсилЯқинда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли ижодкор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абдусаид Кўчимов ўзи туғилиб ўсган Ургут туманидаги уйини шинамгина кутубхонага айлантириб, халқимизга тақдим этган эди.
БатафсилИнсон ҳаётида эътиборсиз қолдирилган ҳар бир нарса бир кун келиб муаммога айланади. Табиат ҳам шундай: унга бепарво муносабат, ортиқча истеъмол ва масъулиятсизлик оқибатида чиқинди деб аталмиш «сукутдаги хавф» тобора ўсиб бормоқда. Кечагина фойдаланилган, бугун кераксиз деб четга сурилган буюмлар – аслида жамиятнинг маданияти, иқтисодиёт ва келажакка бўлган муносабатининг ойнасидир.
Батафсил