Экоолам      Бош саҳифа

«Тошкент ИЭС»да экологик барқарорлик қай даражада таъминланмоқда?

Мамлакатимиздаги иссиқлик электр станция­ларида экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш ва ишлаб чиқариш жараёнларини замонавий экологик талабларга мослаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Тошкент ИЭС»да  экологик  барқарорлик  қай даражада таъминланмоқда?

Айниқса, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли моддалар ҳажмини қисқартириш, доимий мониторинг­ни таъминлаш ҳамда илғор технологияларни жорий этиш ушбу йўналишдаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида Тошкент иссиқлик электр станцияси бош экологи Наргиза Эргашева қуйидаги маълумотларни берди:

– Атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли газлар ҳажмини камайтириш мақсадида 2025-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Ушбу режа доирасида станция ҳудудидаги қозон агрегатларида ёқилғи ёниш жараёнини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, 12 та энергоблокда иккиламчи ҳаво бериш йўналиши такомиллаштирилиб, ортиқча ҳаво сўрилиш ҳолатлари бартараф этилган. Натижада бир йил давомида атмосферага чиқарилаётган чиқинди газлар ҳажмини 23 минг тоннага камайтириш имконияти яратилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Тошкент иссиқлик электр станцияси экология йўналиши бўйича биринчи тоифали объект ҳисобланади. Шу муносабат билан ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлаётган чиқиндиларни аниқ ҳисобга олиш ва доимий назорат қилиш мақсадида 12 та энергоблок фаолиятини қамраб олган ҳолда учта тутун мўрисига учта автоматик мониторинг станцияси ўрнатилган. Ушбу тизим орқали чиқинди газлар манбанинг ўзида электрон тарзда мониторинг қилиб борилмоқда.

Бундан ташқари, 1-энергоблокда замонавий, юқори самарадорликка эга янги фильтрлар ўрнатилган. Уларнинг тозалаш қуввати соатига 1,5 миллион куб метрни ташкил этади. Мазкур ускуналар ишлаб чиқариш жараёнида атмосферага чиқарилаётган чиқинди газлар концентрациясини 100 миллиграммдан 6 миллиграмм метр кубгача камайтириш имконини беради. Бу эса зарарли чиқиндилар ҳажмини 99,5 фоизга қисқартиришни назарда тутади.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда станциямизда жорий этилаётган янги технологиялар ва замонавий ускуналар атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли моддалар ҳажмини кескин камайтириш, экологик назоратни кучайтириш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг экологик барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган талабларни изчил бажариш ва энергетика соҳасида барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган муҳим қадамлардир.

 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар